Форма входа

Поиск

Календарь

«  Апрель 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
282930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 19:48
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Апрель » 27 » ЁР-ЁР АЙТИШАЙЛИК
14:13
ЁР-ЁР АЙТИШАЙЛИК

ҚАДРИЯТЛАРИМИЗ

ЁР-ЁР АЙТИШАЙЛИК

Таҳририятимизга ёшлари саксонни қоралаб қолган онахон кириб келди. Содда, юзларидан нур таралиб турувчи онахон нуроний ёшда бўлса ҳам турли газеталарни ўқиб туриши, айниқса, газетамиз ҳақида илиқ гаплар айтгани у кишига бўлган ҳурматимизни янада оширди.

- Хат олиб келгандим, лозим топсанглар чиқарарсизлар, деди камтарлик билан онахон. Хатни ўқиб шундай фидойи инсонлар борлигидан қувондик. Яхшиси, онахоннинг мактубини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Газетангизнинг 2013 йил 19 сентябрь сонида чоп этилган "Ёр-ёр айтинг, дугоналар" номли мақолани ўқиб жуда таъсирландим. Ёр-ёр ва келин саломлар айтиш албатта, биз ўзбекларнинг миллий қадриятларимиздан ҳисобланиб, хонадонларда тўйлар бўлганда ана шу ўланни янгалар, қизлар айтишади. Мазкур мақолада эса тўй бўлаётган хонадонда келиннинг ёр-ёр айтилмасдан кириб келиш ҳолати мени таажжублантирди. Ёр-ёр айтиш қадимдан момоларимиздан қолган удум. Уни ёши катта аёллару, ўспирин қизлар умуман, ўзбекман деган ҳар бир қиз, билмоғи шарт. Шунда мақолада айтилганидай на қизлар, на аёллар ёр-ёр айтолмай уялмасди. Сизларга мактуб йўллашдан мақсадим ҳам ёшлар миллий қадриятларимизга ҳурмат билан қарашни уқтиришдир. Қолаверса, ёр-ёр, келин салом миллий қадрият бўлибгина қолмай, унинг тарбиявий аҳамияти ҳам катта. Мустақил ҳаёт остонасида турган ёшлар учун насиҳатдир. Ёшларимиз ва катта ёшдаги аёллар ҳам момоларимиздан қолган ёр-ёр, лапарларни албатта, билишлари керак. Шундагина келинлар бўлғуси хонадонига ёр-ёрсиз кириб боришмайди.

Қуйида ўзим билган ёр-ёрларни ҳамда "Келинларга насиҳат" номли шеъримни тақдим этаман.

 

ЁР-ЁР

Ёр-ёр айтсанг бери келгин,

Айтишайлик ёр-ёр.

Арғамчини тенг солиб,

Тортишайлик ёр-ёр.

 

Бугун бир туш кўрибман,

Ажойиб туш ёр-ёр.

Куёв бола қўлида,

Бир жуфт қуш бор ёр-ёр.

 

Қўлидаги қушлари,

Фарзанд бўлсин ёр-ёр.

Бошидаги тожиси,

Давлат бўлсин ёр-ёр.

 

Оқ милтиқ, қора милтиқ,

Отган отам ёр-ёр.

Ўз қизини ёт қилиб,

Сотган отам ёр-ёр.

 

Ўз қизининг ўрнига,

Бодом эксин ёр-ёр.

Бодом шоҳи синганда,

Болам десин ёр-ёр.

 

Аравани чангитиб,

Тўзон бўлди ёр-ёр.

Эссизгина жон синглим,

Арзон кетди ёр-ёр.

Арзон кетди деманглар,

Султони бор ёр-ёр.

Ўнг қўлини узукка,

Тўлдиради ёр-ёр.

 

Далада тойчоқ кишнайди,

От бўлдим деб, ёр-ёр.

Уйда келин йиғлайди,

Ёт бўлдим деб, ёр-ёр.

 

Йиғлама қиз, йиғлама,

Тўй сеники ёр-ёр.

Остонаси тиллодан,

Уй сеники, ёр-ёр.

 

 

Келинларга насиҳат

Бугундан бошлаб ўзга уйга ошиён, қизим,

Туғулиб ўсган уйингга энди сен меҳмон, қизим.

 

Янги ота-онангга ширин сўз бўл, меҳр бер,

Меҳри йўқ бахт топибдир, десалар ёлғон, қизим.

 

Ҳовли-кўчаларни супур, елиб-югур, меҳнат қил,

Фаришталар кутиб олгин тонг саҳар уйғон, қизим,

 

Зеби-зийнатга берилма, зийнатинг одоб эрур,

Тошдан зийнат излама, нархинг бўлур арзон, қизим.

 

Ўттиз икки тишларинг битта тилга соқчидир,

Жаҳлинг чиқса агарда, тилинг тишла жон, қизим.

 

Борган жойингда униб ўс, уйга йиғлаб қайтмагин,

Дуо қилай бахтли бўлгин, доим бўлгин омон, қизим.

 

Адашхон момо КАРИМОВА,

Просмотров: 762 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024