Форма входа

Поиск

Календарь

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 21:21
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Апрель » 28 » ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ:КИМ ҒОЛИБУ, КИМ МАҒЛУБ
15:54
ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ:КИМ ҒОЛИБУ, КИМ МАҒЛУБ

   ИККИНЧИ ЖАҲОН УРУШИ:КИМ ҒОЛИБУ, КИМ МАҒЛУБ

                 

1945 йил 1 май куни Берлин таслим бўлди. Сўнгги жанглар Прага ёнида 9 май куни юз берди. 8 майда эса Германия, 2 центябрда Япония таслим бўлиш ҳақидаги ҳужжатни имзоладилар.
Энди дунё тинч яшаши мумкин эди. Аммо 1946 йили совуқ муносабатлар уруши бошланди. Бунда отишма, бостириб кириш, қон тўкиш каби ҳолатлар йўқ. Аммо “тинчлик учун кураш” мамлакатларни ҳолдан тойдирарди. Одамлар митинглар қилиб, тинчлик учун чақириқларга имзолар тўплашар, саноат эса энг янги моделдаги ҳарбий самолётлар, танклар, ракеталар ишлаб чиқаришни шошилинч ўзлаштирар эди. Оқибатда аҳолининг қорни тўймас, нон, озиқ-овқат, кийим-кечак етишмасди.
АҚШ учун охирида, яъни 1945 йил 6 августда мағлуб Япониянинг Хиросима, 9 августда Нагасаки шаҳарларига атом бомбасини ташлаш зарурмиди? Аслида бу СССРга пўписа эди. Сабаби Германияни енгган СССР армияси Европага катта хавф соларди.
Ўз навбатида СССР ҳам 1949 йили атом бомбасини, кейинроқ нейтрон бомбасини портлатиб, Ғарбни эсанкиратиб қўйди. Саксонинчи йилларда дунёдаги барча атом қуроллари бир йўла портлатилса, Ер юзи бир неча бор яксон бўлиши, куррамиз ўз ўқидан чиқиб кетиши мумкин эди!
Яна бир ҳайратланарли ҳолат
Урушни Шўролар енгди. Германиядаги оддий арра станоккача олиб кетилди. Япония атом ҳужумидан хонавайрон бўлди. Бу икки мамлакат тақдири аянчли эди. Қаранг, энди бу икки мамлакат жаҳонда энг тараққий этган мамлакатлар ичида 2-3 ўринни эгаллаб, халқининг турмуш даражасини осмонга чиқариб қўйдилар.
Ғолиб СССР да эса барча турдаги озиқ-овқат, кийим-кечак етишмас, дўконларда навбат кутиш, олиб сотарлик авж олганди.
Ғолиб мамлакат ворислари мағлублар садақасига муҳтож бўлиб қолди. Тараққиёт борасида эса уларни ҳали-бери қувиб етолмайдиган даражага тушиб қолди.

                                                             Абдумалик РАҲМОНҚУЛ.

 

Просмотров: 860 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024