Форма входа

Поиск

Календарь

«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 04:27
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Октябрь » 29 » КЎНГИЛЛАР МУНОЖОТИ
15:03
КЎНГИЛЛАР МУНОЖОТИ

КЎНГИЛЛАР МУНОЖОТИ

Аллоҳим! 
Ҳар нарсани эшитувчи, махфий ва ошкора гапларни, ҳатоки дилдан ўтган туйғуларни ҳам билувчи зот Ўзингсан! Ўзимизни тафтиш қилишни истаган бу онларимизда Ҳалиймлигингга – жазолашга шошилмайдиган, яхшилик қилишни, бандаларини севинтиришни хуш кўрувчи, ҳатто азобга лойиқ бандаларини авф этибгина қолмай, уларни беҳисоб неъматлар билан сийлайдиган ягона Зот эканингга таяндик. 
Хато ва нуқсонларига иқрор бандаларингданмиз. Иқрормизки, ўзимиз билиб-билмай, англаб-англамай, бизни лаҳза сайин тарк этаётган дунёнинг этакларидан ушлаб қолишга уриняпмиз. Бизни тарк қилаётган дунёни тарк қилолмаяпмиз. Эрта бир кун “Сизни тарк қилганни нега тарк қилмадингиз?” деган ҳақли саволга жавобимиз йўқ. Ваҳоланки, у бизни шунчаки тарк этмаётир, ўзига муҳаббат қўйганимизни билган онидан буён бизга ўз ҳукмини юргизишни бошлаган: топганимизни қўлимиздан юлиб олади; меҳр берганларимизнинг қўлига тош, дўст деб билганларимизнинг қўлига пичоқ тутқазади; ҳар қадамда бир шайтонни ҳозирлайди; бору йўғимизни, ҳаттоки ҳис-туйғуларимизни-да бозорга солади; қон-қардошларни бир-бирига бегона қилади; ота билан бола ўртасига нифоқ солади; гуноҳни гўзалликлар билан ўрайди; бисотини кўз-кўз қилиш билан ақлимизни олади; ҳушимизни йиғиб, бир бора “Аллоҳ!” дея Сенга қўл узатгунимизга қадар, минг куйли ноғорасига минг бора ўйнатади... Умримизни, гўзаллигимизни, куч-қувватимизни ола-ола тарк этади бизни...
Эй Роуф! Ўта марҳаматли, раҳмати кенг Зот! Марҳаматинг ғазабингдан кенгдир. Тарозининг бир палласига барча инсонларнинг гуноҳлари, иккинчи палласига Сенинг марҳаматинг қўйилса, шубҳасизки, марҳаматинг оғир чиқажак. Ўзинг марҳамат айла, кўнглимиз дунёдан фориғ бўлсин, қалбларимиз таркидунё қилсин. Сенинг марҳамат эшикларинг ёпилса, бизга ким марҳамат қилади?! Бизни дунё билан юзма-юз қолдирма! 
Қўрқувлари, хавотирлари, фалокатлари, азиятлари мўл-кўл дунёдан ҳаловат излаб беҳаловатлик топаётган биздек ғофилларингни бандаликка банди қилгинки, ҳаддимизни билайлик. 
Ҳаддимизни билсак эди, ноқис ва безиё ақлимиз билан ғурурланмасдик. 
Ҳаддимизни билсак эди, ўзини доно санайдиган нодонлардан бўлмас эдик.
Ҳаддимизни билсак эди, ёмон ишлар қилиб, яхши ном қозонишни истамасдик.
Ҳаддимизни билсак эди, тилимизда диндан лоф уриб, кўнглимизда дунё молларига муҳаббат қўймас эдик. 
Ҳаддимизни билсак эди, илмимиз, ўгитларимиз, билганларимиз энг аввало ўзимизга наф берар эди. 
Ҳаддимизни билсак эди, шон-шуҳрат кетига тушмаган, мусулмонлигимизнинг ўзи шуҳрат эканини англаган бўлардик.
Ҳаддимизни билсак эди, Ўзинг берган тил билан, Ўзинг берган дил билан Ўзингга осийлик қилмаган бўлардик. 
Ҳаддимизни билсак эди, нафсимиз истагини эмас, Сенинг истагингни бажарган бўлардик.
Ҳаддимизни билсак эди, эркаклар эркак, аёллар аёл ўрнида қолган бўларди.
Ҳаддимизни билсак эди, давраларда иғво ва туҳматлар урчимаган, мусулмонман деганлар ўз биродарларининг гўштини ейишдан ҳузурланмаган бўларди.
Ҳаддимизни билсак эди, фоҳишалар иззатда, зоҳидалар маломатда бўлмас эди.
Ҳаддимизни билсак эди, инсофни гўрга тиқмаган, юракларга шайтон байроғини тикмаган бўлардик. 
Ҳаддимизни билсак эди, сархуш давраларда хандон отишдан олдин, дўзах яратилганидан буён кулмай қўйган фаришталар борлигини фикр этган бўлардик.
Ҳаддимизни билсак эди, назоратсиз эмаслигимизга ақлимиз етган бўларди.
Ҳаддимизни билсак эди, ҳаддимиздан ошмас эдик! 
Эй Собур! Эй гуноҳкор бандаларига жазо беришга шошилмайдиган, ўта сабрли Зот! Ўзинг бу бузуқ кўнгилларимизга меъморлик қилгин! Ичимиздаги бу вайроналар ўрнида азим ишқгоҳлар тиклагин, эй Рошийд!
Ўзинг номимизни муборак қилмасанг, Ўзинг Ўзингга яқин қилмасанг, Ўзинг бандам демасанг, бандалигимиз бекордир. Бизни ўз ҳолимизга ташлаб қўймагин, бизни ўзимиз билан ёлғиз қолдирмагин. “Пушаймонлик – энг катта тавбадир”, шу муборак кунларда пушаймон қулларингнинг тавбаларини қабул эт. Ҳамма вақт Ўзинг ғолибдурсан, эй Малик!..                  Дилфуза КОМИЛОВА.

 

Просмотров: 541 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024