Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:28
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 14 » Глаукомани даволаш
15:24
Глаукомани даволаш

Глаукомани қанчалик узоқ даволаш керак?

 

Представительство "Alcon Pharmaceuticals Ltd"

Глаукома – бу сурункали зўрайиб борадиган кўз касаллиги бўлиб, кўз ичи босимининг кўтарилиши, кўриш нерви зарарланиши ва кўриш қобилиятининг тиклаб бўлмайдиган пасайиши, хаттоки кўрлик вужудга келиши билан намоён бўлади.

Кассаликни бошланиши ва унинг давом этиши кўпчилик холларда билинарли белгисиз бўлиб, беморни хеч нима безовта қилмайди.

Жаҳон миқёсида глаукома касаллигига чалинган беморлар умумий сони 67 миллионга етади. Аммо лекин, экспертларнинг хулосасига кура, глаукома касаллигига чалинган инсонларнинг ярими бу касалланишидан бехабардир. Бутун жаҳон миқёсида тиклаб бўлмайдиган кўрликнинг етакчи сабаби глаукомадир.

Кўриш қобилиятининг йўқолиши кўрув нервининг зарарланиши билан боғлиқдир. Ушбу нерв миллионлар толалик электр кабелига ухшаш бўлади. У кўрув импулсининг кўздан бош мияга етказилишини таъминлайди.

Кўз олмасининг анатомияси

Сезиш аъзоларининг ичида кўрув аъзоси энг катта аҳамиятга эгадир. Ташқи мухитдан келган информациянинг 90%дан ортиқ қисми кўз орқали олинади. Кўрув аъзоси кўз косасида жойлашган кўз олмаси (кўз) ва кўзнинг ёрдамчи аъзоларидан иборат. Кўз олмаси асосан думалоқ шаклига эга бўлади. Унинг ташқи қавати жуда жипс тузилган, нурларни утказмайдагин ва кўз олмасининг шаклини сақлаб турадиган склерадан, хамда тиниқ (шаффов) ва текис эгилган шох пардасидан иборат. Шох парда орқали кўзнинг ичига нур тушади ва у уларни синдиради. Тиниқ шох парда орқали биз турли рангларга эга бўладиган рангли пардани ва қора рангли қорачиқни кўрамиз. Рангли парданинг мушаклари харакатланганда қорачиқ кенгайиши ва торайиши, ва шу орқали кўз ичига тушган нурларнинг миқдорини идора қилиши мумкин. Қорачиқ нурларни кўз гавхарига йўналтиради. Кўз гавхари эса ўз навбатида нурларни кўзнинг энг ички қавати яъни тўр пардасига йиғиб беради. Тўр пардаси нур энергиясини қабул қилиб, ушбу информацияни нерв толалари орқали бош мия марказларига йўналтиради.

Кўз ичида доимий равишда кўз ичи суюқлиги ишлаб чиқарилиб, у кейинчалик тузилиши мураккаб дренаж системаси орқали чиқарилади, ва унинг асосий функцияси кўз ички қаватларини озиқлантириш ва кислород билан таъминлашдан иборатдир. Соғлом инсоннинг кўзида кўз ичи суюқлигини ишлаб чиқарилиши ва унинг кўздан чиқиб кетиш жараёнлари бир бирига мутаносибдир. Кўз ичи суюқлигининг чиқиб кетиши жараёни бузилганда у кўз олмасида йиғилиб қолади ва кўз ичи босими(КИБ)нинг ошишига олиб келади. КИБнинг кўтарилиши кўрув нерви зарарланишининг асосий омили бўлиб, бош мия марказларигача кўрув сигналлари тўлиқ етиб бормаслигига олиб келади. Ушбу холат кўриш майдонининг тиклаб бўлмайдиган торайишига олиб келади ва шунинг оқибатида кўзларингиз кўриши керак бўлган тасвирларни Сиз тўлиқ кўраолмайсиз.

Глаукоманинг турли шакллари мавжуд, аммо энг кўп учрайдиган шакли – бу очиқ бурчакли глаукомадир. Глаукоманинг ушбу шакли аста секин ривожланиб боради ва купинча узоқ вақт давомида сезиларли кўриш нуқсонларисиз кечади. Глаукома ўта ҳавфли касаллик, чунки касаллик белгилари унинг анчагина ривожланган босқичида беморга сезила бошлайди. Глаукоманинг энг муҳим  белгиларидан бири – бу кўриш майдонида нуқсонлар вужудга келишидир. Бизнинг атрофимиздаги кўринган муҳит  –  бу кўриш майдони. Нормада (расм 1) кўриш майдони бизга атрофимиздаги муҳитда харакатланиш, кўпгина буюмларни бараварига кўриш, уларнинг катта-кичиклигини ҳамда кўринишини пайкаш имкониятларини беради. Глаукоманинг бошлангич босқичида кўпинча  кўриш майдонининг марказий кичик нуқсонлари пайдо бўлади. Глаукома ривожланиши билан кўриш майдони чегараларининг торайиши аниқланади (расм 2). Кейинги босқичларида найчасимон марказий кўриш ёки кўриш майдонининг чакка қисмидаги эксцентрик кўриш қолдиқлари сақланиб қолади (расм 3). Глаукоманинг терминал босқичида кўриш қобилиятининг тўлиқ йўқолиши кузатилади.

Дори воситалар таъсирида бирламчи очиқ бурчакли глаукома касаллиги яхши даволанади, айниқса эрта ташҳис қўйилиб, даволаш ўз вақтида бошлаб юборилганида

Глаукома - жуда кенг таркалган касаллик бўлишига қарамасдан, ханузгача бу касалликни келиб чиқиш сабаблари номаълум. Ҳар бир одам глаукома касаллигига чалиниб қолиши мумкин, бироқ, маълум бир инсонларда бу хасталик ривожланишига олиб келадиган бир қатор моиллик хавфи омиллари аниқланган:

  1.  Инсон ёши 40дан ошганлиги. Унинг ёши қанчалик катта бўлса, шунчалик касаллик пайдо бўлиши хавфи юқори бўлади;
  2. Яқин қариндошларда глаукома касаллиги мавжудлиги: ота-она, ака-ука, опа-сингиллар;
  3. Айрим йўлдош юрак-қонтомир система касалликлари: артериал гипер- ва гипотонияси, томирли вегетатив дистонияси, мигрен ва хоказолар;
    1. Яқиндан кўриш (миопия);
    2. Узоқ вақт давомида стероидларни қўлланилиши.

Кўз ичи босими кўтарилиши глаукома касаллиги ривожланишининг асосий омилларидан бири деб ҳисобланади.  Кўз ичи босими даражасининг  назорати – глаукома терапиясининг асосий  мақсадларидан биридир. Кўз ичи босими даражасини назорат остида ушлаб турилиши кўриш нервининг зарарланишини олдини олади, бунинг оқибатида кўриш қобилиятини сақлаб қолишни таъминлайди.

18-25 симоб устуни мм га яқин кўз ичи босими  кўпчиликда кўз ичи босимининг нормаси деб ҳисобланади

Шу билан бирга хар бир беморнинг кўз ичи босими индивидуал тарзда бўлиши мумкин.  Хозирги кунда псевдонормал босимли глаукома ташхиси мавжуд. Бунда кўз ичи босими даражаси 25-26 симоб устуни мм га тенг бўлиб, бошқа бир холатларда эса 21-23 симоб устуни ммга тенг бўлади, лекин шунда ҳам  кўриш нервининг зарарланиши кузатилиши мумкин, чунки ушбу беморнинг кўз ичи босими индивидуал нормаси 18 симоб устуни мм дан пастроқ.

Глаукомани эрта ташҳислаш кўришингизни ҳимоялашда ҳамда бу касалллик зарар етказишини олдини олишда асосий омилдир

Офталмолог мутахассиснинг кўригидан доимий равишда ўтиш тартиби қуйидагича бўлиши зарур:

35 ёшдан 40 ёшгача бўлсангиз –  4 йил давомида бир марта, 40 ёшдан 60 ёшгача бўлсангиз - хар икки йилда бир, 60 ёшдан ошганда – хар йили бир марта

Сизда моиллик факторлари мавжуд бўлган холда, 35 ёшдан ошганингиздан кейин хар йили бир марта ёки хар икки йилда бир кўрикдан ўтишингиз шарт.

Глаукома касаллигига учраганлигингизни шифокор фақат комплекс текширув, шу жумладан кўз ичи босимини ўлчаш (тонометрия), кўриш майдонини текшириш (периметрия) ва олдинги камера бурчагини текшириш (гониоскопия) текширувларини қўллаш йўли билан аниқлаши мумкин. Сизга глаукома диагнози кўйилганда, кўриш даражаси пасайиб кетишини олдини олиш учун Сиз нафақат доимий равишда даволанишингиз шарт, балки ҳар бир ой давомида 1 маротаба кўз ичи босимини ўлчаб туришингиз ва ҳар 3 ой ичида 1 марта кўзларнинг кўриш майдонини текширтириб туришингиз зарур.

Авсуски, глаукомани бугунги кунда тўлиқ  даволаб тузатиш мумкин эмас. Лекин, касалликни бошланғич даврида уни қанчалик эрта ташҳислаб беморларни тўғри даволанса, шунчалик хасталик ривожланишини тўхтатиб қолиш мумкин. Кўз ичи босимининг даражаси (у ўз мейёрида сақланиши зарур) ва кўриш майдонидаги нуқсонлар кўпаймаслиги  ушбу жараён ҳақида далолат бериб туради.

Глаукома касаллигини даволаш учун уч асосий  услуб мавжуд: дори воситаларини қўллаш, лазер ва жарроҳлик усуллари. Фақат офталмолог шифокори кўп омилларни таҳлил қилган ҳолда бу услубларни қай бирини ва дори воситаларини у ёки бу конкрет даволаш жараёнида зарурлигини танлаб бериши мумкин. Даволашни самарадорлигини ошириш учун шифокор берган барча тавсиялари астойдил бажарилиши мақсадга мувофиқдир. Ўзбошимчалик асосида ўзини ўзи даволаш мутлақо тақиқланади. Шуни таъкидлаб ўтиш жоиски, хеч бир алтернатив дори-дармонсиз даволаниш, шу жумладан парҳез тутиш, бадантарбия ва озиқ-овқатга қўшимчалар киритиш, офталмолог шифокор томонидан белгиланган терапия асосида даволанишни ўрнини боса олмайди.

Дори-дармон қўлланилиши даволашни асосий усулларидан бири деб ҳисобланади. Ҳозирги кунда бутун жаҳон миқёсида миллионлаб глаукома касалларининг кўришини сақлаб қолишига ёрдам берган бир қанча турли дори воситалар мавжуд.

Простагландинлар

Простагландинлар – бу янги юқори самарали глаукомани даволаш учун мўлжалланган дори воситалардир. Улар кўз ичи суюқлигининг чиқиб кетиш ҳаракатини тезлаштириб, кўз ичи босимини айнан физиологик йўли билан туширади. Шунинг билан бирга простагландинлар глаукомани даволаш учун қўлланиладиган воситалар орасида улардан фарқли ўлароқ кўпроқ гипотензив хусусиятига эгадир. Бу дори-дармон воситалар гуруҳининг туркумига энг замонавий вакили Траватан (травопрост) ҳам киради, у 2,5 мл ли 0,004% кўз томчиси шаклида ишлаб чиқарилади.

Траватан глаукомани даволаш учун ишлатиладиган воситалар ичида энг хавфсиз препарат бўлиб,  табиий простагландинлар аналоги сифатида тавсия этилади. У даволашда жуда қулайдир. Уни ҳар куни, иложи бўлса, кечқурун 1 томчидан томизиш зарур. Глаукомани даволашга мўлжалланган бошқа мавжуд простагландин воситаларига нисбатан траватанни сақлаш учун маҳсус шарт шароитлар талаб этилмайди.  Иссиқлик ва нурлар таъсирида у ўз хусусиятларини йўқотмайди.

Бошқа простагландин воситалари қатори унинг ҳам энг кўп учрайдиган салбий таъсири бўлиб, кўзларнинг қизаришига олиб келади. Кўпинча бу енгил қизариш ходисаси вақт ўтиши билан йўқолади. Траватан таъсирида пайдо бўлган ушбу қизариш ходисаси кўзнинг қон томирлари кенгайишига боғлиқ  ва яллиғланишга алоқаси бўлмайди. Ушбу кўзнинг қизариши косметик кўринишга эга бўлиб, Сизни даволанишингизда Траватандан вос кечишга олиб келлмаслиги керак.

Бугунги кунда бутун дунё миқёсида Траватан препарати глаукомани давошда биринчи навбатда қўлланиладиган дори воситаси деб ҳисобланади.

Офтальмологларнинг 8 съездининг  юқори минбаридан Траватан глаукомани даволашда энг замонавий ва самарали дори воситаси деб тан олинган

Карбоангидраза ингибиторлари

Улар кўз ичи суюқлиги ишлаб чиқарилишининг камайиши ҳисобидан кўз ичи босимини пасайишига олиб келади. Бу кўз даволаш дори воситалари, шу жумладан Азопт (бринзоламид) препарати,  барча беморлар қўллаши учун хавфсиз бўлиб, сулфаниламидларга аллергияси мавжуд беморлар бундан истисно. Азопт қўлланилишида қулай ва комфорт хусусиятига эга. Бошқа бу гурух кўз томчиларидан фақли у кўзда ачишиш ва санчиқ сезишни чақирмайди. Простагландинлар ва бета-блокатор дори воситалари монотерапия усулида ишлатилган жараёнида кўз ичи босими етарли даражада пасаймаса, бу холатда қўшимча Азопт қўлланилиши мақсадга мувофиқдир. Бошқа карбоангидраза ингибитор кўз томчиларидан фарқли ўлароқ Азопт кунда 1 томчидан 2 маҳал томизилади.

Бета-блокаторлар

Булар глаукома касаллигини даволашда анчадан бери ишладиладиган дори воситалардир. Улар кўз ичи суюқлигининг ишлаб чиқаришини камайтириши ҳисобига кўз ичи босимини пасайтиради. Улар селектив ва носелектив бета-блокатор гуруҳларига бўлинади. Юрак-томир ва ўпка(бронхлар) системаси хасталиги билан касалланган беморларда носелектив бета-блокатор дори воситалари катта эҳтиёткорлик билан қўлланилиши  зарур. Бу каби пациентларга селектив бета-блокаторлар, масалан Бетоптик/Бетоптик С (бетаксалол) дори воситалардан фойдаланиш хавфсизроқдир. Бундан ташқари, Бетоптик/Бетоптик С глаукома билан касалланган беморларнинг кўриш қобилиятини сақлашда қўшимча ижобий омил бўлиб, кўз ичи босимини пасайтириши билан бир қаторда, кўз ичи тўқималарининг қон айланишини яхшилайди  ва шу йўсинда кўриш нерви толаларини зарарлинишидан асрайди. Бетоптик/Бетоптик С икки дори воситаси  кўринишида бўлиб, 5 мл 0,5% кўз томчиси ва 5 мл 0,25% кўз суспензияси сифатида флаконларда ишлаб чиқарилади. Бу икки дори препарати таъсирчанлиги жиҳатидан мутлақо бир хил бўлиб, қай бири тайинланиши инсон хаёти сифатига таъсир кўрсатмай, унга хар томонлама комфорт шароитларини яратиб беришига боғлиқдир.

Бетоптик/Бетоптик С кунда 1 томчидан 2 махал томизилади.

Парасимпатомиметиклар

Пилокарпин   глаукома  касаллигини   даволашда  ишлатиладиган бирдан-бир энг қадимий  дори  воситаси  ҳисобланади.  У кўз  ичи  суюқлиги  чиқиб кетиш  ҳаракати  тезлаштириш  эвазига  кўз  ичи босимини  пасайтиради.  Пилокарпин  аллергия  реакцияларни  жуда  кам  ҳолларда  намоён  қилиши билан бирга  у  нархи  жиҳатидан  анча арзондир.  Бироқ  у  бир  неча салбий ёндош  хосиятларга  эга.  Буларнинг  энг  асосийларидан  бири  кўз  қорачиғининг  торайши - миоз  бўлиб, унда  (бемор  пациент  оқшомда  кўриши  ёмонлашади)  кечки  кўриш  қобилияти  ёмонлашади   ва кўзда оғриқлар  пайдо  бўлади.  Пилокарпин  катаракта  ривожланишига  олиб  келиши мумкин. 

Пилокарпин  кўз  томчиларини  1% қўлланилиб,  у  1-2  томчидан  кунига  1  дан  то 3-4  маротабагача   томизилади. 

Шуни билишингиз жоизки,  фақат  офталмолог шифокори   Сизга   даволанишни  тўғри  танлаб  белгилаб бериши мумкин. 

Глаукомани қанчалик  узоқ  даволаш  керак?

Глаукома-бу сурункали кўз хасталиги бўлиб, беморларнинг ҳаёти давомида дори воситаларни ишлатиб туришни талаб қилади. Бу кўз томчилари Сизнинг кўриш қобилиятингизни сақлаб қолинишига кўмаклашади. Илмий тадқиқотлар шуни кўрсатадики, кўз ичи босими назоратда бўлган  беморларда, кўз ичи босими назоратсиз қолган беморларга нисбатан, кўриш қобилияти анчагина секинроқ  пасаяди.

Агар офталмолог шифокори Сизга кўз томчиларни тавсия этган бўлса, уларни доимий равишда даволанишни тўхтатмай узлуксиз томизиб туриш зарур. Ҳар бир ўзбошимчалик қилиб даволанишни туҳтатиб қўйиш холлари кўриш қобилиятини тикланмайдиган ёмонлашувига олиб келиши мумкин.

Лазер  ва  жарроҳлик  даволаниш

Айрим ҳолларда лазер билан даволаниш талаб этилади. Бу амбулатория усули бўлиб, деярли оғриқсиз амалга оширилади ва ушбу даволаниш жараёни узоққа борганда ўз ичига бир неча дақиқани олади. Маълум бир ўта мураккаб ҳолларда медикоментоз ва лазер терапияси фойдасиз деб топилганда, офталмолог шифокори жарроҳлик усулларини қўллашга мажбур бўлади. 

Глаукомада   ҳает   тарзи.

Глаукома – бу оғир бир муҳим касаллиги бўлиши ва  даволанмаганлик  оқибатида  у  кўрликка  олиб  келишига қарамай, Сиз амалда соғлом инсонларнинг ҳаётидан фарқланмайдиган ҳаёт тарзида яшашингиз мумкин, албатта вақтида даволаниш ҳамда узлуксиз офталмолог кўригидан ўтиш шартларига риоя қилинганда.

Дори воситалирини ишлатиш Сизнинг кундалик ҳаётинингизнинг, масалан тиш ювиш сингари,  табиий бир бўлаги бўлиши керак

Ўзингизнинг жисмоний соғлигингизни назорат қилишингизга қўшимча глаукома ташҳиси қўйилган ҳолда пайдо бўладиган руҳий ва эмоционал томонларнинг аҳамияти ёдингиздан чиқмаслиги зарур. Касаллик сабабли вужудга келадиган изтиробларингизни ичингизда ушлаб турмай, яқинларингизга, турмуш ўртоғингизга ёки дўстларингизга айтиб беринг. Ўзингизга ўхшаш касаллар билан гаплашиш эҳтиёжи туғилиши мумкин. Сизнинг руҳий ҳолатингиз учун сурункали касаллик билан яшаш тарзи ҳақидаги мулоқот фойдали бўлиши мумкин. 

Глаукома касаллиги Сизнинг одатий ҳаёт тарзингизга таъсир ўтказишига йўл қўймаслигингиз керак. Глаукома касаллигига чалинишингиздан олдин режалаштирган ишларингизни давом эттириб, янада янги вазифа ва мақсадларни олдингизга қўйишингиз мумкин.

Овқатланиш – одатдагидай соғлом инсонларга ўхшаган

Кофе/чой

Кофе ёки чой истъемол қилингандан кейин бир соат мобайнида КИБ озроқ ошиши эҳтимоли бор, лекин бу шу даражада сезилмайдики, ҳатто ҳеч бир глаукомали бемор ҳам бу ичимликлардан воз кечмаган. Глаукомали беморлар  суюқликни  истъемол қилишини чегаралаши шарт эмас, лекин уни бир текисда кун давомида ичиши керак.

Спиртли ичимликлар

Спиртли  ичимликларни катта миқдорда қабул қилиш ман этилади, чунки у организмнинг бир бутун томир системаси фаолиятини ишдан чиқаради ва бу ёмон таъсир кўрсатади.

Чекиш

Чекиш – бу инсон соғлиғига зарар кўрсатувчи асосий омиллардан биридир. Бу рак касаллигига ҳамда артериосклероз хасталигига олиб келиши мумкин. Чекувчиларда бир ҳилги кўз касалликлар (тўр парда қон-томирларининг обструкцияси, макулопатиялар, катаракталар ва ҳ.к.) чекмайдиган инсонларга нисбатан анча кўпроқ учрайди ҳамда эртароқ ёшида намоён бўлади. Шунингдек ёши ўтган чекувчиларда кўз ичи босими ошиши эҳтимоли чекмайдиганларга нисбатан юқорироқ бўлади.

Спорт ва дам олиш.

Глаукома касаллигига чалинган пациентлар учун доимий бадантарбия машғулотлари қанчалик зарур ва фойдали бўлса, меъёрий миқдорда уйку ҳамда ўз вақтида хордиқ чиқариш шунчалик муҳимдир. Кўзларининг атрофни кўриш майдони торайган беморлар уларнинг ҳолати ҳақида вақтида огоҳлантирилиши зарур. Ушбу пайдо бўлган кўриш нуқсонларининг сезилиши қуйидагича, мисол учун, теннис ўйини пайтида тўпни кўрмай қолишлари, ёки велосипед миниш мобайнида  яқинлашаётган ҳавфни сезмаслиги мумкин.

Сауна

Сауна мароқликларидан ҳавф ҳатарсиз тўлиқ фойдаланиб дам олиш мумкин. Глаукома билан касалланган беморларда кўз ичи босимини ўзгариши  соғлом инсонлардаги каби бўлади: саунада унинг даражаси  бир оз пастга тушиб, сўнг тахминан бир соат мобайнида у бошланғич даражасига қайтади. Бироқ, сауна глаукома касаллиги учун фойдали эканлигини тасдиқловчи далиллар йўқ.

Ўқиш

Юқори даражали ёруғликда (абажур остида 100-150 ваттлик лампада) ўқиш мумкин, бунда ёруғлик манбаи чап томонда жойлашган бўлиши керак. Хар  бир соат ичида 10-15 минут танаффус қилиш керак.

Иш 

Сизнинг умумий соғлиғингизни ҳолати қанчалик кўтаришига қараб Сиз шунча ишлашингиз мумкин. Кечки навбатчилик ҳамда режадан ташқари ишлар тавсия этилмайди, доимий вибрация шароитида ёки заҳарли моддаларни ишлатиш  ва иссиқ цехларда ишлаш ман этилади. 

Бўйин эгилган ҳолатда ёки гавда қия эгилган шароитда узоқ муддатда бўлиш тавсия этилмайди. Ер дала ишларида (мисол учун, экин саралашда) ўтириб ишлаб, ўриндиқларни мослаштириб олинг.

Кийим

Бўйин соҳасидаги қон айланишига тўсқинлик қилувчи ҳамма кийимлар, яъни галстуклар, тор ёқалар ва тор ёқали свитерларни кийиб юриш тавсия этилмайди.

Представительство "Alcon Pharmaceuticals Ltd"

Просмотров: 1248 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024