Форма входа

Поиск

Календарь

«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 01:06
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Октябрь » 30 » Дадахон Хасаннинг неларга қодир?
20:09
Дадахон Хасаннинг неларга қодир?

Шерали Жўраев: Дадахон Хасаннинг неларга қодирлигини яхши биламан…


 

Ёш ўсиб келаётган хонандаларга пиар ва рекламадек манфаат хақида юқорида сухбатлашдик, лекин ёши ўтган инсон, Сизнинг даврингиздаги инсон Дадахон Хасановнинг интернет ва мобил телефонларига тарқалган Сизга бўлган хақоротомуз сўзларидан хабардормиз.

Асли муносабатларингиз ёмонми? Бундай фикрлар билдириш учун камида инсонда қандайдир бир шахсий адоват бўлиши керак менимча.

-Бор, бор бечорада. Энди буни айтиш керак шекилли…Мажбур қиляпсизлар, айтмасам бўлмас… Дадахон Хасанов бизни ўша давримизда чиққан ашулачи бўлиб, “Лайло” деган қўшиқ билан чиққанди, у қўшиқ хам бир чўлоқ йигитни қўшиғи эди аслида. Стадионларда концерт бериб юрардик, Янги чиққан пайтим, хамма мени яхши кутиб оларди.

Фахриддин Умаров, Таваккал Қодиров, Олмахон Хайитова ва бошқалар шу Фарғона водийсини айланиб келиб, Тошкент вилоятига келганимизда Бекободда концерт бўладиган бўлиб қолди. Концертни мен тугатардим. Шунча улуғ санъаткорлар тугатиши керак ўзи, лекин мен тугатардим , улар эса менгача куйлаб олишарди. Охирини тугатиш вазифаси менга қўйилганди, сабаби мен айтиб бўлсам томошабин кетиб қоларди. Мана шу Бекободдаги концертни охирини тугатмайман, хадеб тугатавераманми деб ёш болалик қилиб туриб олдим. Шу мени хатоимдир. Нега булар хаммаси ашула айтиб бўлгунча мен кутиб ўтираман дедим. Бири 2та, бири 6та, 10та куйлайдигани хам бор, кейин кеч бўлади , мен эса стадионда кечгача қараб ўтираман. Мен куйлаётганда эса санъаткорлар кетиб қолади, ўзим якка қолиб кетаман ва менга бўладиган халқни олқишларини, хурматини улар кўрмайди. Эртасига улар яна хеч ким эмасдек мен билан гаплашади.

Мен ана шунақа деб ўйладим-да, бу мени хатоим, тушунмаганман, ёш бола бўлганман. Нимага булар мен билан хисоб китоб қилишмайди дейишни бошладим-да. Майли тақдир экан десам бўларди, йўқ мен бугун тугатмиман дедим. Рахматли директор бўларди, Фахриддин акдан тугатасизми деса у киши йўқ йўқ йўқ , ўртасидаман дедилар. Худо рахмат қилсин. Бошқалари хам унамади, Дадахонга айтилганда майли ўзим тугатаман деди. Халигилар айтиб бўлгач, мен Дадахон Хасановдан олдин чиқдим. Стадионларда 15-20та қўшиқ куйлардим, бу сафар 2-4тами куйлаб чиқиб кетдим. Дадахон Хасанов чиқиб қўшиғини бошлади, униям ўзини томошабини кутиб олди. Уни бир “Кўкрагингга кўкрагимни қўйсааам” деган ашулалари бўларди, ушнақа ашулалар айтардилар.

Яхши хонанда эди ўша пайтлар. Мен билан ундай адоватли муносабати йўқ эди… (иккиланади).. Энди тарихни эсга соляпсизлар-да, буни айтмаслик керак эди ўзи, бир концертда мени яхши кўрмайдиган бўлиб қолган.

Иккинчи қўшиқниям бошладилар, мен эса чиқиб кета олмаяпман, мошинам хам йўқ, сахнани орқасида (ўрнидан туриб стулга ўтириб кўрсатиб беради) мана шундай қилиб стулда ўтирибман тугашини кутиб. Ха, мана эшитишарканку буниям, одамлар кетиб қолмаяптику деяпман ўзимга. Мана Худо турибди ўзимга айтаяпман одамларни ушлаб турадиган яна бошқа одам хам бор эканку, санъаткорларни орасида биринчи рақамлик эдинг, сендан бошқаси хам бор деб. Бир пайт чап ва ўнг тарафимдан стадиондан одамлар югуриб келса бўладими. Югуриб келиб мана шу стулим билан кўтариб олиб чиқиб кетишди сахнага яна. Дадахонни эса пастга тушириб қўйишди, мени қўлимни халиги боксёрга ўхшаб кўтариб туришибди. Менга яна мажбуран 20тача қўшиқ куйлаттириб кейин кетишди. Шундан буёғига у мени ёмон кўради.

Бу одам шундан кейин менга нисбатан минглаб ишлар қилиб кўрди уларни айтмайман, айтсам қўрқиб кетасиз. У қилган ишларини айтмайман сизга (кулади) . Вой-бўў нималар қилмаган. Сиз айтган аудиони мен эшитганим йўқ, лекин биламан у инсонни нималарга қодирлигини, бундай одамлар Худога топширилади. Уларни менга қилган ишларини айтиб юборсам кино қилсангиз бўлади. Лекин улар бунга арзимайди. Оллох кўриб турибди.

Кўришиб гаплашиб тушунтиришга харакат қилмадингизми?

-Менга қизиғи хам йўқ. Худога топширдим. “Хасад” деган қўшиғим бор. Мамасиддиқ қизиқчининг Фарғоналик ёрдамчиси Хотамни юбилейида куйладим.
Иймонинг дўстингдур, хасад душманинг, Иймонсиз қоласан хасадгўй инсон. Борни кўрсанг хавас қил, Тўйни кўрсанг хавас қил, Бойни кўрсанг хавас қил, Хасаддан сақлан. Куйиб кул бўласан Хасадгўй инсон” деган сўзлари бўлиб,

“Яхшилик тиларман ўғилу қизингга,
Айтсам ишонмассан буни ўзингга,
Тангрим кўрсатажак буни кўзингга,
Лаънат тамғасини босиб қаро юзингга.
Ўғлингга дўстмассан хасадгўй инсон,
Қизингга дўстмассан хасадгўй инсон”

деган сўз билан тугайди. Хасадгўйга нима қилсанг хам ёқмайсан, яхшилик қилсанг хам йўқ деб унамайди.

“Тўн берсам кенг дединг, ёки тор дединг,
Киймасман ичида илон бор дединг,
Бу хаёт хаётмас, бир қимор дединг,
Йўқса нега сенга омад ёр дединг.
Сани дўст қилолмадим хасадгўй инсон.
От берсам минмадинг қашқаси бор деб,
Ўзингники нега учар тулпор деб

Қаранг отни минмаяпти қашқаси бор деб, мерседес, меники жигули деб.

“Тангрила тортишдинг дунёинг тор деб,
йўқса нега бердинг бунга такрор-такрор деб”.

Бундай одамларни кўраман, улар мен билан хам қучоқлашиб кўришишади. Лекин шунақанги ғазаб билан ўтиришади, 5-6 одам билан.

“Ўзингга ўхшаган беш тўртта дўстинг,
Маъқуллаб турасан бир-биринг сўзинг,
Лек доим тайёрсан имкон тополсанг,
Ўймоққа шай бўлиб бир-биринг кўзинг
Дўстингга дўстмассан хасадгўй инсон
Хеч кимга дўстмассан хасадгўй инсон”.

Қаранг-да, улар бир-бири билан ўтиришади, бир тўп бўлиб олишади, кейин бир бурчакка ўтиб олиб қимор ўйнаб бир-бирини ютишади. Бир-бирини қарз қилиб эртасига кўчада гапириб юришади, бўлмаса ўртоқ улар. Ёмонлашда бир хил ёмонлашади. Хасад шунақа ёмон нарса, ундан қутулиш керак одам.
Ўзини еб тугатади, у хеч кимга дўст эмас, Ватанигаям, ошнасигаям, ўғлигаям, қизигаям дўстмас.

www.sayyod.com

Просмотров: 866 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024