Форма входа

Поиск

Календарь

«  Октябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
  12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 03:21
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Октябрь » 29 » УМР ФАСЛЛАРИ
17:38
УМР ФАСЛЛАРИ

УМР ФАСЛЛАРИ 
Табиатнинг яна бир фасли – қиш яқинлашмоқда...
Қишда табиат тозариб олади, лекин биз-чи? Ҳеч бўлмаса йилда бир бора руҳимизни, кўнглимизни тозалаб оламизми?..
Ўзимиз билан ёлғиз қолиб, қалбимизга назар солиб кўрсак, ундан ўзимиз бошқаларда кўрсак айб санайдиган иллатларни керагича топамиз: ана, бироз ҳасад ҳам бор, яна кўролмаслик иллати, керагича кибр ҳам топилади... Кўнглимиз осмонига ҳасад тутуни ўрлаган бўлса, кўнгил кўзимиз хира тортган бўлса, табиат гўзалликлари бизга завқ, фасллар алмашуви сабоқ беролмайди. «Бу кунларга етганлар бор, етмаганлар бор», лекин нафси ором бермайдиган одам учун шу кунларга етганининг ўзи ҳам камдек туюлади, унга кўпроқ ўзи истаётган нимадир керак: бойликми, ҳашаматми, даврон суришми, довруғ қозонишми... Умри давомида айланаётган фаслларнинг катта ибрат экани билан иши йўқ. 
Баҳор келади - туғилиш бор, яшнаш бор. 
Ёз келади - кучга тўлмоқ, ҳосил тугмоқ бор. 
Куз келади - ҳосилни йиғиб оладилар, сарғайиш бор, сўлиш бор. Қиш келади - кеча яшнаган, кучга тўлган, ҳосил берган борлиқ юзига оппоқ кафан тортилади... 
Дунёнинг машмашаларидан бироз тин олиб, ўйлайлик-чи, табиатнинг қиши яқинлашмоқда, лекин бизнинг умримизда қайси фасл? Умримизнинг ёзидамизми, баҳори ёки кузидами? Кўнглимизнинг истаклари-ю орзу-ҳавасларимиз, хатти-ҳаракатларимиз умримизнинг айни фаслига мутаносибми? 
Эси бор одам қишнинг қирчиллама чилласида қирга лола тергани бормаганидай, орзу-ҳавас ва ҳаракатларини ҳам умр фаслига монандлайди. Умрининг гуллаган фаслида эртанги «қиш»га тайёргарлик кўраётган ёшнинг ҳаракатлари маъқул. Лекин сочига умрнинг қиши қиров пуркаган одамнинг “ёшлик” қилиб юриши нақадар ярашиқсиз! 
...Ортимизга боқсак, кўп неъматларни бой берганимизни кўрамиз. Масалан, дўстимизнинг, энг яқин одамимизнинг, опа-сингил ёки ака-укаларимизнинг, қадрдонларимизнинг ишончини... Улар ҳаёт, ёнгинамизда яшайдилар, лекин биз ўз вақтида уларни қадрламаганимиз, ишончини оқламаганимиз, бир-бировимизга суянч бўлмаганимиз учун кўнгилларимиз бегона бўлди... 
Умримизнинг яна бир фасли келмоқда, уни қай тариқа кутиб оляпмиз, биродар: фозил бўлибми ё жоҳил бўлиб?..

                                   Дилфуза КОМИЛОВА.

Просмотров: 640 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024