Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 05:50
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июль » 29 » ИСЛОМ ВА ТАБИАТ
07:39
ИСЛОМ ВА ТАБИАТ
 

Ислом дини табиат муҳофазаси, наботот ва ҳайвонот оламини ҳимоя қилиш каби хайр­ли амалларга катта эътибор бериб, кишиларни атроф-муҳитни озода сақлаш, бодонлаштириш ишларига чорлайди.

Қуръони каримда шундай баён қилинади:

"У барча нарсани яратди ва ўлчовини жойига келтирди".

Демак Аллоҳ таоло табиатни дақиқ мезон билан яратган, агар уни бузадиган бўлсак турли кутилмаган зарарлар кўришимиз табиий ҳолдир.

Аллоҳ инсонга дунёни асрашга, берган неъматларидан манфат олишга, уларни нобуд қилмасдан яхшилик йўлида ишлатишга буюрган.

Наботот олами Аллоҳнинг инсонлар учун ато қилган улуғ неъматларидан бири бўлиб, у инсон ҳаётида муҳим аҳамиятга эга.

 "Абаса" сурасида айтилади:

"Энди инсон ўзининг таомига (ибрат кўзи билан қуйидаги неъматларимизга бир) боқсин:Биз (осмондан) сувни мўл ёғдирдик. Сўнгра ерни (гиёҳлар билан унсин, деб) ёрдик. Сшўнгра Биз унда донларни ундирдик, узум ва кўкатларни, зайтун ва хурмоларни, қалин дарахтзор боғларни, меваю гиёҳларни ҳам. (Буларни) сизларнинг ва чорва ҳайвонларингиз истеъмоли учун (яратдик)" (24-32).

Бинобарин атрофимизни ўраб турган наботот оламини асраб авайлаш барчамизнинг бурчимиздир. Теварак-атрофни тартибга келтириш, кўчатлар ўтқазиш, обод қилиш ишлари билан машғул бўлмоғимиз лозим. Агар ҳар бир киши бир донадан кўчат ўтқазса диёримиз боғу-бўстонга айланади.

Ривоят қилинишича, бир киши улуғ саҳоба Абу Дардонинг (розияллоҳу анҳу) олдиларидан ўтиб бораётса, у зот ёнғоқ кўчати экаётган эканлар. Шунда йўловчи Абу Дардога қараб: «Улуғ ёшга кирган бўлсангиз ҳам кўчат экаяпсизми, ахир бу фалон йилдан сўнг мевага кирадику-дебди. Абу Дардо (розияллоҳу анҳу): "Менга савоби кифоя, мевасини бошқалар истеъмол қилаверсин", деган эканлар.

Ислом дини табиатни муҳофаза қилишга, ободончиликка, набототларни асраб, кўчатлар ўтқазишга тарғиб қилади. Диёримиздаги баҳор айёмларидан унумли фойдаланиб, яшаш жойларимизни обод қилиб, мевали ва манзарали дарахт кўчатлари экиб, парвариш қилайлик. Бу хайрли ишларда Аллоҳ мададкор бўлсин!

 

Орифжон ЙЎЛДОШЕВ,

Просмотров: 852 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024