Форма входа

Поиск

Календарь

«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 01:28
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Октябрь » 29

БИРИНЧИ   МУҲАББАТИМ

(Афғон уруши қатнашчиларига бағишлайман) Ургутга ҳофиз келармиш. Муҳаммаднинг баданида чумолилар юриб ӯтди. «Миш–мишдир? Катта–катта шаҳарлар туриб, ҳатто Самарқанд қолиб, бизнинг Ургутда ҳофиз концерт берармиди? Ҳа, миш–мишдир? Одамларам қизиқ–да. «Боласи йӯқ эмиш», дейишарди, ӯғиллари, қизлари бор экан. «Маккада онаси ӯлибди», дейишди, тӯқсонга борибди, соппа–соғ экан. Ҳофизнинг ӯзини ҳам неча бор ӯлди деб, қамалди деб гап тарқатишди, бари ёлғон чиқди. Йӯқ. Ургутга келмайди. Бари миш–миш». Эрталаб туриб Ургутга жӯнади. «Ё, қудратингдан! Рост экан! Наҳотки?! Наҳотки, ҳофизнинг ӯзини кӯрсам? Ӯз оғзидан қӯшиқларини эшитсам? Балки ӯнг келиб қолса қӯлларини сиқиб кӯришарман ҳам?!» Иккита чипта олди. «Хотиндиям опкеламан. Бир кӯриб қӯйсин артисти эркагини». Хотини роса с ... Читать дальше »

Просмотров: 971 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

                   ДОНОЛАР ИЛМИ

Дунёда олимларнинг хушомадгўйлиги бўлмаганида, золимлар зулмга журъат қилолмасдилар.

Абдуфаттоҳ Шоҳин

Илмига амал қилмаган олим бошқани кийинтирган ҳолда ўзи ялонғоч қолган игнага ўхшайди. 

Абу Ҳамид ал – Ғаззолий

Олим керакки, ўз илмининг поя ва миқдорини асрагай, гавҳарни имтиҳон учун тошга урмагай. 

Алишер Навоий

Ким Қуръонни ёд олса, қадри баланд бўлади. Ким унинг маъноларини англаса, даражаси кўтарилади. Ким ҳадисни ёдласа, даражаси кўтарилади. Ким арабийни ва геърни ўрганса, табиати теранлашади. Ким нафсини сақламаса, унга илм фойда бермайди.  

Имом Шофеъий

Илмни амал учун ўрганинглар. Аксар одамлар илмлари тоғдек, амаллари заррадек бўлиб қолиб, янглишишади. 

... Читать дальше »
Просмотров: 1090 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

Просмотров: 1158 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

Просмотров: 1536 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

                   ғийбат ҳақида

Қадим замонда бир чол томорқасини чопаётиб кетмонни бир урган экан, кетмон нимадир бир нарсага тегиб кетгандек бўлибди. Нима экан деб шошилмай ерни ковлаб кўрган экан, оғзи беркитилган хум чиқибди. Хумнинг оғзини очиб қараса, не кўз билан кўрсинки, тўла олтин экан! Қувончини ичига сиғдира олмаган чол бирдан "Хо-хо”лаб бақириб кулиб юборибди. Шунчалик қаттиқ кулибдики, анчагина наридаги кампири ҳам эшитиб ўша ёқдан етиб келибди. Аммо чол кампир келгунча хумн ... Читать дальше »

Просмотров: 787 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

Ҳайрат ичра ҳайратга солган асар билан "Дийдор"лашув

 

 

Ҳазрат Алишер Навоийнинг ҳар бир асари – ўзича бамисоли сиру синоат “саҳнаси”дир. “Ўзбектеатр” ижодий ишлаб чиқариш бирлашмаси қошидаги “Дийдор”театр-студияси томонидан Алишер Навоийнинг “Хамса”сидаги биринчи “Ҳайрат ул-аброр” достони асосида саҳналаштирилган парчани инсоннинг сиру синоат остонасига етакловчи саҳна асари дейиш мумкин. ... Читать дальше »

Просмотров: 804 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

УМР ФАСЛЛАРИ 
Табиатнинг яна бир фасли – қиш яқинлашмоқда...
Қишда табиат тозариб олади, лекин биз-чи? Ҳеч бўлмаса йилда бир бора руҳимизни, кўнглимизни тозалаб оламизми?..
Ўзимиз билан ёлғиз қолиб, қалбимизга назар солиб кўрсак, ундан ўзимиз бошқаларда кўрсак айб санайдиган иллатларни керагича топамиз: ана, бироз ҳасад ҳам бор, яна кўролмаслик иллати, керагича кибр ҳам топилади... Кўнглимиз осмонига ҳасад тутуни ўрлаган бўлса, кўнгил кўзимиз хира тортган бўлса, табиат гўзалликлари бизга завқ, фасллар алмашуви сабоқ беролмайди. «Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор», лекин нафси ором бермайдиган одам учун шу кунларга етганининг ўзи ҳам камдек туюлади, унга кўпроқ ўзи истаётган нимадир керак: бойликми, ҳашаматми, даврон суришми, довруғ қозонишми... Умри ... Читать дальше »

Просмотров: 639 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

“ТИРИКЧИЛИК”НИ ТИНЧ ҚЎЯЙЛИК!
«Тирикчиликнинг айби йўқ» деган гапни кўп эшитамиз, кўп гапирамиз. Қайсидир айб ишимизни оқламоқчи бўлсак, хатоларимизни хаспўшламоқчи бўлсак, «сабаби тирикчилик» деймиз. Ўғри эгри қўллигига, қаллоб инсофсизлигига, фирибгар виждонсизлигига, порахўр нафси бузуқлигига, таъмагир таъмасига «тирикчилик» дея ном қўйиб олган. «Тирикчилик» баҳона тарозудан урилади, муттаҳамлик қилинади, дўстнинг кўзига чўп солинади, пора берилади, пора олинади, одамлар алданади... 
Нима, беш панжамизни оғзимизга тиқмасак, тирикчилигимиз ўтмайдими? Тириклик фақат «тирикчилик» кўйида юриш дегани эмасдир?
Бор жонзотнинг, осмондаги қушлардан тортиб ер ва сувдаги ҳайвонлар, паррандаю даррандалар, қурт-қу ... Читать дальше »

Просмотров: 740 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)

КЎНГИЛЛАР МУНОЖОТИ

Аллоҳим! 
Ҳар нарсани эшитувчи, махфий ва ошкора гапларни, ҳатоки дилдан ўтган туйғуларни ҳам билувчи зот Ўзингсан! Ўзимизни тафтиш қилишни истаган бу онларимизда Ҳалиймлигингга – жазолашга шошилмайдиган, яхшилик қилишни, бандаларини севинтиришни хуш кўрувчи, ҳатто азобга лойиқ бандаларини авф этибгина қолмай, уларни беҳисоб неъматлар билан сийлайдиган ягона Зот эканингга таяндик. 
... Читать дальше »

Просмотров: 540 | Добавил: lenger | Дата: 29.10.2014 | Комментарии (0)


Copyright MyCorp © 2024