Форма входа

Поиск

Календарь

«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 04:27
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Октябрь » 29 » ДОНОЛАР ИЛМИ
18:04
ДОНОЛАР ИЛМИ

                   ДОНОЛАР ИЛМИ

Дунёда олимларнинг хушомадгўйлиги бўлмаганида, золимлар зулмга журъат қилолмасдилар.

Абдуфаттоҳ Шоҳин

Илмига амал қилмаган олим бошқани кийинтирган ҳолда ўзи ялонғоч қолган игнага ўхшайди. 

Абу Ҳамид ал – Ғаззолий

Олим керакки, ўз илмининг поя ва миқдорини асрагай, гавҳарни имтиҳон учун тошга урмагай. 

Алишер Навоий

Ким Қуръонни ёд олса, қадри баланд бўлади. Ким унинг маъноларини англаса, даражаси кўтарилади. Ким ҳадисни ёдласа, даражаси кўтарилади. Ким арабийни ва геърни ўрганса, табиати теранлашади. Ким нафсини сақламаса, унга илм фойда бермайди.  

Имом Шофеъий

Илмни амал учун ўрганинглар. Аксар одамлар илмлари тоғдек, амаллари заррадек бўлиб қолиб, янглишишади. 

Иброҳим Аҳмад

Илм сарват (бойлик) дан устундир. Чунки сен сарватни қўриқлайсан, илм эса сени қўриқлайди. 

Али ибн Абу Толиб

Сиз илмга бор-йўғингизни бермагунизча, у сизга бирор нарса бермайди. 

Абу Ҳамид ал – Ғаззолий
Бу дунёда илмига амал қилмаган олимлар энг кўп пушаймонлик тортадиган кимсалардир. 

Иброҳим ибн Уйайна

Жоҳил довулга ўхшайди, овози жуда кучли, аммо ичи бўшдир. 

Саъдий Шерозий

Илм амални чақиради. Агар ижобат этса, илм қолади. Ижобат этмаса, илм кетиб қолади. 

Суфён Саврий

Киши илм ўрганишда давом этаётган паллада олимдир. “Олим бўлдим, энди бас”, деб хулоса чиқарган чоғидан бошлаб жоҳилдир.

Абдуллоҳ ибн Муборак
   
Олимларнинг жазоси – қалбларинг ўлганидир. Қалбнинг ўлиши эса илми ва ухровий амаллари бўла туриб, дунёвий ниятлар кетида юрганидир. 

Ҳасан Басрий

Билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади.

Абу Райҳон Беруний
 Ёшларимиз замонавий ва ижтимоий фанларни ўрганмоқлари зарур. Акс ҳолда, ҳаётнинг охирги ғилдирагига айланамиз, тарихимизга, аждодларимизга, миллатимизга, динимизга хиёнат қилган бўламиз. Исломнинг илк фармонига ижобат қилмоқ – ўқимоқ динимиз амридир. 

Абдулфаттоҳ Шоҳин

Билим – барча кулфатларга қалқондир.

Абу Абдуллоҳ Рўдакий

Тириклик – илм билан бўлур, роҳат – маърифатда бўлур ва лаззат – АЛЛОҲ нинг зикрида бўлур.

Абу Язид Бастомий

Илмни амалда қўллай олмас экансан, кўп билишингдан фойда йўқ. Ахир сен мингта найза билан душманга ёлғиз қарши боролмайсан-ку!

Мажидиддин Хавофий

Ҳозир ўқи, қабрда ўқий олмайсан!

Зубайр Кундузалп 

Илм талаб қилинглар, фақат илмни ҳилм (мулойимлик) ва виқор билан яширинглар.

Ҳасан Басрий 

Икки киши чиқарган фитнани ҳатто шайтон ҳам чиқара олмайди: дунё ҳирсига берилган олим ва илмсиз сўфий.

Абул Ҳасан Харақоний
Илм ва диннинг машҳур кишилари ўз маслаҳатлари билан подшоҳларга ёрдам бериб келганлар. 

Амир Темур

Илм инсоният гавҳаридир.

Мирзо Бедил

АЛЛОҲ ҳар бир қалбга илм гавҳарини солганки, бандасининг қунт – матонати, меҳнати давомида доимо сайқал топур.

Абу Лайс Самарқандий

Олимларнинг илмини, файласуфлар назариясини тўплаб, амалда нодонлар даражасида иш кўрувчилардан бўлма!

Ҳасан Басрий

Фарзандингнинг тили калимага жуфтланган кундан бошлаб, унинг онгига қуйидаги уч муборак жумлани қуймоғи фарздир: “Ас-саламу алайкум”, “Бисмиллаҳир раҳмонир раҳийм”, “Аллоҳу Акбар”.

Абу Лайс Самарқандий

Илм намоёндаларига бахиллик қилма. Зеро, илм бир хазинадирки, ундан қанча фойдалансанг ҳам, бойликдан фарқли ўлароқ, барибир кўпайиб бораверади. 

Мажидиддин Хавофий
Афлотундан сўрадилар: “Ўқиш – ўрганиш токайгача иззат ва ҳурматда бўлғуси” У жавоб қилди: “Жоҳиллик нуқсон, деб ҳисоблангунга қадар”

Жалолиддин Даввоний

Амалда қўлланилмайдиган билим жонсиз танага ўхшайди. Билим дарахтдир, амал эса – унинг меваси... Ҳосил бермайдиган шох носоғлом бўлади.  

Ҳусайн Воиз Кошифий

Илмга амал этишни ўзингга одат қил; агар олим илмини амалиётга татбиқ этамаса, у руҳсиз баданга ўхшайди. 

Имом Аъзам

Кимки билимга эришиб, унинг мазасини тотиб кўрган бўлса, бу нарсани у подшоҳлик ва давлатни бошқариш ҳузур – ҳаловатига алмаштирмайди.

Мажидиддин Хавофий

Киши тўрт иш билан Исломдан чиқади: бири – билганига амал қилмас, иккинчиси – билмаганига амал этса, учинчиси – билмаганини изламаса, тўртинчиси – билиш ва ўрганишга интилган одамларга ҳалақит берса (яъни, ўзи билмайди, ўзгани билишга қўймайди). 

Абу Муҳаммад Фазл

АЛЛОҲ илм билан қавмларни юксалтириб, етакчи қилиб қўяди. Улар одамларнияхшиликка етаклайди, бошқалар уларнинг изидан юради, қилган ишлари эътиборли бўлади. Ҳар бир қуруқ ва ҳўл нарсалар, ҳаттоки денгиздаги балиқлар-у ҳашоротлар, барча ҳайвонлар, осмон ва ундаги юлдузлар уларнинг ҳаққига истиғфор айтади. 

Муоз ибн Жабал
Илм кўр қалб кўзини очувчи, қоронғу зулматда нур бағишловчи ва заиф бандаларга куч-қувватдир. Илм билан банда аброрлар даражасига кўтарилади, олий мартабаларга етишади. Илм устида тафаккур қилиш кундузи рўза, уни музокара этиш кечани ибодат билан бедор ўтказганга тенгдир. 

Абу Ҳамид ал – Ғаззолий

Кечанинг бир қисмида илм музокараси билан машғул бўлиш менга кечани бутунлай бедор ўтказишдан маҳбуброқдир. 

Абдуллоҳ ибн Аббос

Илмдан насибадор кишилар озгина олган илмига ҳурсанд бўлиб, биргина нарсани унутганида хафа бўлиши илмнинг шарафига етарли далилдир.

Имом Шофеъий

Эй инсонлар, илм ўрганинглар. АЛЛОҲ Таолонинг ҳузурида Унинг ўзи севган бир либос бўлиб, илмнинг бир бобини ўрганган кишига ўша либосни кийгизади. Агар олим бир гуноҳ қилса, либос ундан олинмаслиги учун уч марта танбеҳ беради. Гарчи бу гуноҳи вафотигача давом этса ҳам (либос ечиб олинмай, танбеҳ берилаверади).

Умар ибн Хаттоб

Олимлар эҳтиромга лойиқ буюк инсонлардир. Илм билан мустаҳкамланмаган ҳар қандай улуғликнинг оқибати хорликдир.

Аҳнаф ибн Қайс

Мени бир улуғ зот уч юз дирҳамга сотиб олиб, қулликдан озод этди. Шундан сўнг илм ўрганишга қарор қилдим. Ҳеч қанча вақт ўтмасдан шаҳар амири зиёратимга келди, мен ҳузуримга киришига рухсат этмадим. 

Салим ибн Абул Жаъд
Отам Ироқдан ёзган бир мактубида менга шундай насиҳат қилган эди: “Илм ўрган, зеро фақир чоғингда у мол, бой вақтингда жамол - зийнатдир”. 

Зубайр ибн Абу Бакр

Илм мардликдир, уни фақат мард эркаклар севади.

Зуҳрий

Кимки илмини ёзмаса, унинг илмини илм ҳисобламайман.

Муовия

Илм молдан яхшидир, у сени муҳофаза қилади, молни эса сен кўриқлайсан. Илм ҳоқим, мол маҳкумдир. Мол нафақа қилиш билан камайса, илм зиёда бўлади. 

Али ибн Абу Толиб

Илмдан азизроқ нарса йўқдир. Подшоҳлар одамларга ҳоким бўлсалар, олимлар подшоҳлар устидан ҳокимдир. 

Абул Асвад

Сулаймон алайҳиссаломга ё илмни ёки мол – дунёни танлаш ихтиёри берилди. Шунда у зот илмни танладилар. Кейин у кишига мол – мулк ҳам ато этилди.

Абдуллоҳ ибн Аббос
Олим киши кечалари қойим, кундузлари рўзадор мужоҳиддан афзалдир. Олим вафот этса, Исломда бир ёриқ пайдо бўлади. У ёриқни фақат олим ўринбосаргина тўлдиради. 

Али ибн Абу Толиб

Касалга обу таом берилмаса, ўлгани каби қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, ўлади. 

Фатҳ Мусалий

Олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қони билан ўлчанади. Шунда олимлар қаламларининг сиёҳи шаҳидлар қонидан оғир келади. 

Ҳасан Басрий

Илм кўтарилмасидан уни ўрганинглар. Илм олимларнинг вафоти туфайли кўтарилади. Жоним қўлида бўлган Зотга қасамки, АЛЛОҲ йўлида шаҳид бўлган кишилар (Қиёмат кунида) олимларга берилган каромат – даражаларни кўриб: “Кошки бизни ҳам АЛЛОҲ олим қилиб тирилтирса”, деб орзу қиладилар. Зеро, ҳеч ким олиб бўлиб туғилмайди. Илм ўрганиш, таълим олиш билан эгалланади. 

Абдуллоҳ ибн Масъуд

Эй ўғлим, сен олимлар билан ўтир. Уларнинг орасига кир, чунки АЛЛОҲ Таоло ерни осмон суви билан тирилтиргани каби қалбларни ҳикмат нури билан тирилтиради. 

Луқмони Ҳаким

Илм олишда қийналдим, бир оз хорландим, тилагим ҳосил бўлгач, азизу мукаррам бўлдим.

Абдуллоҳ ибн Аббос

Чиройда Ибн Аббосдек чиройлисини, сўзлашда тили равонини, фатво беришда илмлисини кўрмаганман.

Ибн Абу Мулайка
Илм ўрганмсдан туриб, улуғликка интилган кишига ҳайронман.

Абдуллоҳ ибн Муборак

Жаҳолатни илм билан йўқ қилишга ҳаракат этинг. Ҳар бир ишни илм билан ҳал қилинглар.

Муҳаммад Камол Пилав

Сен олим, ё ўрганувчи ёки унга қулоқ тутвчи бўл. Лекин тўртинчиси бўлмагилки, ҳалокатга юз тутасан.

Абу ад-Дардо

Бир илм мажлиси лаҳв (беҳуда) мажлислардан етмиштасига қаффорат бўлади.

Ато ибн Абу Рабоҳ

Кундузлари  рўзадор,   кечалари   қойим  (бедор)  бўлган  мингта обиднинг ўлими ҳалол – ҳаромни ажрата олувчи бир олимнинг ўлимидан енгилроқдир.

Умар ибн Хаттоб
  
Илм ўрганиш нафл ибодатидан афзалроқ.

Имом Шафеьий
Ким илм ўрганишга чиқиш жиҳод эмас, деса, унинг ақли  ва фикрида ноқислик бор экан.

Абу ад-Дардо

Илм – нарсаларни инсон ақли ёрдами билан ўрганишликдир.

Абу Али ибн Сино

Ким бир ҳадисни айтса, кейин унга одамлар амал қилишса, уни айтган одамга амал қилган кишининг ажри баробарида савоб берилади.

Умар и6н Хаттоб

Инсонларга яхшиликни ўргатувчи муаллим ҳаққига барча нарсалар, ҳатто денгиздаги балиқлар истиғфор айтади.

Абдуллоҳ ибн Аббос

Мен Саид ибн Мусаййабнинг олдиларига кирсам, йиғлаб турган эканлар. Сабабини сўрасам: «Мендан ҳеч ким ҳеч нарса сўрамай қўйди», деб жавоб бердилар.

Ато ибн Абу Рабоҳ

Просмотров: 1091 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024