Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 2
Гостей: 2
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 00:25
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 14 » Пул топиш йўллари
15:38
Пул топиш йўллари
 
 
 
 

pul-topish-b_160Марвин Смолл

 

Қандай иш билан шуғулланишингиз, қаерда яшашингиз, қандай маълумотга эга бўлишингиздан қатъи назар, топқирлигингизнинг парвози учун тўла эркинлик берувчи олам-олам имкониятлар очилиши муқаррар. Шунинг учун ўзингиз ва атрофингиздагилар учун фойда келтирувчи ишга ҳиссангизни қўшишингиз мумкин.

Арзимаган нарсаларга вақтингизни кетказманг, фақат жамият учун муҳим бўлган ишларга қўл урсангиз, бирон-бир яхши натижага эришасиз. Нафсониятингизни қондириш пайида, тасодифан туғиладиган ғалати ғояларнинг ихтиросидан ўзингизни четга тортинг. Мақсадингиз шунчаки ихтирочилик шуҳратига эришиш эмас, балки молиявий муваффақиятга эришиш бўлсин. Молиявий муваффақиятга фақат одамларнинг эҳтиёжларини қондириш эвазига эришилади.

– Қанчалик хоҳламай ва уринмайин, қўлимдан ихтирочилик келмайди, ҳеч бир қобилиятга эга эмасман, – деб эътироз билдиришингиз мумкин.

Лекин ихтирочилик имкониятлари бор эканини тушуниб олиш учун фақат Томас Эдисон бўлиб туғилиш шарт эмас. Масалан, Луис Х.Регензбург табиатан ихтирочи бўлмаса-да, аммо у “Озайт” гилами учун махсус астарни кашф этгани сабабли бойиб кетган. Сочни кимёвий усулда жингалак қилиш ишига Нейсон Харриснинг нима даҳли бор? Ҳамма гап шундаки, у гумашта сифатида шаҳарма-шаҳар юриб, гўзаллик салонларига ҳам қатнар эди. Лекин бу унга уй шароитида ишлатилиши мумкин бўлган махсус “Тони” номли сочни жингалак қиладиган кимёвий воситани кашф этишга ва шунинг эвазига миллион-миллион пуллар топишига ҳеч ҳалақит бермади. Харрис одамлар эҳтиёжини аниқлай олиш қобилиятига эга бўлган киши эди. Ва шунга асосан, у синчковлик билан, уларнинг манфаатларига хизмат қилиш йўлларини топиш билан овора бўларди.

Бу ўгитлар ўзининг оддий қоидалари билан эркак ва аёлларни қизиқтира олган бўлса, улар унда катта даромад ёки бутун умри давомида даромаддан тушган маблағнинг тегишли қисмини олишлари шубҳасиздир. Чунки бундай киши ва аёллар бошқалардан фарқли ўлароқ, одамларнинг эҳтиёжларини аниқлаш ва қондириш йўлларини яхшилаб ўрганиб оладилар. Бунда уларга ўз шахсий тажрибаси, изланиш ва ўтказилган синовлари ёрдам беради. Ҳар ишни муфассал ўйлаб чиқишлари уларга асқатади. Ва мана шундай тарзда олиб борилган ихтирочилик фаолиятлари уларни ниҳоятда бойитиб юборади, худди олмос тошларни топган одамдай катта даромадга эга бўладилар.

“Фую му ю ву тзу ю” – хитой мақоли “Ота-онангда бори – сенда бор дегани эмас” маъносини билдиради.

Ҳақиқатан ҳам одамларнинг қандай қилиб бадавлат бўлиб кетганлари ҳақида ўқиш қанчалик қизиқлигига қарамай, ўзингизнинг бойиб кетишингиз учун нималар қилиш кераклиги ундан ҳам қизиқроқ.

Ғояларимиз асосида фикрлар туради. Улар эса миянинг фаолияти натижасида вужудга келади. Ғоялар туғилиши учун ишни қай йўсинда ташкил этиш лозим?

Ушбу фаолиятнинг энг маҳсулдор услуби фикрлаш қобилиятимизни рағбатлантиришдир. Алекс Осборн бу услубни “маънавий ҳужум фаолияти” деб атади. Ушбу услубга кўра, сиз ҳар қандай буюм ва ҳодисани имкони борича турли нуқтаи назардан туриб кузатишингиз ва ҳосил бўлган ҳар қанақа ғояларнинг барчасини, қанчалик даражада “қулоғидан тортилган” ёки кулгули бўлиб туюлишига қарамай, яхшилаб эслаб қолишингиз лозим. Сиз фикрлаш қобилиятингизнинг барча имкониятларини ғояларингизни аниқлаб олишга қаратишингиз зарур. Осборн шу мақсадда махсус кенгашлар ўтказиш таклифини киритган эди. Ушбу кенгашларда илгари сурилган ғоялар қанчалик ўринсиз бўлиб туюлишига қарамай, танқид қилинишига йўл қўймасди. Кенгаш фаолияти тугагач, илгари сурилган ғоялар, таклифлар ўрганиб чиқилар, атрофлича таҳлил қилиниб, истиқболли фикрлар тадқиқ қилинарди.

Сиз ҳам шу йўсинда якка ўзингиз “маънавий ҳужум фаолиятини” ташкил қилиб кўринг. Бу борада сиз шунга ўхшаш масалаларни ечиш тажрибаси асосида тузилган жадвал ёки рўйхатлардан фойдалансангиз мақсадга мувофиқ бўлади. Айниқса, “маънавий ҳужум фаолияти” жадвали жуда қўл келади: сизнинг ушбу фаолиятингиз жараёнида у дастур ёки бошқариш воситаси сифатида хизмат қилиши, фикрларингиз аниқ бир йўсинда ва изчил кетишига ёрдам бериши мумкин.

 

Донолар дейдики...

Олимлардан Ризоуддин ибн Фахриддин айтади:

– Ҳар бир одам ва ҳар бир элнинг саодатли бўлишига бош сабаб илмдир. Экинлар учун ёмғир, суғориш қандай керак бўлса, одам боласи учун ҳам илм шу даражада кераклидир.

Болаларни илмли, одобли қилиб ўстириш ота-онанинг бурчидир. Муаллимлар ҳам бу муқаддас вазифадан четда эмаслар. Агар муаллим эсангиз, шогирдларингизнинг ҳар бир ҳаракатини кўз олдингизда тутинг, уларни хушмуомалали бўлишга ўргатинг, жамиятнинг фойдали аъзолари қилишга эришинг.

Агар ёзувчи бўлсангиз тўғри, ҳаққоний ёзишга интилинг, халқнинг фойдали одамларини ҳурмат қилинг, ёзган асарингиз илм аҳли қошида юзингизнинг қизаришига сабабчи бўлмасин. Ўз даражангиз, иқтидорингизга риоя этинг, ўз-ўзингизни мақташга киришманг, бу билан ўзингизнинг ва ёзган асарингизнинг қадр-қимматини туширасиз.

Агар бир ёзувчини ва унинг асарини танқид қилмоқчи бўлсангиз, албатта танқид шартларига риоя қилинг. Аввал ўйланг, ўз илмингиз ва иқтидорингиз у ёзувчидан юқорими, йўқми? Агар у ёзувчи юқори бўлса, танқидга киришманг, киришсангиз танқидингиз ҳақиқий танқид бўлмай қуруқ сўкишдан, у ёзувчига душман бўлганингиз учун унинг обрўсини тўкишдан иборат бўлиб қолади.

Танқиддан мақсад асар эгасининг камчиликларини дўстона кўрсатиб, унга ёрдам беришдир. Танқид қилувчи ва танқид қилинган киши бир-бирига душман эмас, балки тўғри йўлни топиш учун биргаликда ғайрат қилувчилар, бир-бирларига ёрдамчилардир. Душманлик таъсири орқасида ёки интиқом олиш қасди билан қилинган танқид илм одобига хиёнат, танқид услубига зид жиноятдир, бу эса ахлоқ нуқтаи назаридан ҳам, ижтимоий жиҳатдан ҳам тўғри бир ишдир, буни танқидчилар эсдан чиқармасинлар.

 

Иқтисод

Пул ва молни керакли ва зарур бўлган нарсаларга сарф этгандан кейин, қолган ва ортган пулдан бир қисмини келгуси кунлар учун сақлаш лозимдир. Шундай қилинса, иқтисод қила-қила сўмлар йиғилиб, катта сармоя ҳосил бўлади.

Иқтисод ва тежашни одат қилган одамлар саодат ва тинчлик билан умр кечирадилар. Тўғри, яхши ейиш, ичиш, кийиш керак, аммо “кўрпангга қараб оёқ узат” дейилган сўзга амал қилинса, бошқалар қўлида бўлган нарсаларга тама қилинмайди, кўнгил ҳам шод бўлади. Қўлида бўлган пул, молга қаноат қилмаган одамнинг нафси бутун дунё молига ҳам қаноат қилмайди.

Иқтисод билан амал этмаган одам хасис ва тамакор бўлади. Тама эса давоси топилмаган касалликдир.

Исроф

Исроф – ўринсиз ва фойдасиз ишларга пул ва мол сарф қилишдир. Қўлда бўлган пул ва молни керакли жойларга сарф эта билиш, яхши идора қила олиш учун исрофдан сақланиш лозим. Шуҳрат қозонмоқ учун такаллуфли ва тантанали тўй ва зиёфатлар қилиб, пул сарф этиш нодонликдир. Исроф натижасида йўқчилик, кейин ҳар кимнинг мол, давлатига тама ва ҳасад қилиш келиб чиқади. Шунинг учун исрофдан сақланиш лозимдир.

Байт:

Сен агар исроф этишни ташладинг,

Ул замон давлат этагин ушладинг.

 Шайхсаъдий айтади:

– Бир донишманддан: “Саховат билан шижоатнинг қайси бири яхшироқ?” – деб сўрадилар. Донишманд: “Кимда саховат бўлса, у кишига шижоатнинг кераги йўқдир”, – деб жавоб берди.

Арасту ҳаким айтади:

– Маишатига кифоя этарлик давлатга эга бўлган киши ундан ортиқчани талаб қилмасин, ортиқча талаб қилган киши бениҳоя қайғу-аламларга гирифтор бўлади.

Абдулқосим донишманд айтади:

– Энг эзгу одам ўз хотини ва фарзандларига эзгулик қилган одамдир. Мард-олижаноб одамлар хотинларини улуғлаб, уларнинг қадр-қимматларига етадилар.

Суқрот ҳаким айтади:

– Ҳунардан яхшироқ, илмдан улуғроқ нарса йўқ. Шарму ҳаёдан яхшироқ безак, зебу зийнат йўқ, бадфеълликдан ортиқ душман йўқдир.

 

Олим ЭРГАШЕВ тайёрлади.

Просмотров: 962 | Добавил: lenger | Рейтинг: 2.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024