Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:00
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 14 » Тиббиёт оламидан хабарлар
15:23
Тиббиёт оламидан хабарлар

Кўз оғриса ёки хиралашса, умуман унинг қувватли ва ўткир бўлиши учун ҳар тонгда ва оқшомда сурма қўйиш фойдалидир.
Кўзга парда тушса ёки у хиралашиб қолса, анжирнинг кўм-кўк шохи ё баргини  синдирганда чиққан сутини асалга аралаштириб, кўзга суртилса, пардани йўқотади.
Кўз гавҳарига тушган зардоб агар бошланғич паллада бўлса, буни ҳам анжир сути бартараф этади. Шунингдек, у киприклардаги қичиш иллатига ҳам даводир. Кўзда иллатлар ёки оғриқ пайдо бўлса, кетма-кет янги соғилган сигир сутини томизиш ёки суртиш керак, бу муолажа кўзнинг ҳатто иложсиз деган дардларига ҳам шифо бўлади, иншааллоҳ.
Сигир сутини анзурўтга аралаштириб суртилса, кўздаги говмижжани, тутунга ўхшаш кўзни қронғилаштирадиган пардани йўқотишда, шунингдек, кўз атрофидаги ортиқча гўштни даволашда яхши малҳам бўлади.
Узум ғўраси сувини қуёшда қуюлтириб, шарбатга айлангач сурмага ўхшатиб кўзга тортилса, кўзга сув тушишини йўқ қилади, кўз киприкларининг пастга тушиши ва емирувчи захмларига шифо бағишлайди.
Араб хурмоси (финик) данагини куйдириб, кулини кўзга сурма каби суртилса, киприк тўкилишининг олдини олади, кўзни ўткир ва равшан қилади, кўзнинг захмларини бартараф этади.
Зирк қиёмини қуритиб, майин эзиб сурмага ўхшатиб кўзга тортилса, кўзни равшан қилади, касалликларини тузатади. Зирк қиёмининг озгинасини гулобга аралаштириб, кўзга тортилса ёки томизилса, кўздан тўхтамай оқадиган сувини қуритади, кўз оғриқларини қолдиради.
Балила (Ҳиндистонда ўсадиган дарахт) мевасини майин эзиб, кўзга сурма каби тортилса, кўздан сув оқишига даво бўлади.
Ҳиндистонда ўсадиган омула дарахти мевасини сув юилан истеъмол қилган киши кўз оғриғидан омонда бўлади, кўриш қобилиятини оширади. 
Омуланинг 7 граммини чала туйиб, сувда бир кеча-кундуз ивитиб қўйилади, кейин шу сув кўзга томизилади, бу муолажа кўзга тушган холни кетказади. Ҳар икки-уч соатда омула сувини пешонага боғлаб турилса таъсири янада кучли бўлади.
Яна омулани майин эзиб, шу миқдорда шакар қўшилади, бироз ширин бодом ёғи аралаштирилиб, шундан 17-18 граммини илиқ сув билан наҳорда оч қоринга ейсиз, шунда кўзингиз қувватли бўлади, уни равшан торттиради.
Димлаб пиширилган балиқ ва жигар, барча мева ва сабзавотлар, кўкатлар ва полиз маҳсулотлари кўз учун фойдалидир.
Ҳар куни қовоқларни уқалаш (массаж қилиш), кўзни тез пирпиратиш, соққасини уёқ-буёққа қилиб ва соат мили бўйича айлантириб машқ қилдириш ҳам кўз учун ниҳоятда фойдали.
Уч юз грамм балиқ ёғини ҳар куни бир ош қошиқдан ичиб тугатилса, кўзни равшан ва бақувват қилади.
Мунтазам равишда озми-кўпми хом карам истеъмол қилиш кўз нурини равшан қилади.
Кўзда қон босими ошган бўлса, дамланган кўк чойнинг шамасини олиб ташлаб, илиқ сувида кўзингизни кунора ювиб турсангиз, кўзнинг қон босими аста-секин мўътадиллашади.
Оқар сувда кўп чўмилиш кўз нурини камайтиради.
Ҳайвон ёғлари истеъмол қилиш, сурункасига суюқ хамир овқатлар ичиш, оқин сувда ё фавворада чўмилиш, ётиб китоб ўқиш кўз нурини камайтириб қирқади. 
Кўз шамоллаганида илиқ фамил чойнинг шамасиз тиндирилган сувида тез-тез ювиб туриш фойда беради.
Агар оқ пиёзнинг сувини чиқариб кўзга суртилса, шилпиқлик, шабкўрлик (қоронғу тушганда кўролмаслик)да фойда беради. 
Кўзга дард илашса, уни ҳафтада бир-икки марта нутрун эритмасида, памил ё кўк чойда, сабур (алоэ) барги қайнатмасида, бир дона хом тухум олиб, унинг оқи миқдорида сув қўшиб ювиш дарддан халос бўлишда фойда беради.

* * *
Агар кўзда бирор дард пайдо бўлса, кийик ўтини туйиб суркаш фойда беради.

* * *
Кўзидан сув оқиб қийналаётган одам эрталаб ва кечқурун кўзига сурма қўйса, бу дарддан халос бўлади.

* * *
Кўзга оқ тушганда қуён ўти қуритиб туйилади ва кўзга суртилади, иншааллоҳ, албатта даво бўлади.

* * *
Қалдирғоч гўштини тановул қилсангиз, кўзингиз равшан бўлади. 

* * *
Ловияни ҳавончада янчиб сурма каби кўзга суртсангиз, киприкнинг ичига ўсишини йўқотади.

* * *
Ловияни асал билан аралаштириб кўзга боғланса, кўз милкларининг қизаришини ва шишини йўқотади.

* * *
Сунбулни қайнатиб, суви билан кўз ювилса, қизиллигини йўқотади. 
* * *
Мойчечак (ромашка) гулидан сув олиб кўзга томизсангиз, кўз оғриғи қолади.

* * *
Лола сувидан кўзга томизилса, кўз оғриғини ва ярасини тузатади.

* * *
Чаённи куйдириб, кули кўзга суртилса, кўз заифлигини йўқотади. 

* * *
Оқ эчкининг буйрагини кабоб қилиб, кабобдан оққан қатра сели кўзга томизилса, кўз иллатини қувади, кўзни мусаффо ва нурли қилади, кўз қоронғулигини ва шабкўрликни кетказади. 

* * *
Кўз шиллиқ пардасининг яллиғланишида қизил маймунжон баргини покизаланган ҳолда қўйилиши дардни енгиллаштиради.

* * *
Юмшоқ, хом зира сувидан бир неча маротаба кўзга суртилса, кўз оқи тузалади.

* * *
Ҳар ким саҳарда беш дона шолғом пишириб еса, кўзи равшан бўлади.

* * *
Лола суви билан асални аралаштириб суртсангиз, кўздаги оқ тузалади.

* * *
Оқ пиёзни эзиб эмизикли аёл сути билан қўшиб уч маротаба кўзга томизилса, кўз оқи кетади. 

* * *
Туя жигарига мурч, қалампир сепиб кабоб қилиб пишираётганда кабобдан оқаётган сувдан кўзга суртилса, шабкўрликни йўқотади.   

* * *
Пати энди чиқаётган кабутар боласи қонини кўзга суртсангиз, шабкўрликдан қутиласиз.

* * *
Хантал (горчитса)нинг ҳўл уруғини ҳовончада янчиб, сувини сиқиб олиб қуритилса, сўнг сурма каби кўзга суртилса, кўзнинг барча дардларига шифо бўлади.

* * *
Анжир кўкариб турган пайтда шохи синдирилса ё барги юлинса, шира чиқади. Ўша ширадан кўзга суртилса ё томизилса, кўзни қорайтириб турган пардани йўқотади. 

* * *
Алоэдан истеъмол қилиб юрилса, кўз нурини кўпайтиради.

* * *
Кўз яллиғланганда ёстиқни баланд қилиш, кескин ҳаракатлар қилмаслик, бошни пастга энгаштирмаслик, оқлик ва нурга қарамаслик, меъдани овқат билан тўлдирмаслик фойда беради.

* * *
Кўз мижжаси шишганда семизўт баргини тухум оқига қўшиб кўзга чапланса, дарддан фориғ бўлинади. 

* * *
Кўз бурчаги шишса (яъни, «ғарб» чиқса), мош янчиб қўйилса, даво бўлади.
Кўз касалликларини даволашда седана шифодир. Агар унинг янчилганини марсин дарахтининг ёғи билан бурунга тортилса, катарактанинг бошланишини қайтаради.
Агар тиканли дарахтлардан тударий уруғини майин чайнаб, асалга қўшиб кўзга тортилса, унинг захмига шифо бўлади, кўзни йиринг ва ифлосликлардан тозалайди.

 

Фикр билдиринг ёки савол беринг

Просмотров: 921 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024