Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 08:08
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июль » 29 » Хотинчалишлик (Лутийлик)
07:42
Хотинчалишлик (Лутийлик)

Маълумингизким, оила инқирозига асл сабаб бўладиган, мудҳиш жиноятга менгзалса арзугулик, эр-хотинлик ришталарига таҳдид солувчи тубанликлардан-да тубанроқ ахлоқсизликнинг яна бир номи лутийликдир. Зеро, бу номнинг келиб чиқиши илоҳий каломда битилган Лут алайҳиссалом қавмининг ахлоқсизлиги билан боғлиқдир. Бу қавмнинг қандай жазога мустаҳиқ бўлганликлари Қуръони каримда кўп ўринларда келтириб ўтилгани боис бу хусусда тўхталмоқчи эмасмиз. Инсониятга асрлар давомида таҳдид этиб келаётган бу балои офат доимо ўз долзарблигини йўқотмай келаётир. Сир эмаски, аҳли донишлар ирсий қонуниятлардаги бир изчилликка доимо ўз эътиборларини қаратганлар. Ушбу қонуниятга кўра ота-оналардаги фазилатга йўғрилгувчи сифатлар гўёки мурғак куртакдек нозик бўлиб, фарзандларга қисман узатилар экан. Бу ҳам парваришлансагина улғайиб камолга етар экан. Ота-оналардаги бадниятликлар, қусурлар, ахлоқсизликлар ва дардлар эса деярли бор бўйи фарзандларга ўтиши кузатилар экан. Минг афсуски, бу қусурлар гўёки зарпечак-чирмовуқ мисол ҳар қандай вазиятда ҳам ўсиб борар экан. Лутийлик ана шундай таҳдидли қусурлар сирасидандир. 
Зеро, Расулуллоҳ алайҳиссаломдек зот ҳам ўз умматларини шундай бад-ахлоқлик таҳдидидан огоҳ этганлар.
Бугунги кунда бундай бадахлоқ кимсалар ўз уюшмаларини тузиб кенг фаолият кўрсатишмоқда. Жаҳоннинг олти мамлакатида ўз жинсдоши билан никоҳланишни қонуний тусга киритилиши уларнинг катта сиёсий кучга айланаётганлигидан далолатдир. Чунки айнан шу мамлакатлар раҳбарлари улар сиймосида ўзларини қўллаб-қувватловчи овозга эга бўлган катта кучни кўрганликлари ҳеч кимга сир эмас. Ачинарлиси, улар ўз фаолиятини кенг кўламда тарғиб этаётирлар. Мисол учун, жинсдошлар «жирканч» никоҳини ҳафталар давомида ўз саҳифасида намойиш (аслида ташвиқ) этишни ўзига эп кўрган «Евроньюс» ахборот телеканали фаолияти бунга ёрқин мисолдир. Шунингдек, 1997 йили уч нафар машҳур академиклар айнан бесоқолбозлик амалиётини ОИТС тарқалишидаги асосий сабаблардан бири эканини эътироф этганликлари боис, уларнинг бу ҳақ сўзлари ушбу тоифаларни масхаралашга менгзалиб, ўз ишларидан бўшатилишига сабаб бўлган эди. 
Бу ҳақда Кембриж университети профессори Тимоти Ж. Уинтер китобидан олинган ушбу холис иқтибос ҳеч кимни бефарқ қолдирмаса керак: «…Британия католикларининг одатда соғлом фикр¬ловчи вакили кардинал Ҳюм ҳам яқинда ҳомофилия (эркак билан эркакнинг жинсий алоқаси) хусусида муросали мулоҳазалар билдирди; тору таранг жинси шим ва чарм куртка кийиб олган англикан епископи ўзининг бошқа бир эркак билан алоқаси хусусида очиқчасига гапирди. Лондондаги оила қадриятлари хусусида ваъз айтувчи 900 нафар руҳонийнинг 200 нафари гомосексуализмга мойил экани ҳақида турли гап-сўзлар оралаб юрибди…» 
Хўш, бугунги кунда ҳар соҳада илдамлаб кетганлигини даъво этаётган ғарбликлар бу балои қазога қарши қандай тадбирлар қўллашаётир? Аҳолиси қартаяётган, ёшлари зурриёд кўришни истамаётган Европа, бу борада яна шарқона ҳикматларга қулоқ тутиш мавриди етмадимикин?! 
Аслида, бундай бадахлоқликнинг олдини олиш йўсинлари асри саодат давридаёқ мукаммал ишлаб чиқилган. Қуйида уларнинг айримлари билан танишамиз: 

Ўз пайтида турмуш қурмай, уни пайсалга солиш:
Ҳар қандай болиғ киши маънан, жисмонан, жинсан ва моддий жиҳатдан камолга етган заҳотиёқ турмуш қуриши зарурий тамойиллардан. Зеро, айнан бесабаб ҳолда бўйдоқ юриш жинсий ҳаромларга йўл очувчи асосий сабаблардандир. Эркаклар бир-бирлари билан бир жойда ва узоқ вақт жамоа ҳолда мажбурий яшашлари ҳам шубҳасиз лутийликка мойиллик туғдиради. 
Азалда оқила оналаримиз моддиян ўта қаноатли бўлишиб, кам бўлса-да, ҳалол ризққа кифояланишган. Мана шу минимал моддият ҳам турмуш қуришга етарли ҳисобланган. Ҳозирги кунда кўпчилик эркаклар «тирикчилик қуллари» бўлиб қолишганлари ҳеч кимга сир эмас. Айримлар эса, оврўпача ҳаёт тарзига тақлид этишиб, ўттиздан сўнг уйланишни лозим кўришмоқда. Бу эса айримлардаги шаҳвоний жўшқинлик пасайишини жинсий заифликка асоссиз менгзалишига сабаб бўлиб, турмуш қуришдан ҳадиксираб қолишларига олиб келмоқда. Бошқа бир хил иймони заифлар эса бу ўткинчи физиологик ҳолатни янглиш тушиниб, ўзларини «лутий»ларга хос тоифалардан деб нотўғри йўлга кириб кетишлари ҳам кузатилади.

Хотинчалишлик қусурлари:
Хотинчалиш эркаклар лутийликнинг асосий манбаларидандир. Зеро, Расули Акрам саллоллоҳу алайҳи ва саллам эркакларга ўхшашга уринган аёлларни ва аёлларга ўхшашга уринган эркакларни бежиз лаънатламаганлар.
Эркакларнинг аёллашуви турли кўринишларда ўз ифодасини топмоқда:
Ғарбликлар бу ниятда ўзларини бичаётганлари ва бичтираётганлари ҳеч кимга сир эмас. Аммо бу услубни маъ¬қул топаётганлар ўзимизда ҳам бот-бот учраши куракда турмайдиган ҳолдир. 
Соқолни ҳақиқий эр кўрки дея билиш, уни тарашламаслик ҳам суннат, ҳам ота-боболаримиз ибратидир (албатта, кўсалар бундан мустасно). 
Аёллар каби пардозланиб безанмоқ, маржон, билагузук ва сирға каби аёлларга хос безак ашёларини тақмоқлик ҳам хотинчалишлик кўринишларидандир.
Истиғно, ноз билан аёллар каби сўзлаб, хатти-ҳаракат қиладиганларнинг ҳам икки турини тафовут этиш мумкин:
-Туғма хотинчалиш қилиб яратилганларнинг хатти-ҳаракатлари ўз инон-ихтиёрлари доирасидан ташқарида бўлгани боис, бу тоифаларга тиббий тадбирлар қўллаш талаб этилади. Аммо бу тоифалар ҳам соқол-мўйлов қўйишга, ҳақиқий эркакларга хос хатти-ҳаракатлар қилишга одатланишлари лозим.
- Энг хатарли тоифа эса ўз хоҳишлари билан ўзларини атай хотинларга ўхшатишга уринадиганлардир. Расуллуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам аёллар либосини киядиган эркакларни ва эркакча кийинадиган аёлларни бежиз лаънатламаганлар. 
Ота-оналар болаларидаги ҳар қандай бадхулқликларни ўз назарларидан қочирмасликлари лозим. 
Ўғил болаларига аёлларга хос олтин безаклар тақдирган, табиий ипакдан либос кийдирган, қиз болага хос одатларни ҳалимлик ва боодобликка йўйган ва уларни билиб-билмасдан қизларга хос кийинтирган ота-оналар ўзлари билмаган ҳолда катта ахлоқсизликка йўл очиб қўйишади. Чунки, улар гоҳо ўзлари билмаган ҳолда болалари жинсий шахсияти бузилишига сабабчи бўлишади. Қарангки, эркак кишининг ўз жинсдоши авратларига, яъни ёпилиши лозим бўлган киндик ва тиззалар орасига боқишида ҳам катта таҳдид мавжуд экан. Аёлларга хос ипак либосларнинг эркак жинсий такомилига кескин салбий таъсир этишини замонавий тиб олимлари ҳам эътироф этишаётир. Ҳадисларда таъкидланганидек, нафақат эркаклар эркакларнинг, балки аёллар аёлларнинг авратларига боқишлари ҳам кони зиёндир. 
Ўн ёшдан кейин ўғил болаларнинг бир ўринда ётишлари ҳам хатарлидир.
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи ва саллам етти ёшга тўлган ўғил ва қиз болаларнинг, ҳатто ўғил ака-укалар ва қиз опа-сингилларнинг ётоқларини айириш лозимлигини бежиз таъкидламаганлар. Ўн ёшда эса ётоқларни мутлақо айириш буюрилган. 
Балоғатга етган йигитларнинг вужудлари бир бирига тегиб, бир ўрин-кўрпа остида ётишларида ҳам хатарли жиҳатлар мавжуд.
Бир аёл ёки болиға қиз ҳам ўз жинсдоши билан худди шундай аҳволда ётмаслиги лозим.
Эркакларнинг бир-бирлари билан ўпишиб кўришишларини аслида лутийлик сари қўйилаётган қадамларга менгзаш мумкин.
Зеро, ота-боболаримиз эркакларнинг бир-бирлари билан қўл сиқишиб ёхуд узоқ айрилиқдан кейин қучоқлашиб кўришишларинигина боодоблик дея билишган. Олимлар ва катта ёшдаги улуғлар қўлини ўпиб кўришиш эса фақат ибрат нуқтаи назаридан қилинган. Албатта, ўта яқин қариндошлар ўпишиб кўришишлари бундан мустасно. Лекин ғирт бегона кимсаларнинг бир-бирларининг ёноқларидан ўпишиб кўришишлари ғарбда ҳам лутийлик нишони дея англанилади. Газетамиз кейинги сонларида ўпичдан юқувчи хатарли дардлар хусусида ҳам алоҳида тўхталиш ниятимиз бор. 
Бадани туксиз, кўринишдан аёлга ўхшаш ўғил бола билан бир жойда қолиш ҳам лутийликка мойиллик туғдириши боис хатарлидир.
Зеро, ёш йигит аёл каби гўзал бўлса, аёлга истак ҳис қилингани каби , унга ҳам шу истак ҳис қилиниши мумкин. Бунинг устига аёлга етишишдан кўра ёш ўғлонга етишиш имкони каттароқлиги ҳадисларда ўз ифодасини топган.
Лутийлик каби хатарлардан бири жинсдошлар ошиқ-маъшуқлигидир.
Улар ичида ҳадисларда ҳам баён этилган тури аёл аёлни севиб, ундан жинсий лаззатланиш имконини қидиришидир. 
Жинсдош аёллар ошиқ-маъшуқлиги шубҳасиз, Аллоҳ тартибга солган жинсий тизимга зидлиги, авлодлар давомийлигини тўхтатиши, ҳақиқий жинсий лаззатдан узоқлашиб нафсга зулм қилиниши ва аёллар жамоасини жинсий бебошликларга олиб келиши сабабли ҳам ўта хатарлидир.
Бу борада қуйидаги мазмунда ҳадислар келтирилган:
«Бир аёл бошқа бир аёл билан севишган вақтда иккиси ҳам зинокордир. Аёллар аёллар билан, эркаклар эркаклар билан ўз жинсий майлларини қондирмагунларича қиёмат қўпмайди».
Аёллар ошиқ-маъшуқлигининг сабаблари ҳам лутийликка мойиллик туғдирувчи омилларга ўта ўхшаб кетади. Бу сабабларга қуйидагиларни киритиш мумкин:
Болиғаларнинг ўз пайтида турмуш қурмасликлари ва ўз жинсдошлари билан узлуксиз бирга бўлишлари. 
Кийиниш, сўзлашиш ва хатти-ҳаракатда эркаклашувнинг кузатилиши. 
Ўз жинсдоши авратларига беиболарча шаҳвоний назар ташлашга одатланиш. 
Ҳатто опа-сингил бўлсалар ҳам ўн ёшдан ошган қиз болаларнинг бир ўринда ётишларига изн бериш.
Балоғатга етган қиз-жувонлар вужудлари бир-бирларига тегиб турадиган даражада доимий тарзда бир кўрпа остида ётишга одатланишлари шу сабаблар жумласидандир. Аҳли дониш ота-боболаримиз бир қараганда арзимас туюладиган бундай таҳдидли сабабларни асло назардан четда қолдиришмаган. Умумий ҳаммомлар, сауналар, гўзаллик салонлари аталмиш ибодан мосуво этгувчи масканларга сийрати ҳаё билан зийнатланган аёлларимиз асло қадам босмаганларида ҳам олам жаҳон ҳикмат бор.

Доктор Ўктам Муҳаммад Мурод

Просмотров: 775 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024