Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 19:48
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 14 » Соғлом бўлиш сирлари
15:27
Соғлом бўлиш сирлари

Бўғин оғриқларини даволаш

Ёнғоқнинг баргини ёки пўстлоғини эзиб, оғриган жойга суртилса, оғриқни қолдиради.

Қари хўроз гўштидан тайёрланган шўрва ичилса, бўғим оғриқларидан тезда халос бўлинади.

Туйилган қалампирмунчоқ сут билан аралаштириб фойдаланилса, бўғим оғриқларида фойдаси тегади.

Шотут баргини сувда қайнатиб ичсангиз, бел оғриғидан қутиласиз.

Кунига 7-8 граммдан ялпиз баргини янчиб сув билан ичилса, бел оғриғидан асар ҳам қолмайди.

Гриппни даволаш

Бунинг учун ярим литр хом сутни аста-секин иситиб, товуқ тухуми билан аралаштирасиз ва унга бир чой қошиғида асал ва шунча сариёғ соласиз. Ҳаммасини яхшилаб аралаштириб, ётиш олдидан ичасиз. Саҳарга бориб гриппдан асар ҳам қолмайди.

Тумовни даволаш

Зиғирни куйдириб, тутунига бурун тутилса, тумовни даф қилади.

Седанани куйдириб, тутуни бурунга киритилса ҳам, тумовда фойда беради.

Оқ пиёзнинг сувини бурунга оқизиш ёки ҳидлаш ҳам тумовга даво бўлади.

Оғизга қалампирмунчоқ ва қоқула солиб шимиш тумовдан халос бўлишда ёрдам беради.

Қаҳвани қайнатиб буғини ҳидлаш ҳам тумовнинг даволаридан биридир.

Бурундан қон кетишини даволаш

Тўқсон грамм баргизуб сувини истеъмол қилиш билан бурундан оқаётган қонни тўхтатиш мумкин.

Мўмиёни сувда ивитиб бурунга томизилса, қон тўхтайди.

Қоғозни куйдириб найча орқали кулини бурунга юборилса, қон кетиши тўхтайди.

Сурмани пешона ва бошнинг ярмига қўйиб боғланса, бурун қонини тўхтатади.

Тухум пўчоғини майин майдалаб бурунга қўйилса, ундан келаётган қонни тўхтатади.

Бурундан ёки бошқа жойдан тўхтамай қон оқаверса, лола сувидан суркасангиз, қон тўхтайди.

Агар бурун қонашдан тўхтамаса, кабутар боласининг қони бурунга томизилса, у батамом тўхтайди.

Агар бурунга яра чиқиб, ундан қон ва йиринг оқса, ҳалила, заъфаронни товуқ ёғига қўшиб суркаш ёрдам беради.

Қулоқ оғриғи даволари

Қулоқ оғриганда сигир пешобидан уч томчи қулоққа томизилса, оғриқни қолдиради.

Қулоқ оғриғини қолдириш учун эчки ўтини янчиб, қулоқ ичига оҳиста суртиш керак.

Агар қулоқ сафродан оғриётган бўлса, унга аёл сутидан ўн томчи томизилса, иншааллоҳ, шифо бўлади.

Қулоқда қурт пайдо бўлганида ялпиз билан шафтоли баргини сиқиб, ётиш олдидан сувини қулоққа томизиш керак.

Алоэни мол ёғига қўшиб ийлаб, қиздиргач, қулоққа қуйилса, оғриғини қолдиради.

Борди-ю қулоқ оғриғи қаттиқ безовта қилаверса, бир парча гўштни ўт устига кабобдай қўйиб, сели шу заҳоти қулоққа томизилса, оғриғи қолади.

Агар қулоққа сув кириб кетса, ғоз ёғини томизсангиз, сув қайтиб чиқади.

Қулоқдаги сувни бошқа усул билан ҳам йўқотса бўлади. Бунинг учун қамиш чўпини олиб, бир учи қулоққа тиқилади, бошқа учи олов ичига тиқилади, шунда дарддан халос бўласиз.

Хардал (горчитса) суви ёки ёғидан қулоққа томизганда оғриқлардан халос бўлинади.

Ёнғоқ баргининг сувини олиб иссиқ ҳолида қулоққа томизилса, оғриқни қолдириб, ичидаги кирларни чиқаради.

Шафтоли мағзининг ёғини илиқ ҳолида қулоққа юборилса, қулоқ оғриғига даво бўлади.

Аччиқ данакли ўрик баргининг сувини чиқариб қулоққа томизсангиз, унга кирган ҳашаротни чиқаради ва оғриқни қолдиради.

Канакунжут (камфора) мойидан бир-икки томчи қулоққа томизилса, оғриқни йўқотиб, қулоққа кирган ҳашаротларни ўлдиради.

Эчки ўтини эзиб қулоқ ичига оҳиста сурилса ҳам, оғриқни қолдиради.

Томоқ оғриғи даволари

Томоқ оғриғи асосан бод, балғам, қон, муртакнинг шамоллаши каби омиллар пайдо бўлади. Уни даволашда аввал ана шу омилларни аниқлаб, сўнг муолажага киришиш керак.

Томоқ балғамдан оғриганда оғриқ унча билинмай, оғиз тўлиб сув келади. Шунда анжирни қайнатиб, ҳар чанқаганда сувини ичиш фойда беради.

Хуноқ (ангина)да тезда қон олдириш керак. Иложи бўлмаса, нилуфар шарбатини олхўри сувига аралаштириб, ҳам ичиш, ҳам томоқни ғарғара қилиш керак.

Томоққа яра чиқса, анзират билан гул уруғини туйиб, уни мум ёғига (оқ мум ва гул ёғидан тайёрланади) қўшиб, оз-оздан истеъмол қилиш керак.

Икки дирам лавлаги сувига бир дирам дарахт пўкагини аралаштириб ичса, томоқ оғриғи даф бўлади.

Кепакни бодом ва қанд билан қайнатиб томоқни ғарғара қилса, оғриқни йўқотади.

Томоқ ва ўпка йўли қуруқшаганда исмалоқ ёғ билан истеъмол қилинса, шифо бўлади.

Ерқалампир илдизини майдалаб, ундан тайёрланган дамламада оғиз-томоқни чайқаб ғарғара қилинса, дард чекинади.

Бир чой қошиқдаги ичимлик содасини ва шунча тузни бир пиёла қайноқ сувда эритиб, илиқ ҳолида томоқ чайилса, оғриқни даф қилади.

Хардал (горчитса) суви билан томоқ ғарғара қилиниб чайилса ҳам, оғриқни қолдиради.

Муртак безлари яллиғланаётганида тоза керосинга пахта пилигини намлаб, ҳар ярим соатда томоқ тозалаб турилса, томоқ оғриғидан асар ҳам қолмайди.

Турпни сувда қайнатиб, сувини сирка солинган асал билан қўшиб ичилса, энг оғир томоқ касалини ҳам даволайди.

Бир бош саримсоқпиёзни бир кеча-кундуз мобайнида сиркада ушлаб, ўша сирка билан томоқни ғарғара қилсангиз, энг оғир томоқ оғриғи ҳам кўрмагандай бўлиб кетади.

Анжир мевасини қайнатиб, сувидан ичган бемор муртак безлари яллиғланишидан халос бўлади.

Тиш оғриғининг даволари

Тиш зирқираб оғриётган томонга баргизубни эзиб, сувидан бир неча томчи томизилса, тезда тиш оғриғи барҳам топади.

Тиш лўқиллаб ёки симиллаб оғрий бошласа, мармарак, қирқбўғин, ғозпанжа ёки бўймадорон ўтларининг бирортасини қайнатиб, илиқ ҳолида оғиз чайқалади ёки оғриётган тиш атрофида ушлаб турилади.

Семизўтнинг баргини чайнасангиз, тиш милкларидан қон кетишини тўхтатади.

Ёнғоқ устидаги пўстнинг бир бўлагини оғриётган тишга қўйсангиз, оғриқ тўхтайди, милклар мустаҳкамланади.

Тиш милклари бўшашиб кетса, ҳар кеча қизилгул ва анор гулларини эзиб, милкларга оз-оз қўйиб туринг.

Ошқовоқнинг ҳам «гўшт»идан олинган сувга лимон сувидан аралаштириб, ғарғара қилинса, тиш оғриғи тузалади.

Ёнғоқ пўсти, асал ёки узум ширасидан тайёрланган шарбат билан оғиз бўшлиғи ғарғара қилинса, тишнинг қимирлаб қолиш ҳолатини тузатади.

Тишингизнинг ўнг томони оғриса, чап қўлингизнинг томирига, аксинча бўлса, ўнг қўлингизнинг томирига қирғичдан ўтказилган саримсоқни боғланг, шунда изтиробли дарддан қутиласиз.

Шолғом илдизмеваси қирғичдан ўтказилиб, бир пиёла сув билан 15 дақиқа давомида қайнатилади. Сузиб олингач, шарбати билан оғиз бўшлиғи чайиладиган бўлса, зирқираб оғриётган тишга малҳам бўлади.

Анжир меваси асосида қайнатма тайёрланиб, илиқлигида оғиз бўшлиғида тутиб туриладиган бўлса, милкларнинг пилла боғлашига барҳам беради.

Лўқиллаб оғриётган тишга яримта нўхатча келадиган канакунжут (камфора) қўйилиб, уни чайнаб, юмшатилган қоғоз билан мустаҳкамлаб қўйилса, азиятдан холи бўлинади.

Турли яралар давоси

Анор гули ҳар қандай яра-чақаларни даф этади, айниқса, ичак ярасига ундан катта наф етади.

Гулхайрининг томирини қайнатиб истеъмол қилинса, ичак яраларини даволайди.

Танадаги куйган жойларга ёки яраларга сиркадан суркаб боғланса, тезда давосини топади.

Укропни куйдириб, кулидан жароҳатга суркалса, фойда беради.

Сурма қўйилса, ярадаги ортиқча этни кетказади.

Баллут (дуб ёнғоғи) ичакдаги яраларни бартараф этади.

Алоэ (сабир) шираси кўз, оғиз, бурундаги яраларни, шишларни ва қўтирни даволашда энг яхши воситалардан саналади.

Ичак яраларини даволашда анжабор (Ўзбекистоннинг тоғли ерларида ўсади) шарбатини истеъмол қилиш катта фойда беради.

Агар туя юнгини куйдириб, кули жароҳатга сепилса, тузатади.

Аёллар кўкрагидаги яранинг давоси – унга гулхайри баргларини боғлашдир.

Райҳон уруғини еган бемор ичак ярасидан қутилади.

Қуённинг қони бирон нарса чиққан жойга боғланса, оғриқни қолдиради.

Жайра қонидан суркалса ёки боғланса, йирингли яраларни йўқотади.

Типратиканнинг куйдирилган териси юқумли яра, танадаги ўсиб чиққан ортиқча гўштларни қуритиб юборади.

Қуритилган ошқовоқ пўсти яра ва кесиб олинган жойларга сепилса, қон оқишини тўхтатади.

Қуриган сунбул яра устига сепилса, тузатади.

Тирноқгулнинг барги арпа уни билан аралаштириб қўйилса, йирингли яраларга даво бўлади.

Ялпизнинг ҳўл баргини бир неча соат қайнаган сувга солиб қўйиб, тери ярасига боғланг, даво бўлади.

Ҳўл шивитни (укроп) эзиб, шишган жойларга боғласангиз, уларни пиширади, агар зайтун ёғи билан аралаштириб боғласангиз, фойдаси янада кучлироқ бўлади.

Сийдик (пешоб) хасталиклари давоси

Агар сийдик тутилиб қолса, ханзал (Абу Жаҳл тарвузи) уруғидан бир нечаси едириб юборилса, дард чекинади.

Қийналиб сиядиган беморнинг сийдик йўлига «арман содаси»дан қуйилса, сийдик йўли очилиб кетади.

Ўринга сийиб қўядиган бемор кам овқат еб, парҳез қилиши керак.

Аччиқ анор шарбатининг сийдик ҳайдаш хусусияти бор. Ловия ҳам энг яхши сийдик ҳайдовчилардан саналади.

Седана еб юриш сийдик юришини равон қилади.

Сийиш қийинлашганда сувда эритилган «яҳуд тоши» яхши фойда беради.

Агар одам ухлаганида сийиб қўйса, шакар, исириқни ёғга аралаштириб ейиш керак. Агар бу ҳодиса ёзда рўй берса, бир дирам кашнич, тўрт дирам шакарни майда қилиб янчиб еб туриш керак (бир дирам 2,995 граммга тенг).

Агар сийдигингиз томчилаб турса, чигирткани пишириб енг.

5-10 грамм бинафша гулини 200 грамм сувда қайнатиб ичилса, сийдикни ҳайдайди.

Чилонжийда есангиз, сийдик йўлларини тозалайди.

Тузланган типратикан гўштини еган одам уйқусида сийиб қўймайди.

Беҳи сувидан олатнинг тешигига томизсангиз, сийдикнинг куйдириб чиқишини ва сийдик йўлидаги заҳмларни йўқотади.

Саримсоқнинг барги ва танасини сувда қайнатинг. Сўнг белгача ўша сувда ўтирсангиз, сиёлмасдан қийналган бўлсангиз, дарддан қутиласиз. ўамгинликдан қутилиш даволари Ҳар куни 9-10 гр. тоғ ялпизини сувда қайнатиб ичилса, ғамгинликдан халос бўласиз.

Кунига 9-10 гр. қуруқ чоқула барги ёки илдизини сувда қайнатиб ичилса, меъдага боғлиқ ғамгинлик йўқолади.

Ошқовоқни сувда пишириб ейиш эса сафродан пайдо бўладиган ғамгинликни йўқотади.

Мускат ёнғоғидан еб юриш иштаҳани очади, кўнгилни ёзиб, кишини шод-хандон қилади.

Бир дирам ипакни қайчида майдалаб, уч ҳисса асалга ийлаб истеъмол қилса, ғамгинликдан халос қилади, шод-хуррам этади, қувватини кучайтиради.

Етти дирам маккаи санони қайнатиб, сўнг истеъмол қилинса, ғамни қувиб кишини хурсанд қилади.

Юз парвариши

Равоч илдизини янчиб, сиркага қўшиб юзга суртилса, ундаги доғ ва сепкилни йўқотади, юзни кўркам қилади.

Қовунни мунтазам истеъмол қилиб юришнинг сепкил, қотган қон ва доғларни йўқотишда фойдаси бор.

Денгиз пиёзини туз билан аралаштириб истеъмол қилинса, сўгал чиққан жойни текислаб қўяди.

Аччиқ бодом мағзига сирка аралаштириб, доғ ва сепкил бор жойга суртилса, уларни тезда кетказади.

Долчин юздаги доғ ва сепкилларни кетказувчи энг яхши воситалардан саналади.

Тухумнинг сариғини асалга қўшиб юзга суртилса, юздаги доғларни кетказади, оқи суркалса, қуёш нури у юзга таъсир қилмайди.

Арпа эзиб боғланса, юздаги доғ ва қўтирга барҳам беради.

Седанани янчиб, илон қонида ийлаб суркалса, теридаги доғларни даф этади.

Оқ ва қора мурч лаб тортишганда ва юз қийшайганда шифодир.

Наргис гули ҳам юздаги доғларни кетказади.

Пиширилган от сутини истеъмол қилиш юз рангини қизартиради.

Бақлажон суви юзга суртилса, ундаги доғларни камайтиради.

Юзида доғи бор одам қуён сути ичиши ёки турп уруғи ейиши керак.

Юзингизда доғ бўлса, турп уруғини майдалаб, сирка билан аралаштириб суртинг.

Юз фалажи бор одам қўшжийда гулини ҳидласин ва саримсоқ еб турсин.

Ясмиғни пишириб, қовун уруғини майдалаб, унга аралаштириб юзга суртсангиз, рангу рухсорингизни очади, юз сариқлигини бартараф этади.

Мирт мевасини ловия уни билан хамир қилиб юзга суртилса, юз доғини йўқотади.

Ёнғоқнинг пўстлоғини майдалаб, уни сирка билан хамир қилиб юзга суртсангиз, юзингизни қизартиради.

Дарахт танасидаги қўзиқориндан 0,8 грамм есангиз, юзингиз гўзал бўлади.

Илон-чаён чақиши, қутурган ит тишлаши давоси

Оқ ва қора мурч илон заҳрини, ҳашаротлар чаққан жойдаги оғриқни кесади.

Илон чаққан жойга сигир тезаги иссиқ-иссиқ ҳолида боғланса, заҳари таъсирини йўқотади.

Кунжутни янчиб илон чаққан жойга боғланса, фойда беради.

Зирани янчиб, сиркага аралаштириб ичилса, илон заҳрини йўқотади.

Илон чақса, ўша ерга сувдаги бақанинг қорнини ёриб босиш керак.

Сигир сути ва мол ёғи илон чаққанида заҳарини даф қилади.

Илон чақса, чақилган жойга наштар уриб, қортиқ билан қони сўриб ташланса, оғриқдан халос бўлинади.

Беш дирам қалампирни яхшилаб туйиб, ёққа аралаштириб илон чаққан бемор оғзига қуйилса, шифо бўлади.

Чаён чаққанида саримсоқ пиёзни эзиб, туз аралаштириб босилса, даво бўлади.

Сирка чаён чаққан жойга суркалгани ҳамон фойда беради.

Қисқичбақа гўшти чаён чаққан жойга босилса, заҳрини кесиб, оғриғини даф қилади.

Қўнғизни янчиб чаён чаққан жойга қўйсангиз, заҳрини олади.

Писта истеъмол қилиш ҳар қандай заҳарли ҳашарот заҳрини кесади.

Ҳашарот чаққан жойга ёввойи занжабил қўйиш ҳам шифодир.

Мухаллис (япроқли норичник) ҳар қандай заҳарни кесувчи восита ҳисобланади.

Ари чаққанида сиканжабун, испағул, сирка қўйиш фойда беради.

Қутурган ит тишлаганида саримсоқни эзиб, ток кули ва сиркага аралаштириб, тишланган жойга қўйилса, дарддан фориғ бўлинади.

Ширин бодом мағзи анжирга қўшиб истеъмол қилинса ёки икковини ийлаб боғланса, қутурган ит қопганда шифо бўлади.

Қутурган ит қопганда пиёз сувидан бир пиёладан уч кун мобайнида ичиб турилса, заҳри танадан кетади.

Қутурган ит тишлаган жойга ялпиз боғланса ҳам, фойдаси бор.

ПАЙҒАМБАРИМИЗ соллаллоҳу алайҳи васаллам  ВА ТИББИЁТ

Замонавий тиб илми қанча ривож топиб, сўнгги кашфиётлар туфайли тиббиётга қанча янгилик киритилмасин, Сарвари коинот Муҳаммаднинг алайҳиссалом бундан салкам ўн беш аср муқаддам умматларига қолдирган тавсиялари олдида бош эгаверади, ҳайратда қолаверади.

Ҳижратдан аввал Ясриб (Мадина) ва унинг атрофларида безгак касаллиги кўп учрар, минглаб одам шу туфайли ўлиб кетар ёки қаттиқ изтироб чекар эди. Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага келганларида атрофдаги ботқоқликларни кўриб, безгакнинг серсув ва ифлос жойларда тарқалишини айтганлар ва одамларга бош бўлиб, ўттиз минг туп хурмо эктирганлар.

Абул Баракотнинг ёзишича: «Бир касаллик чиққан жойда бўлсангиз, бошқа бирор ёққа кетманг, бошқа ерда касаллик тарқалса, у ерга саёҳат қилманг», деб буюриб, илк бор «карантин» усулини Пайғамбаримиз алайҳиссалом тавсия этганлар.

Барча касалликларда қатъий парҳезни буюриб: «Ҳамма даволарнинг боши будир», деган ҳам ҳазрати Расулуллоҳ эдилар.

Абу Ҳаййоннинг «Ал-Холис» китобида Расули акрамнинг кўз касалликлари ва томоқ оғриғига доир шундай тавсиялари ёзилган: «Замбуруғларни олинг, нам ва қоронғу ерда уч кун сақланг, улар моғорлаб қолади. Сихга олиб қиздиринг. Совугач, шу моғорни уч марта худди кўзга сурма сургандай суртинг ва томоққа боғлаб олинг».

Кўзи оғриганларга Пайғамбаримиз доимо асал, хурмо ейишни тавсия этардилар. Бундан ташқари замбуруғ сувини ишлатишни айтганларки, кейинчалик бунинг пенсилин экани аниқланди. Расулуллоҳ иситмали касалликларда баданни совуқ сув билан намлатишни буюрардилар. Бу усулни ҳозир ҳам қўллаш мумкин. Заҳарланиш ҳолатларида дарров ошқозонни бўшатиб, қайт қилардилар ва елкаларининг уч жойидан қон олдирардилар. Сарвари оламнинг (алайҳиссалом): «Агар инсонлар оз сув ичсалар, вужудларидаги сиҳат ва иштаҳани бир маромда ушлаган бўлар эдилар», деган ҳадиси шарифларида ҳикмат катта.

Сил, йўталга чалинганларни ва балғам ташлаётганларни қир-адирга, чўпонлар ёнига жўнатиб, кўп сут ичишини тавсия этардилар. Ҳали микроб ва лаборатория кашф этилмаган жоҳилият даврида Расулуллоҳнинг бу касалликка аниқ ташхис қўйиб даволашлари диққатга сазовордир. Чунки бу ҳозирги кунда силни даволаш учун кенг қўлланилаётган «Senatorum» усули билан айнан ўхшашдир.

Аллоҳ берган умрни роҳат ва саломатликда яшаш учун Пайғамбаримиз қуйидагиларга албатта амал қилишимизни буюрганлар: 1. Доимо ҳалол-покиза овқатларни истеъмол этиш. 2. Таомни жуда иссиқ ҳам, жуда совуқ ҳам емаслик. 3. Узоқ чайнаб, шошилмай ейиш. 4. Овқатдан олдин ва кейин қўлларни ювиш. 5. Дастурхонга иштаҳали ҳолатдагина келиш, кўп таом емаслик. 6. Овқатланиш давомида кўп суюқлик ичмаслик. 7. Қишда кўпроқ ёғли, ёзда эса енгилроқ овқатлар ва кўкатларни тановул қилиш. 8. Хурмони кўп истеъмол этиш.

9. Узум, хурмо ва зайтун Аллоҳга шукр этишимизда сиҳат ва қувват беради. 10. Чарчаган пайтлар ширинлик ейиш. 11. Синиқ идишдан фойдаланмаслик. 12. Дастурхон устида яхши кайфиятда бўлиш, ёлғиз овқатланмаслик. 13. Таомдан сўнг дуо ўқиб Аллоҳга шукр қилиш. 14. Ҳар ойда бир кун рўза тутиш, токи ички аъзолар дам олсин. 15. Асал еб туриш, у минг дардга даводир. 16. Сут ичиб, устидан балиқ емаслик, чунки бу қонни бузади. Қуръони каримнинг ҳеч бир ҳукми замонавий илмга зид келмаганидек, Пайғамбаримизнинг (алайҳиссалом) бу тавсиялари ҳам тиббиётнинг ўзгармас қонунлари каби яшаб, исбот топиб келаётгани сир эмас.

(«Ҳидоят» журналидан)

Просмотров: 1588 | Добавил: lenger | Рейтинг: 1.5/2
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024