600. Фотима – (араб) - “кўкрак сути билан боқилган” кўкракдан ажратилган (47). 601. Фурқат – (араб, форс) – айрилиқ (30). 602. Ҳадича – (араб) - 1. Муҳаммад пайғамбарнинг биринчи умр йўлдоши исмидан; 2. чала туғилган (11). 603. Хайрулла, Хайри – (араб) - сўз ўзаги “хайр” – яхшилик, хайр саховат сўзидан. 604. Халил – (араб) - 1. яқин дўст (18); 2. вафодор, содиқ дўст (11) . 605. Хожа - (форс) - ката савдогор, юқори табақали одам лақаби (17); яъни юқори табақали одам бўлиб етишсин. 606. ...Хон – (турк-мўғул) - исм ясовчи қўшимча 1. Хитой императорлари, сўнгра Чингизхон авлодлари унвони, кейинроқ ҳукумдор (КНЯЗЬ) га тенг унвон (20); 2. ҳурматлаш маъносида исм қўшимчаси. 607. Халча – “Ғалча” сўзидан: ҳали ёш, пишмаган, ўсиб етилсин маъносида (48). 608. Хол… - (тожик, ўзбек) – 1. исм ясовчи қўшимча; баданида холи бор деган маънода; масалан: Холида, Холбой, Холмирза; 2. бахтли белгиси бор. 609. Хамид, Хамида – (араб) - 1. “ҳамд” сўзидан мақтов, олқиш; 2. “Хамийд” – бутун мадҳ ва олқишга лойиқ (16) (Оллоҳ сифати). 610. Хамрали – (тожик, ўзбек) – ҳамроҳлиқ бўлсин ва уни Али қўлласин. 611. Ханифа – (араб) - ростгўй, поқиза; бегунох содиқ мусулмон; меҳрибон (11). 612. Хидир – 1. қариндошлар бир-бирини қидириб юрганда туғилганда қўйилади; 2. (ўзбек, тожик) – туркча “Хайдар” (арслон) ва арабча “Хидр, Хизр”сўзларидан (тириклик булоғини топган пайғамар исмидан) қисқартирилган сўз (47). 613. Холисхон – (араб-ўзбек) - покиза, ҳалол, софкўнгил; Хонлар авлодидан бўлган қиз (11). 614. Хисом – (араб) – қилич (19); яъни қиличдай кескир бўлсин. 615. Холид, Холида – (араб) – мангу, абадий (18); яъни яхши ишлари билан одамлар қалбида қолсин 616. Холиқ – (араб) - коинотни яратувчи ва бор қилувчи (16) (Оллоҳ сифати). 617. Хурсанд – (араб) – доим хурсанд юрсин ва қариндошларини ҳурсанд қилсин маъносида. 618. Хосият – (араб) - яхши сифат, фазилат эгаси (11). 619. Хофиз – Қуръонни ёддан билувчи (48); арабча (Қуръонни) “асровчи”, “қўриқловчи” маъносида (47). 620. Худойқул – (форс, турк) – Худонинг қули . 621. Хуршид, Хуршида – (қадимги форс) - қуёш (18); яъни ҳаёти қуёшдек нурли бўлсин. 622. Хушвақт – (форс, араб) – “хуш” яхши сўзидан, яъни яхши вақтларда туғилган 623. Хушра - (форс) – Хушру, Хушруй сўзидан – гўзал, келишган маъносида (47). 624. Хўжа – (араб) - 1. “Хўжайна” хўжайин сўзидан яъни ер-сув эгаси маъносида XX аср XX аср бошланишигача; 2. Муҳаммад пайғамбар саҳобалари авлоди ҳукумдор муҳри орқали имтиёзга эга бўлганлар. Хўжаларнинг бир қисми солиқдан озод этилган, қолганлари фақат ушр солиғини тўлаган (20); 3. (форс) – жаноб, хўжин, хўжа (47). 625. Чарос – (ўзбек) - катта қора кўзли қиз, кўзлари чаросдай. Гилоснинг бир тури . 626. Чиллабой – (тожик, ўзбек) – ёз ёки қиш чилласида туғилган. 627. Чингиз - (мўғул) – буюк, қудратли (47). 628. Чиннигул, Чиннибой – “чинни” сўзидан. (“Ҳақийқий, асл”) 629. Човли – (эски ўзбек) - 1. машҳур (2); 2. чўмич; 3. Қарчиғайдан кичикроқ қушнинг номи; човлидай олғир бўлсин деб қўйилади (48). 630. Чўлпон – (турк) - 1. Зуҳро юлдузи; ёруғ тонг юлдузи (14); 2. гўзал чиройли шаҳло кўз (14) 631. Чори – 1. Тўрттага татийди, яъни обрўси тўрт кишига тенг бўлсин; 2. (форс - тожик) – оилада тўртинчи фарзанд (33); 3. (форс, тожик) – “Чориёр” (яъни “тўрт халифа”) сўзининг қисқа шакли. 632. Шавкат – (араб) - қудрат, буюклик, улуғлик (18) шон-шуҳрат (11). 633. Шайх – 1. (араб) – Раҳнамо (47). 2.ота, қари, кекса (37);яъни қари отасидай мартабага эришсин. 634. Шамси - (араб, форс) – Шамсиддин (“диннинг қўёши”) – сўзининг қисқа шакли. 635. Шамсиддин - (араб, форс) – “шамс” – қуёш, яъни диннинг қуёши маъносида (47). 636. Шариф, Шарифа – (араб) - 1. исломгача даврда уруғ раҳбари, шаҳар хокими (20); 2. Муҳаммад пайғамбар авлоди унвони (30); 3. Аббосийлар ва Алийлар авлоди (45); 4. “Шариф” сўзидан қадрли, мақбул (14). 637. Шараф, Шароф, (араб) – Шарофат – (араб, форс) – шон-шуҳрат маъносида (18); яъни ҳаётда шон – шуҳратга эришсин. 638. Шахан – 1. (янги форс) – савоб иш қилувчи (47). (“Шаханде” сўзидан); 2. (турк) – “Шохон” сўзидан – “Тармақлар” дегани. (6) (бирликда “шох” – тармок.); яъни бу бола ўзидан кўлайиб тармоқлаб кетсин маъносида. 639. Шаҳбоз – (форс) - “шоҳ” ва “боз” яъни шоҳ қирғийси дегани (11). 640. Шаҳло – (араб, форс) – қўй кўз, қора кўз (18). 641. Шаҳоб – (араб) –1. тўқ қизил, қирмизи; ёғду сочувчи; 2. чақмоқдай тез. 642. Шаҳодат – (араб) - гувоҳлик бериш. 643. Шаҳзода – (форс) – шоҳлар зотига мансуб. 644. Шахноза – (форс) - шоҳона, нозли, латофатли (11). 645. Шаҳобиддин – (араб) - диннинг нури, диннинг нурли фарзанди (11). 646. Шер… - (форс) – арслон маъносидаги исм ясовчи қўшимча; Шерали, Шерзод каби . 647. Шерзод – (форс) - Шер боласи, довюрак, жасур бола (11). 648. Шермат, Шермон – (форс – тожик - араб) – “Шер” ва Муҳаммад “ исмининг қисқа шакли бўлиб, бу бола шердек жасур бўлсин ва пайғамбар Муҳаммад йўлидан юрсин дегани. “Шермон” исми ҳам маъноси худди шу кабидир. 649. Шерназар – (форс – тожик - араб) – “шер” ва назар сўзларидан – бу бола шердек қўрқмас бўлсин ва яхшилар назарига тушсин. 650. Шерноз - (форс – тожик - араб) – бу исм олдинги “Шерназар” исмининг қисқа шакли бўлиб, бола шердек жасур бўлсин ва унга яхшиларнинг назари тўшсин дегани. 651. Ширин – (форс) – ширин ҳаёт кечирсин маъносида 652. Шоира – (араб) - 1. шеърларни қадрласин маъносида; 2. соғ улғайиб ижод қилсин (11). 653. Шона – 1. Биринчи фарзанд; 2. Қатма – қат, остин – устин (48). 654. Шоҳида – 1. шоҳид сўзидан - “гувохлик бериш”; 2. (форс) – “суюкли, севимли” (48б). 655. Шокир – (араб) - “шукр” сўзидан 1. шукр қилувчи; 2. миннадор, мамнун (22). 656. Шо…, Шоҳ… - (форс) – исм ясовчи қўшимча “Шоҳ” сўзидан олинган бўлиб шох сулоласидан, авлодидан деган маънода келади. Масалан: Шомансур, лекин “Шоҳбоз” исми мустасно, чунки бу исмдагилар шоҳ авлодидан эмас, балки шоҳ мулозимларига киради. 657. Шомил – (араб) – 1. тегишли, алоқадар, ичида, таркибида бор (18); 2.Илоҳий китоблардаги Шамуил (Самуил) пайғамбар (Қадимги яҳудий) “Худо уни эшитди”. 658. Шодмон – (форс) – шод, хурсанд (18); яъни шод бўлиб юрсин дегани. 659. Шоди – (форс) – 1. “Шодий” – шодлик, хурсандчилик сўзидан (18); 2. оталиқ, яъни хоннинг тарбиячиси маъносида. 660. Шукур – (араб) - бу исм “Шокир” каби “шукур” сўзидан келиб чиққан, шукур қилиш, миннадорлик маъносида келади (35). 661. Шунқор – (турк, ўзбек) – қушнинг номидан; яъни шункордай олғир бўлсин. 662. Шуҳрат – (араб) - атоқли, машҳур маъносида (18). 663. Эгамберди – (ўзбек) - Оллоҳ ато этган бола (11). 664. Эл… - (турк) – исм ясовчи қўшимча “Эл” – эл-элат, халқ маъносида. 665. Элбек – (турк) – “Эл” ва бек сўзларидан, элнинг бекларидай бой бўлсин маъносида . 666. Элибой – (турк) – эл-юрти бой (24); 2. элнинг бой фарзанди бўлсин (33). 667. Элдор – (турк, ўзбек, форс) - қабила элат бошлиғи, сардори, подшоҳи (11). 668. Эмин – (янги форс) – 1. хафв хатарсиз (17); 2. тинч осуда умр кечирувчи (11); 3. ўнг қўл, ўнг томон, кучли, қудратли. 669. Эрали – (турк, араб) – “Эр” – эркак, “Али” – Муҳаммад пайғамбарнинг куёви, яъни пайғамбарнинг куёви каби бўлсин маъносида. 670. Эргаш – (ўзбек) – қариндошлари, яхши одамларга эргашсин маъносида (48). 671. Эркли – (ўзбек) – эркли бўлсин маъносида. 672. Эркин – (ўзбек) - 1. эркин юрсин маъносида; 2. эркин (17); 3. озод бола (11). 673. Эрка – (ўзбек, тожик) – қариндошлари орасида эркаланиб қувноқ бўлиб юрсин маъносида. 674. Эрназар – ( ўзбек - араб) – бу исм “Эр” ва “Назар” исмларидан иборат, бу бола кучли эркак бўлиб етишсин ва элнинг назарига тушсин деган маънони англатади. 675. Эрноз – (ўзбек - араб) – бу исм “Эрназар” исмининг қисқа шакли бўлиб, бу бола ҳам мард эркак бўлсин ва яхшилар назарига тушсин дегани. 676. Эсон – (турк, ўзбек) – эсон омон бўлиб юрсин маъносида. 677. Эрмат – (ўзбек, араб) – “эр” – эркак ва “мат” – Муҳаммад исмининг қисқартирилгани . 678. Эрмон – (ўзбек, араб) – 1. Акасининг орқасидан эргашиб юрсин (49); 2. Эр ва Муҳаммад сўзларнинг қисқа шакли (33). 679. Эш… - (ўзбек, қурама) – исм ясовчи қўшимча “эш” – дўст дегани (18) масалан: Эшпўлат, Эшқувват. 680. Эътибор – (араб) - эътиборли бўлсин маъносида, эътиборга муносиб (11). 681. Эшон – (форс, тожик, ўзбек) – мусулмонларда тариқат мазҳаби бошлиғи (20) диний тақводор шахс. 682. Юнус – 1. Қуръони Каримда нақл қилинган 28 пайғамбарнинг бири(38); 2. (қадимги яҳудий) “Каптар”. 683. Юсуф – 1. Қуръони Каримда нақл қилинган пайғамбарлардан бири (38); 2. луғавий маъниси (эски яҳудий) “Орадан кўтариш” “қўшиш” “орттириш” дегани; пайғамбар Ёқубнинг Роҳила исмли чўрисидан кўрган ўғли. Яна бир қўшилсин деб ният қилиб “Юсуф” деб ном қўйди; 3. Ўссин, кўпайсин (11). 684. Юлдуз – (турк) – ҳаётда юлдуздай порлаб турсин маъносида, толеи юлдуздай порлоқ бўлсин (11). 685. Яйра – ҳаётда яйраб юрсин маъносида. 686. Яраш – (турк) – қилган ишлари ўзига ярасин маъносида. 687. Яхшибой (ўзбек), Яхшигул – (ўзбек, форс) – ўзаги “яхши” яъни яхшилик қилиб юрсин маъносида. 688. Яшин – 1. яшиндай чаққон бўлсин маъносида; 2. чақмоқ пайтида туғилган (11). 689. Яҳё – 1. Қуръони Каримда 28 пайғамбарнинг бири- халқини тўғри йўлга солган, дарёда чўмилтириб тавба қилдирган (15); 2. “Яҳё” – сардор (эски яҳудий) (44); 3. (яҳудий) ўта сахий, мурувватли, ҳаётий, хуш хулқ, дўст (11) 690. Ўзбек – (турк) – 1. “ўзи бек” маъносида; 2. Олтин Ўрта хони Ўзбекхон исмидан (1413-1367йиллар); 3. Уруғ қабила номи (Алишер Навоий); 4. “Отлиқ қўшин” маъносида (Муҳаммад Солиҳнинг “Абдулланома” китобида); 5. 15аср охирида Дашти Қипчоқнинг катта қисмидаги турк-мўғул қабиласи номи; 6. туркча “Бардошли”. 691. Ўзган – 692. Ўктам – (ўзбек) - 1. зийрак, меҳр муруватли, ғамхўр, виқорли, мустақил (11); 2. (турк) – мағрур (47). 693. Ўлмас – (турк, ўзбек) – қийинчилик йилларида қўйиладиган исмлардан бўлиб, шу гўдак ҳам нобуд бўлмасин, ўлмай қолсин маъносида. 694. Ўринбой – (ўзбек) – 1. ҳаётда ўз ўрнини топсин деган маънода; 2. ота-онаси сарсон бўлиб кўчиб юрганда энди бу ўрнини йўқотмасин маъносида (48). 695. Ўриш – (қурама) – ўриб кетаверсин, касал бўлмасин (48), 2. жангари (турк). 696. Ўркин – (ўзбек) – ўсувчи, улғаювчи, юксалувчи (33). 697. Ўроз – 1. Рўза пайтида туғилган; 2. (ўзбек – қадимги турк) – бахтли, саодатли, толей баланд бола (33). 698. Ўрал – 1. эски ўзбек, қурама шевасида қариндошларидан узоқлашмасин, улар атрофида “ўралиб” яъни айланиб юрсин маънода; 2. (турк) – Қувонч, Севинч (47). 699. Ўрмон – (турк) – 1. ўрмонда туғилган; 2. кўпчилик орасида юрсин ва бой бўлсин (48); 3. Ҳаёти ўрмондек яшнаган ва бепоён бўўлсин (33). 700. Ўсар – (ўзбек) – 1. ўсиб-унсин, ривож топсин маъносида; 2. кичикроқ фарзанд туғилганда ўсиб кетсин деб ният қилинади. 701. Ўскан – (ўзбек) – 1. онаси қорнида кўп вақт қолиб кетса туғилавермаса бу бола ўсиб қолгандир деб Ўскан исм қўйилади; 2. ўзидан кўпайсин. 702. Ўткир – ўткир онгли, фаросатли бўлсин маъносида. 703. Ўғилой – (турк, ўзбек) – кетма-кет қиз фарзанд кўрганда кейингиси ўғил бўлсин деб қўйилган исм. 704. Қаландар – (форс) – Маҳаллага қаландар келганда туғилган (49). 705. Қамарнисо – (араб) – “қамар” ой (30) яъни Ойниса исмига тўғри келади. 706. Қамбар – (араб) – 1. “Тўрғай” майносида; 2. Халифа Алининг содиқ қули исмидан (33). 707. Қамчи – (ўзбек) – 1. Қамчидек забардаст бўлсин; 2. Қамчи уруғига мансуб (33). 708. Қаюм – (араб) - “Қоййум” сўзидан нафси ўзгармагувчи ва кимсага эҳтиёж сезмагувчи; 2. Коинот, ерни бир тартибда тутувчи (Оллоҳ сифатларидан); 3. Абадий тирик 709. Қаршибой – (ўзбек) – 1. аввалги турмаган болаларнинг акси, соғ улғаювчи бола; 2. туғилиши қийин кечган бола (33). 710. Қанигул – (турк, форс, ўзбек) – “Хони гул” - хон гули сўзидан. 711. Қашқа – (қирғиз) – бек, саркарда қирғиз халқида қашқа дейилган. 712. Қаҳрамон – (форс) - 1. дадил ишлари билан қаҳрамонлик қилсин маъносида; 2. кучли, қудратли, баҳодир (11). 713. Қаҳҳор – (араб) - маҳлуқотни қаҳр ила ночор қилувчи (16) (Оллоҳ сифати). 714. Қиличбек – (турк) – 1. қиличдек ўткир, кескир бўлсин маъносида; 2. “Қилич” – ғалаба қилувчи маъносида (47). 715. Қимматхон – (ўзбек ) – 1. қариндош ва эл олдида қиматли бўлсин маъносида; 2. мамлакатда қимматчилик пайтларида туғилган. 716. Қобил – 1. қобилиятли (18); 2. “қўлга киритилган” (эски яҳудий) яъни қобилиятли кишини қўлга киритдим деган маънода Қобил ва Ҳобил Одам Атонинг дастлабки болалари еди. 717. Қодир – (араб) - 1. қудратли (26); 2. истаганини истаганидай қилишга кучи етувчи (16) (Оллоҳ сифати). 718. Қора – (ўзбек, турк) – 1. кучли, қудратли бола; 2. Қорача бўлиб туғилган; 3. Қорача уруғига мансуб (33); 4. Душманни чалғитиш мақсадида “Қора” исми қўйилади ва бу бола ёмонлар назарига тушмаслигига умид қилинади. 719. Қори – (араб) - Қуръонни ёд билувчи, оҳанг билан ўқувчи (22). 720. Қосим – (араб) - “тақсимловчи” сўзидан (40) -Оллоҳнинг йўллаган нарсаларни тақсимловчи, Муҳаммад пайғамбарнинг лақаби. 721. Қувондиқ – (эски ўзбек - қурама) – Ушбу фарзанд туғилгач, қувондик маъносида. 722. Қуддус – (араб) - 1. махлуқотга ўхшамайдиган; 2. зоти ва жалиласи ва исмлари айб ва нуқсондан холи (16) (Оллоҳ сифати) . 723. Қудрат – (араб) – қудратли бўлсин маъносида. 724. Қувват – (ўзбек) – жисмонан бақувват бўлсин маъносида. 725. Қуёшбек – қуёшдек нурли ҳаёт кечирсин маъносида. 726. Қулмат – (ўзбек, араб) – “қул” ва “мат” - Муҳаммад исмининг қисқартирилгани. 727. Қулфиддин – (араб) – диннинг қулфи, яъни бегоналардан асровчи маъносида. 728. Қумри – (араб) - мусича (18); яъни мусичадай зарарсиз бўлсин. 729. Қундузой –(ўзбек) - қундуздек гўзал, зебо (11). 730. Қурбон – (араб) - 1. “Қарраба” – Худо йўлида жонлиқ сўйиш маъносида; 2. Қурбон хайити куни туғилган. 731. Қурол – “Қувонч” сўзидан: туғилгач қариндошлари қувонишган. 732. Қутбиддин - (араб) – диннинг Қутби, яъни маркази (48б). 733. Қутби - (араб) – “Қутбиддин”нинг қисқа шакли, яъни диннинг маркази (47). 734. Қутлуғ – (эски турк) - “қут” - 1. емиш овқат; 2. бойлик, бахт (18); яъни бойлик ва бахтга эга бўлсин. 735. Қўзивой – (ўзбек) – 1. қўзидай ёқимли юрсин маъносида; 2. (эски турк)- эркалаш маъносида; 3. полвон бўлсин. 736. Қўлдош – (турк, ўзбек) – “қўлдош” – “кўмакдош” маъносида. 737. Қўниш – (турк, эски ўзбек) – сафарда, йўлда кетаётганда бирор жойда тўхтаган (қўнган) пайта туғилган бола. 738. Қўчқор – (эски ўзбек) – 1. оёқлари ораси (бути) шишиб кетса шу исм қўйилади; 2. қўчқордек фойда келтирсин маъносида. 739. Қўшбой – (қурама)- ортиқча бармоқ билан туғилган чақалоқ. “Ортиқбой, олтибой” исмларининг бир кўриниши. 740. Қўшоқ – (эски ўзбек қурама шевасидан) - 1. кичик уруғнинг номидан, қўшоқ – белга боғланадиган белбоғ дегани; 2. оёғи қийшиқ туғилган. 741. Қўшдавлат – (ўзбек, турк) – Ушбу фарзанд дуёга келганда оилада бир томондан давлат келган бўлса, ушбу фарзанд иккинчи давлат, яъни қўш давлатли бўлдик маъносида. 742. Қўшна – (эски ўзбек) – Ушбу фарзанднинг оиласи бошқа бировнинг хонадонида яшаб туғилса Қўшна исми қўйилади. 743. Қўқонбой – (ўзбек) – Қўқонда туғилган 744. Ғайбулла – (араб) – 1. “Ғайб” сир сўзидан яъни Оллоҳнинг сири; 2. кўзга кўринмайдиган. 745. Ғайрат – (араб) - 1. кундашиш, рашк, қувват (17); 2. тиришқоқлик (22); яъни тиришқоқ ва Ғайратли бўлсин; 3. (форс, турк) – куч, қувват 746. Ғани – (араб) - “бой” (30), (26); яъни кетмас бойликка эга бўлсин. 747. Ғаффор – (араб) - кечирувчи маъносида (16) (Оллоҳ сифати). 748. Ғафур – (араб) – кечирувчи (30) маърифат қилувчи (30) (42) (Оллоҳ сифати). 749. Ғиёс – (араб) – мадад (19); яъни оиласига ва одамларга мададкор бўлсин. 750. Ғози – (араб) – “Ғозий” сўзидан – Оллоҳ йўлида ғазоват қилувчи. 751. Ғулом – (араб) – хизматкор (30); яъни ота – онаси, яқинларига ва элга хизмат қилсин. 752. Ҳабиб – (араб) - дўст, севикли (17); яхшиларга дўст бўлсин, оилада севикли бўлсин. 753. Ҳажар, Ҳожар – (араб) - тош (17); яъни тошдай чидамли бўлсин. 754. Ҳайдар – (турк, араб) – 1. Шер, арслон (16) (52); 2.Кокил, арслон кокили(33); 3. (эски ўзбек тилида) бир тутам соч, соғлик рамзи (11) . 755. Ҳайитбой – Ҳайт кунида туғилган Ҳайит –“ийд”. (араб) “байрам” сўзидан (30) – ва “бой” (турк) – бой. 756. Ҳаёт – (араб) - “Ҳайй” – сўзидан: ҳамиша тирик, ҳар кимга кучи етувчи маъносида (Оллоҳ сифати). 757. Ҳаким – (араб) - 1. ҳикмат соҳиби ва ҳукм этувчи(16) (Олоҳ сифати); 2. файласуф, донишманд, табиб (18) (37). 758. Ҳасан – 1. “маъқул” маносида; 2. “Ҳусн соҳиби” (8) маъносида (18); (араб) – оққўнгил, яхши (47). 759. Ҳаққул – (араб, ўзбек) – “Ҳақ” – Оллоҳ исмларидан бири; “қул” -қул яъни Оллоҳнинг қули дегани. 760. Ҳалим – (араб) – 1. беозор, кўнгли бўш, юмшоқ кўнгилли (30); 2. азобга лойиқ қулларнинг азобини орқага сурувчи (16) (Оллоҳ сифати) . 761. Ҳамдам – (форс) – ҳамдард, улфат, дўст (7); яъни оиласига ва яхшиларга дўст бўлсин. 762. Ҳамза - 1. саҳобалардан бирини исми; 2. араб алифбосида сатр усти белгиси; 3. (араб) – ўткир, куйдирувчи (47). 763. Ҳамроқул - (тожик, ўзбек) – яхшиларга ҳамроҳ бўлсин уларга хизмат қилсин. 764. Ҳидоят – (араб) - ҳақиқат (44). 765. Ҳикмат – (араб) – фалсафа, донишманд (18); яъни донишманд бўлиб етишсин. 766. Ҳилола – (араб, тожик, ўзбек) – “Ҳилол” сўзидан, яъни ой дегани (30) яъни янги ой кирганда туғилган. 767. Ҳисом – (араб, форс) – кескир қилич (17); арабча “Хусам” сўзидан. 768. Ҳисомиддин – (араб) – “дининг кескир қиличи” 769. Ҳобил – (эски яҳудий тилида) - “нафис” “дам” “беъманилик” маъносида (17) Одам Атонинг Қобилдан кейинги ўғлини исми. 770. Ҳоди – (араб) - 1. тўғри йўлга бошловчи; 2. “Ҳодий” сўзидан; ҳидоятга етиштурувчи маъносида (Оллоҳ сифати) (20) 771. Ҳотам – (араб) - 1. сахийлик маъносида; 2. сахийлик билан шуҳрат қозонган кишининг исми. 772. Ҳоким – ўзбек хонликларида вилоят шиҳар ҳокими (24). 773. Ҳожи... – (араб) - Каъбани зиёрат қилган одам. 774. Ҳожиакбар – (араб) - 1. қурбон ҳайити куни туғилган ўғил болага қўйиладиган исм; 2. зиёратчи, сиғинувчи, Каъбага сиғинувчи; 3. зиёрат қилувчи (11). 775. Хофиз,Ҳофиза – (араб) - “асровчи”; 1. бутун мавжудодни заволдан, осмонни қулашдан, ерни чўкишдан, сувни қуришидан асровчи (16) (Оллоҳ сифати); 2. Ғазал, шеърни ёд билувчи ва қўшиқ айтувчи (18). 776. Ҳошим – (араб) 1. араб қабилаларидан бирининг номи (23); 2. “майдаловчи”, “ушатувчи”-нонни ушатиб, тақсимловчи, ҳурматга сазовор (11). 777. Ҳумоюн – (форс) - қутлуғ, муборак (17). 778. Ҳунар – ҳунарлик бўлсин маъносида 779. Ҳури – (араб) – “ҳур” сўзидан; жаннат қизлари маъносида (22); 2. “ҳури ин” оқ баданли шаҳло кўзли аёл маъносида (25). 780. Ҳусан, Ҳусайн – (араб) - 1. Ҳасандан кичрайтириш маъносида(18); 2. яхши, меҳрибон, сахий, чиройли, гўзал (11). 781. Ҳусниддин – (араб) – диннинг ҳусни маъносида.