Форма входа

Поиск

Календарь

«  Сентябрь 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:13
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Сентябрь » 14 » Умр саргузаштлари
15:20
Умр саргузаштлари

Тоғбой Абдураззоқ:

Умр саргузаштлари

 X X I I I Б Ў Л И М

Боғ ҳавлини бир қатор айланиб, шох кўча бўйлаб яна Клара Цеткинга қараб юрдим. Юсуф Отабеков номи билан аталган бу кўчанинг чор атрофи соғломлаштириш муассасаларидан иборат иншоатлар. Эшигимиздан чиқиб катта айланпа йўлдан ўтишингиз биланоқ Юсуф Отабеков кўчаси бошланади. Кўчанинг ўнг томони шаҳар Марказий касалхонаси, кейингиси вилоят руҳий хасталиклар маркази, Онкологик касалликларини даволаш маркази, болалар юқумли касалликлари шифохонаси, қаровсиз ғариблар уйи, кордиялогия, тери-таносил касалликлари ва хоказо..., то килиник касалхонага етгунча. Шу сабаб бўлса керак бу кўчани шифокорлар шаҳарчаси, деб ҳам аташади. Ўша кунлари ғариблар уйи санаториясига ишга кирмоқчи бўлиб ҳужжатларимни топширсам, бошлиқ ўз сўзидан қайтиб қабул қила олмаслигини айтди. Сабабини суриштирганимда менга аталган лавозим ёпилган эмиш. Хақиқат эса кейин аниқланди... Эски маҳалламиз Орисда яшовчи санатория ошпази мени иғвогар одам, хушёр бўлинг, деб муассаса бошлиғига етказган экан... Қисқаси шаҳарча озода ва шинам. Айниқса, Руҳий касалликлар хастахонаси. Кириб қолсангиз чиққингиз келмайди бу сўлим гўшадан. Марказий банкларда ишлаб миллон-милион пулларни ўпирган арзандалардан тортиб, то турли хилдаги фрибгар, қотилларгача шу жойдан ҳавфсиз бошпана топиши мумкин. Хақиқий касалларни эса аёвсиз равишда алдаб, ёки уриб-сўкиб, қўрқитиб ишлатишади. Инсоний қадр-қимматдан маҳрум этилган бу зотлар кўчаларни тозалайди. Кетмон билан ерларга ишлов бериб, кўча бўйидаги гулларни парваришлайди. Хатто ўша ерда ишловчи ходимларнинг ўзлари меҳнатга яроқли касалларни териб олиб, уйидаги ишларга жалб қилишади. Айрим кишларга мардикор қилиб сотишади. Кўчанинг шимол томони диярли ҳаммаси бир хилда солинган шинам, чиройли уйлар. Бу уйлар ойнамижоз ялтираб, Ўзбекистон бойлари қиёфасини кўрсатиб тургандай. Ҳа, бойлар ҳам кўп юртимизда. Фақат улар сонини аниқлаш қийин. Сабаби, улар банкларга пул топширишмайди. Аввал ёзганимдек Ўзбекистон банкларига пул топширган одам ўз пулини қайтиб олиши амри маҳол. Пул топишга қодир инсон борки шундай қилишади. Чунки одамлар давлатга ишонмай қўйган. Давлат эса одамларга... Хатто давлат хизматчиларининг ўзи ҳам бошқариб турган давлатига ишонмайди. Ўзбекистон давлати раҳбарлари халқига вафо қилмаган, қилмайди ҳам. Нега деганда раҳбарларнинг ўзлари ҳам бошқарилади. Мен эса замонавий иншоатларни, шинам биноларни қад кўтаришини кўриб оғзим қулоғимда, ўзим лой деворли уйда яшасам-да. Шаҳримизга кириб қолган ёт одам бўлса тамом. Мақтаниб, юзларига тупурги сочиб ташлайман бу менинг Ватаним деб. Бу Ватаннинг ичида бошқалари давр суриб яшаётган бўлса ҳам. Эгасиз нарсаларнинг ҳаммаси меники. Ҳаво, сув, ўрмон... Кечирасиз, сув ва ўрмонларни ҳам эгаллашиб олишди оч кўз мутаҳамлар. Хатто хожатхоналарни ҳам. Девона шоирларга бари бир эмасми. Биттаси: “Россия, Россия менинг Ватаним”, деб ўтди. Рисоладагидек гўзал мақтовларга тўла шъер ёзадиган маддоҳлар сардори Абдулла Ориповга қараганда Шавкат Муҳаммаднинг теша тегмаган машқлари юз чандон яхшироқдир. У халқ тилида гаплашади, сотилмас... Худди Ёдгар Обидга ўхшаб. Ҳаммага маълумки Ёдгар Обиднинг дўсти хақиқат! У хақни гапиради ўз зиёнига бўлса-да. Буни давр кўрсатиб турибди. Юсуф Жума, Эмин Ўсмонни тан олмаган Абдулла Орипов юзлаб китоблар ёзгани билан хақиқатдан воз кечган маддоҳ. Бошқача қилиб айтганда олтин зангламайди. Хақиқий фарзанд ўз отасига содиқ бўлиб қолаверади. Ўз манфаати йўлида ўзга ножинсийни “ота” деб, унга онасини ҳадя қилмайди. Афсуски айримлари “ота-ота” деб, отасининг хотини бўлмиш—онасига зино кўзи билан қарайдилар. Ширин ҳаёлларга кўмилиб квартирамга етиб келганлигимни ҳам сезмай қоламан баъзан. Яна ўша одатий ҳаёт. Базми жамшид. Жипанг-жипанг мусиқа. Мусиқага ишқивоз эмасман. Ишқивозлар—бошимни айлантирган аёллар. Шулардан бири менга никоҳланган. Исми Маҳбуба. Кейин билсам биринчи эридан ажрашмаган экан. Ўзи ичади. Юради ҳам менга билдирмай. Нима ҳам қилардим, тузатишнинг иложи йўқ. Бу тўғрида пайғамбар (с.а)нинг айтган гаплари ҳам бор: “Аёл киши қавурғадан ясалган. Тўғрилайман деб овора бўлманг, синдириб қўясиз. Қандай бўлса шундай фойдаланинг”. Демак, бузилган нарсани тузалиши қийин. Мабода мен тузатганимда ҳам бошқаси бузиши мумкин яна. Бизнинг Клара Цеткинда бузилганлар исталганча топилади. Нафақат Клара Цеткинда, бутун Ўзбекистонда десам ҳам адашмайман. (Солиҳа аёллар мени кечиринг, сизларга минг бора таъзим!) Жамиятнинг ўзи бузилган... Бу ҳаммага аён. Сув бошидан лойқа. Лойқалатишябди жиноятларини яшириш учун. Нима ҳам қила олардик бизга ўхшаганлар. Тилимизни тийиб юришнинг ўзи катта жасорат. “Жасорат” кўрсатаман деб бир умр писиб яшашнинг ўзи гуноҳи аъзим. Ахир арбоб жаззоламаса Худонинг ўзи жаззолаб қўйиши мумкинку? Дарвоқе шундай ҳам бўлди. Кўзимнинг қорачиғидай асраб келган ягона ўғлим воситасида шу жазони олдим. 2006 йил баҳор кунларининг бирида “Андижон” ароғидан юз грамдан қуйдириб ича-ича “тайёр” холатга келибман. Одам бир оз маст бўлиб, ўзлигини йўқатаётганда унинг кўнгли яқинларини кусаб қолар экан. Шу сабаб бўлса керак, квартирага кириб дам олиш ҳаёлдан кўтарилиб, катта эшикка қараб йўл олдим. Маст холда уйга кириб келдим. Хоналар кенг, 6 х 6 иккита катта зал ҳам бор. Бемалол Назира билан Назокатни миндириб олиб, “от” бўлиб ирғишласам ҳам бўлаверади. Шундай ҳам бўлди. Шарпамни сезган набираларим югуриб кириб осилишди. Иккаласини орқамга миндириб, “чўўў отим!..” деб йўрғалаётсам Машраб кириб келди. “Сен ифлос нега аямни урдинг?”—дея ётган жойимда мени тепа бошлади. Ўрнимдан сапчиб туриб бир мушт уришга улгурдим. Бу ҳаракатим ёниб турган аловга ёнилғи қуйгандай бўлди. Жанг ташқарида—ховлида давом этди. Бор кучи билан ўз душмонига қақшатгич зарба бераётгандай Машраб хужмга ўтган эди. Айниқса у тепишга уста экан. Кўкрагимни нишонга олиб, ирғишлаб тепган охирги тепкиси қовурғамни синдира ёзди. Қўшнилар ажиратиб қўярмикан, деб умид қилган эдим, биронтаси ҳам чиқишмади. Судралиб, шаҳар касалхонасигача юриб бордим. Улар дастлабки муолажани қилишиб, Вилоят Фавқулотда Ёрдам Кўрсатиш касалхонасига юборишди. Докторлар замонавий техника апаратлари воситасида бир қатор текширишди. Буйрагимнинг бир оз шикастланганини хисобга олмаганда суякларим бутун экан. Нафас олиш машқларини бажариб туришлигимни айтишиб, квартирамда даволанишга рухсат беришди. Росмана одам бўлиб, кўчага юриб чиққунча бир ой ётдим. Никоҳимдаги аёл Маҳбубанинг хизмати катта бўлди аёққа туришимга. Тўғри, кечирим сўраб Сожида ҳам келиб турди мен билан тунаб қолмасада. Нима ҳам қилар эдим, жамийки ножўя ишлар учун айибдор ўзимман. Қолаверса, Машрабни айибдор, деб санамайман ҳам. Чунки у онасини ҳимоя қилди... Аввалари ҳам бундай холатлар бўлиб турган. У вақтлар жанг фақат менинг ғалабам билан тугалланганлигини биламан. Унда ачинган эдим ўғлим нимжон, мен ўтиб кетсам у ўзини ҳимоя қила олмайди деб. Бу сафар мағлуб бўлдим. Энди ҳеч қачон унинг устидан жисмоний ғалабага эриша олмасам керак. Худога шукр, ўзини ҳимоя қиладиган бўлиб қолибди!.. Қайтариб айтаман, Машраб айибдор эмас. Айибдор шайтон!.. Шундай деб гуноҳларимизни шайтонга ағдарсак бир оз енгил тортсак керак. Яхшиямки шайтон бор. Акс холда хатоларимизни кимга ағдаришни билмай инсоният ўртасида абадий адоват сақланиб қолармиди дейман. Агар шайтон бўлмасачи? Ножуя хатти ҳаракатларнинг ўзи содир бўлмаган бўлар эди. Аввало онамиз Момо шайтонга алданиб, аврати очилган. Акс холда Ерга тушмай жаннатда яшаган бўлармидик ҳозиргача... О, Машраб, Машраб! Нима қилиб қўйдинг болам?!. Айибдор ўзим бўлсам-да, бари-бир бир оз алам қилар экан-да! Туғилганингда шунчалик ҳурсан бўлган эдимки, гўёки бошим осмонга етган эди. Жамийки орзуларим ушлангандай бўлувди. Ўсмирлигимда, ўйланишни илк бор орзу қилганимда биринчи фарзандим албатта ўғил бўлади, деб ўйлаган эдим. Исмини Замон қўяман деб, унга атаб шъер ҳам ёзганман. Мана у ҳалигача ёдимда: Сенга исм танладим—Замон, Орзу, ўйлар талабгари бўл! Нур, қуёш бўл, битсин тун, туман, Сен жаҳоннинг жавобгари бўл! Мен билмаган сирлар калити Шуҳба йўқки сенинг қўлингда. Қани ўғлим баён эт айтиб, Онанг ким у, борми йўлимда? Афсуски замоннинг ўзи ўзгарди. Замон эмас, Машраб бўлиб туғилдинг. Эртага нима бўлишини биз бандалар билмас эканмиз. Акс холда чиройли аёқчаларингни ўпиб, кўзларимга тўтиё қилиб суркамаган бўлар эдим. Эркалаб, кўкрагимда ухлатганман. Самара, Улянов, Москва, Петербург шаҳарларида олиб юрган кунларимни билсанг керак. Сен менинг қувончим, ҳамда овунчоғим эдинг. Расмларга туширган эдим қадамларингни ўлчаб. Вақтлар келиб, босиб ўтган йўлларинга назар ташлаб менга меҳрибон бўлармикан, деб ўйлаган эдим. Хато қилган эканман. Энди тушиниб турибман... Йўқ, йўқ! Айибдор ўзимман. Чунки Аллоҳга суянган холда ният қилишим керак эди. Камолатингни Аллоҳдан сўрамадим. Улғайганда ўзини ҳимоя қилишга қодир бўла олади деб, дюзидо, карате каби спорт тугаракларига олиб бориб, таниқли тренирларни меҳмон қилганимни эслайман халос. Тўғри, ишончимни оқладинг, лекин тескаричасига юрган холда. Қайтариб айтаман, сен айибдор эмассан!.. Айибдор шайтон! Ўшанда ёлғиз қолган вақтларим Худога нола қилиб йиғлаганман. Қарғаганман айибдорларни. Лекин сени эмас... Айибдор бўлганингда Вилоят Марказий Касалхонаси хулосаси билан Судмед. экспертизаси орқали қаматиб қўйишим мумкин эди, лекин айибдор эмаслигингни билар эдим. Шу сабаб қанчалик қахрим келса-да истамадим. Айибдорларнинг аёғини синишини сўрадим яратгандан. Кунлар ўтди дардимга даво ташиб. Албатта қизларим ва бошқа дўст биродарларим йўқлашиб турди. Аввал айтганимдек ёлғиз эмас эдим тунлари ҳам. Меҳрибон бор эди идеал бўлмаса-да. Ўзим ҳам шундай, покиза эмасман. Озми кўпми гоҳ ўнга, гоҳ чапга юриб тураман. Сабаби қонимда шайтон бор. Юргизади хохлаган тамонига қараб. Трикликнинг белгиси ҳам шу бўлса керак. Бекорга Волтер айтмаган “ҳаракат—бу ҳаёт”, деб. Ўша кунларнинг бирида учинчи қаватда яшайдиган ён қўшним вафот этди. Исмини билмийману теккис, чиройли аёл эди. Эри бор деб ўйлаган эдим. Эридан ажрашган экан аллақачон. Лекин бегона эркаклар олдида тишини оқини кўрсатиб кулганлигини сезмаганман. Дунёда яхши аёллар ҳам кўп. Одатда улар ўзларини кўрсатмай яшайди. Бу аёл Кулалик имом Соколовнинг собиқ хотини экан. Саколовнинг хақиқий исми шарфи эссимда йўқ. Кўпчилик уни лақабини айтиб Соколов деса танийди. Бу одам авваллари ичганда “закуска”га қўл узатмаган экан. Гарбачёв даврида мамлакатда қайта қуриш бошланиб, Соколовга ҳам “сиёсат” таъсир қилган дейишади. Ярми татор, ярми ўзбек бўлмиш бу хотинидан ажрашиб, кейинча ғирт ўзбекка уйланган эмиш. Ичиш, чекишни тарк этиб, аробий имлода бемалол қуръон ўқиш даражасига етган, деб тарифлашди дафин маросимида қатнашганлар. Дархақиқат одам вафот қилса меҳрибонларни Худо ўзи етказар экан. Қўқисдан рўй берган ўлимни эшитиб Соколов ҳам Куладан етиб келди. Дафн маросимига сарфланадиган бутун чиқимларни бўйнига олди. Рўпарадаги бинода яшайдиган Вилоят Автомабил Назорати бошлиғи ҳаммамизга ҳамдардлик билдириб кўришиб чиқди-да, транспорт воситаси билан ёрдам беришлигини айтди. Ишга шошилаётганини эслатиб, одамлардан узр сўради. Ўзбекчилик. Хаш-паш дегунча узоқ яқиндан одамлар тўпланиб, марҳумага жаноза ўқилиб, даъфн қилинди. Айниқса, ўсмир йигитчаларнинг беъминнат хизматини кўриб юрагим ларзага келди. —Иншо Аллоҳ, шулар орасида яшаб турсам ўлигим кўчада қолмас экан...—деб пичирладим ўзимга ўзим. Ўлимни ўйлаб уйқуга кетганимни сезмай қолибман. Туш кўрдим. Тушимда қўлимда узун хасса. Устимда жулдур чапон. Аёғимда эса тоғларда юрганда киядиган туристлар ботинкаси. Қаёққадир кетябман елкамга хуржунни осиб. Худди Фурқат киносидаги қахрамонга ўхшайман. Лекин Фурқатнинг ўрнида ўзимни кўрдим. Қўшиқ айтябман: —Фиғонким гардиши даврон айирди ўз диёримдан... Ўша кунлари ўзимни босолмай қолдим. Тузимга лаънат ўқимай юролмас эдим. Айниқса Андижондаги нохақликка!.. Шу сабаб бўлса керак ичимдан ўтган изтиробларни шеър қилиб чиқарардим-да, тор доираларда ўқиб берардим. Ахир кимдир гапириш керакку хақиқатни. Хақиқатни гапирдингми тамом! У отилган ўқ мижоз. Тўхтатиб қололмайсан. Албатта шоир табиат одам бир янги шъер ёзса кимгадир ўқиб беришга шошилади. Аввал ёзганимдек яқин одамим шоир Рофиқ Мухтар бўлган. Янги шеърларимни аввало унга ўқиб берардим. Ўткир хотира соҳиби бўлмиш бу инсон узоқдан мени кўриб қолса бор овози билан декламация қилиб, шеърларимни ўқиб таништирарди атрофидаги одамларга: —Танишинг, дўстим Тоғбой! “Аҳли жоҳил униб ўсар, Оқилларнинг йўлин тўсар. Бошлиқлари калла кесар Ўзбекистон деган юртда.”—деган шъернинг муаллифи—деб. Унинг бундай сўзларидан бир неча бор чўчиб юрган кунларим бўлди. Тўғри-да, атрофингда кимлар турганлигини хисобга олиб гапирса бўладику?! Наҳот шуни билмаса. Ўчашгандай бир куни мелисаларга таништирябди: “Танфуруш аёллар кезишар тунда, Миршаблар соясин қилишиб паноҳ. Шайтонга қул бўлдик она Ватанда, Нажот бер бизларга қудратли Аллоҳ!”—деб. —Қандай одамсиз, бировга айтманг деганману сизга!—десам, хўп деяр эди-да, яна ўз билганидан қолмас эди. Хатто бир куни огоҳлантирган ҳам мени: “Ғалвирда сув турмас, Рофиқда сир турмас”, қўрқсангиз бошқа шъер ўқиманг менга деб. Ҳа тўғри, бу ерда ҳам ўзим айибдор... Ичимдаги сирларни кимларгадир айтаман-да, кейинча шу одамларни кўрсам етти букилиб салом бериб юраман, ҳалиги гапни бировга айтиб қўйманг деб. Ҳа шундай, қўрқоқ қўғирчоқларга айланиб қолганмиз. Бизни айлантиришган ва тўхтамай айлантиришябди ҳали ҳам. Талабаларни ким отишга буйрқ берди, деб коммисия тузишган эди мустаққилликнинг дастлабки кунлари. Мутасаддилар “аниқлай” олмадилар. Андижонда минглаб одамлар ўққа тутилди. Ким буйруқ берди трик одамларни отиб ташлашга? Ким?!! Жаҳон аҳли жавоб беринг! Қотиллар “уруш-уруш” ўйинини ўйнаябди. Мунофиқлар томошабин. Атрофда ўрмон қонуни. Қуёнлар шерларга ем. “Океанда акула, китлар ҳукумрон, Камбағол уйида каламуш, сичқон... Сершовқин йўлларда итлар ҳукумрон, Гар шарпа сезса бас—ташланар чаққон.” Хақиқат шу. Уни ҳамма билади. Токи ўғирининг қўли, ёлғончининг тили кесилмас экан адолат тантана қилмайди. Ҳа, шундай биродар, мураккаб ҳаёт. Инсоннинг тузилиши ҳам мураккаб. Унинг қалбидан бир вақтнинг ўзида меҳр-шафқат, ҳамда қахр-ғазабни топиш мумкин. Яқин дўстинг сени кўрганда сенга содиқлигини ифода қилса, йўғингда зарба беришга шайланади. Бугун Ислом Каримовни “ота” деганлар эртага унинг ғирт душмони бўлмиш мухолифатга хизмат қилишдан тоймайди. Айримлари шунга таёргарлик кўриб борябди.Улар Худога ишонмайди. Уларнинг Худоси манфаати тегадигонлар. Шу сабаб бўлса керак иқтидордаги амалдорларни мақташиб туришади, фоланчи халқимиз пешонасига болқиб чиққан қуёш деб. Ўлгандан кейин эса ёмонлаш бошланади аввалгилардек. Бу ўзбекчиликка хос нарса. Бир даврни ёмонлаш учун албатта иккинчи даврни кутиш керак. Келмасачи биз кутган давр? Авваллари қонун бор деб ишонган эдик. Ҳозирчи?.. Ҳеч ким ишонмайди. Зулмкорлар ортида “танлаб олинган” нусхалар турибди. Бўлажак арбоб ҳам тайёрлаб қўйилган Тошкент учун. Тошкент бошқарилса тамом, Туркистоннинг бошқа қисми ўйинчоқ. Туркистон душмонлари миллатчиликдан қўрқишмайди. Миллатчиликни ўзлари ихтиро қилиб, бўйнимизга бўйинча қилиб, илиб қўйишган. Улар исломдан қўрқишади. Уларнинг қалбига қўрқув солган бирдан-бир ғоя бу исломдир. Дархақиқат, Туркистон фақат ислом байроғи остида бирлашиши мумкин. Туркистон бирлашмагунча туркий халқлар ўз-ўзини озод қила олмайди. Бунинг учун Бирлашган Туркистон Жамиятини тузиш зарур, деб ўйлайман Туркистон заминида. Бугунги шароит айни шундай байналминал мухолиф жамият тузилишни таққазо қилиб турибди. Ёки Қирғиз, Қазоқ, Тожик юртидаги хайрихоҳ мухоллиф кучлар ЎХҲ жамиятига бирлашишса ҳам бўлади. Кейинча бунга туркман, таторлардан иборат тарафдорлар қўшилиши мумкин. Бирлаштиришга Россиялик исломшунос олим Хайдар Жамол ва Туркия фаоллари ўз хиссасини қўшади деган умиддаман. Тўғри, атрофимизда Туркистон бирлигига қарши чиқувчи қора кучлар ҳам мавжуд. Айни ўшалар бизларни майда-майда миллатларга бўлиб ташлаган эди. Бугун уларнинг авлодлари турибди устимизда. Орамизда миллий низоларни қўзиётганлар ҳам ўшалар, қолаверса, бўлинган Туркистоннинг қўғирчоқ раҳбарлари Туркистон бирлигининг ашадий душмонларидир. Шунга қарамай ғанимлар Туркистон халқларини бир бирига қарши қайраб, гладияторлар ўйини саҳнасини Туркистонга кўчирмоқчи. Репетиция аллақачон бошланган. Тожикистондаги фуқоролар уруши, 1990, 2010-йил июнидаги қирғизларнинг ўзбекларга қарши вахшиёна қирғини бунга мисолдир. Энди ўйинни каттасини бошлашмоқчи. Икки тараф ўз жангариларини бир қатор синаб кўришга тайёр. Худо кўрсатмасин, кейин нима бўлади вақт кўрсатади... Вақти келганда шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, ЎХҲ жамияти аввалига ишни чиройли бошлади. Хорижда улар уюштирган митинглар, ва норозилик намойишлари бутун жаҳонга диктаторнинг кимлигини кўрсатиб қўйди. Ваҳимада қолган Каримов давлати чекиниш эвазига бўлса-да, Андижон груҳи билан келишишга мажбур бўлганлиги аён. Ҳукумат Халқ Ҳаракатидан инқилобий Андижон груҳини ажратиб ташлашга мувоффақ бўлди. Эхтимол уларга қарашли кишиларни турмалардан озод қилаётгандир. Ёки бўлмаса, уларнинг талабини қондириб, Акромийлар “бизнес”ига йўл очиб бергандир. Ҳар қалай биздек оддий одамларга қоронғи бу холат. “Ўзбекистонга озодлик!” —деб бақирганларнинг жимиб кетганлиги кўриниб турган хақиқатдир. Жиҳод майдонидан чекинишнинг ўзи шармандали хол. Ўзбекистон Халқ Ҳаракати ичида фаоллик кўрсатаётган айрим Абутовга ўхшаш ўз-ўзини реклама қилишдан нарига ўта олмайдиган ховлуқмалар билан зафар қучиб бўлмайди. (Намоз Нормўмин бундан мустасно. У кишидан Аллоҳ рози бўлсин.) Абутов ёлғончиликда устаси паранг кимса эканлигини намойиш этди халос ўз-ўзини шарманда қилиб. Масалан Муҳаммад Солиҳни шахсини бўртириш учун айтилган бир гапини олайлик. Эмишки, Ўзбекистон турмаларида Муҳаммад Солиҳнинг портиретини осиб қўйиб, маҳбусларни портиретга тупуртирган эмиш. Бу ғирт куракда турмайдиган ёлғон гап. Қолаверса, ваҳобийликда айибланиб қамалган Абутов, ҳамда Хизбитчилар Муҳаммад Солиҳ тарафдори бўлишмаган. Воҳланки бунга “ёлғон гапирган банда менинг умматимдан эмас” деган ҳадиснинг ўзи кифоядир. Тўғри, Абутов Муҳаммад Солиҳга нисбатан бўлган ҳурматини бўртириб кўрсатмоқчи бўлган. Шуни унутмаслик керакки Муҳаммад Солиҳ эл таниган демократдир. Абдураҳим Пўлатов, Жаҳонгир Маматов, Пўлат Охунов, ҳамда Муҳаммад Солиҳнинг портирети ҳаммага аён. Уларни ҳаётнинг ўзи чизиб кўрсатиб қўйган табиий бўёқлар билан. Бачкана зотлар томонидан қўшимча бўёқларнинг ишлатилиши сардорларнинг табиий кўринишини бузади халос. Улар сотилмас тарихий шахслар, бир-бири билан келиша олишмасада. Келиша олмаслик эса мухолифатга хос нарса. Агарда юртимизда адолат тантана қилиб, демократия тамойилларига амал қилиб сайлов ўтказилса, халқ муносиб номзодини танлаб олади. Ишончим комилки улар яна бирлашади келажак авлод атрофида бўлса ҳам. Мендай яланг аёқларга қараганда улар бир-бирига яқин зотлар. Улар озодлик йўлида қон тўккан, жафо чеккан давр қахрамонларидир. Президентликка лойиқ зотлар мамлакат ичида ҳам мавжуд ҳукумат мафиясидан ташқари. Ҳали улар бўйини кўрсатгани йўқ. Дўппининг остида яшаб келмоқда. Буларнинг ичида таниқли сиёсатчи мутафаккирлари ҳам бор. Улар мамлакат ичида ҳам, мухолифат орасида ҳам обрўйга эга. Мисол учун шулардан бири Карим Баҳриев. Нахотки шундай зотлар навбатдаги сайловда ўз номзодини қўйишни билмаса?! ...Озми кўпми фикрлаш қобилиятига эгаман мен ҳам. Изтироб чекканман нохақлик гирдобига тортилаётган ўзимга ўхшаш одамларни кўриб. Қандайдир муаммоларни кўтариб чиқмоқчи бўлганману, афсуски дардимни айтиб йиғлайдиган минбарни топа олмаганман авваллари. Нохақликка чидамай баъзан масжидга қатнадим Худога йиғлагани. У ерда ҳам хақиқатни кўрмадим. Чунки бугунги имомларнинг айримлари собиқ коммунистлар, ҳамда нафсоният қулларидир. Улар “ота”сини дуо қилишдан нарига ўтолмайди. Нима қилиш керак? Жумбоқ саволларга жавоб тополмай баъзан ичиб қўяр эдим шериклар учраб қолганда. “Алкаш”лар жамоасида обрўйим яхши бўлган. Ўзлари истаб топишиб чойхоналарда, нуфузли ресторанларда меҳмон қилишарди. Топарман-тутарман обрўйли йигитлар... Мени ҳурмат юзасидан “хожи ака” деб аташган хожи бўлмасам-да. Бу сўз менга ёқар эди. Қанийди энди мендай девона “алкаш”га ҳам яратганнинг раҳми келиб хаж насиб қилса!!. Ичишиб бир оз қизишиб қолганда сиёсатга ўтиб кетганимизни сезмай қолардик. Турли муаммоларнинг ечимини қидирардик тортишиб. Қонунбузар раҳбарларга қарата лаънат тошлари отилганлиги эсимда. Қизиқ, ўзларику “ўғири“. Менимча “маданий ўғирилар” ҳам зерикканга ўхшайди бундай жамиятда яшаб. Айрим кимсаларга нисбатан тузикроқ нафақага эга бўлсам-да, алдамчи жамиятда яшаб мен ҳам зерикдим. Ўлай десам охират азобидан қўрқаман. Яшаган сарим гуноҳим ортиб бораётганга ўхшаб кўринариди ўша кунлари. Ўша 2006 йилги баҳор кўзимга бошқачароқ кўрина бошлади. Нима бўлганда ҳам декабргача сабр қилсак, қишимиз баҳорга айланиб кетиши аниқ бўлиб қолганди. Чунки президентнинг сайланиш муддати тугаб, бошқа рефрендум ўтказа олмаслиги ахмоққа ҳам аён бўлиб қолди. Кўчаларда баҳор анқиб, ҳамма ёқ гўзаллашган. Айниқса, ранг-баранг кийимдаги аёллар баҳорга мослашиб олгандай кўз олдингда товланади. Ёшим олтимишга яқинлашиб қолса-да, нафсим тийилганича йўқ. Ҳеч кимга қарамайман, бу кўз зиносига киради деб, ўз-ўзимни тарбияламоқчи бўламан баъзан. Лекин яқинлашганки аёлга ер остидан назар солиб қарагим келаверади. Агарда кимдир майин овози билан йўталиб қўйса борми, тамом!.. Хушумдан кетиб йиқилиб тушишим мумкин эди. Баҳор менга шундай таъсир қилган, сизга тўғрисини айтсам. Афсуски алданган эканман ўша кунлари. Халқаро қонунлар ҳам ишончимни оқлай олмади. Бу кунлар ҳам етмагандек қамалиб қолишим мумкин эди қўқисдан. Қўқисдан бу ҳабарни нуфузли мелисалардан бири етказди Худонинг қўдрати билан. Ҳа, ҳамма нарса Худонинг қудрати билан амалга ошади. Хаттоки Аллоҳдан беижозат дарахтнинг бир барги тукилмайди. Ўшанда ўз йўлидан адашган мендай хокисор, девона бандасига Аллоҳнинг ўзи ёрдам қўлини чўзди. Муҳаммад (С.В.) тушимга кирди. У мени ўзига эргаштириб хижратга етаклади. Қандайдир айланпа, пасд-баланд дала йўллари орқали мени олиб кетди. Уйғониб кетдим. Кўзларим тўла ёш. Ёлғиз эдим ўша куни. Хўнграб йиғлаб юбордим. Бу мендек девонага берилган Аллоҳнинг буюк неъмати эди. Ҳали-ҳали унинг муборак сиймоси кўз олдимда сақланиб турибди... Бу туш хақида ҳеч кимга гапирмасликка қарор қилсам-да, қароримда туролмадим. Адашмасам ўша куни қўшним Мансурбек Сожидани машинасига солиб, мени излаб келди. Мен Мавлюда яшаётган квартирада ўтирган эдим у билан суҳбатлашиб. —Сизни холам билан яраштирмоқчиман. Негадир махалламизга келмай қўйдингиз—деди юқори этажга кўтарилган қўшним. Бу йигит етти ёт бегона бўлишига қарамасдан ишончли қўшни бўлган менга. Нима дейишни билмай хайрон қолдим. Мавлюда ҳам Мансурбекка қўшилиб бизларни ислоҳ қилишга киришди. Бу холатни кўриб яна йиғлаб юбордим, авваллари йиғлаш оддатим бўлмаса-да. Ўзимни тўхтата олмай кўрган тушим хақида сўзлаб бердим уларга. Бир оз чойлашиб ўтиргандан сўнг улар катта эшикка боришимни айтиб хайирлашди. Афсуски эшигимизга бормай қўйган эдим, Машраб билан бўлган жанжалдан сўнг. Ўша кўчадан ўтаётганда негадир юрагим орқамга тортиб кетарди уйимиз томонга қараб. Шунга қарамай сўнгги бор боришга мажбур бўлдим. Эшикни очганимда Сожида мени кўриб ўзи яқинлашди. Индамай бир оз ерга қараб туриб, уйга кирасизми, демоқчи бўлди-ю, гапира олмади. Менинг эса ичкарига киришга аёғим тортмади. Унга қараб тикилиб туриб мақсадимни баён қилдим: —Кетябман... —Қаёққа? —Ҳорижга... Қочиб кетябман. Хўп десанг сени ҳам олиб кетаман. Ўтган ишга саловат... У таклифимга қўшилмаслигини айтди. Ўшанда илк бора ёлғиз қолганлигимни ҳис қилдим. Ҳеч кимга керак эмас эдим мелисалардан бошқа. Шаҳар кўчаларида тентираб юришни эп кўрмай, “Куйган ёр” йўлидаги “Иригатор” посёлкасида яшовчи Роза исмли таниш аёлнинг хонадонига кириб бордим. Ўз квартирамни ўша куни бир “тадбиркор” эпчилга “даверност” ёзиб, арзон-гаров пулладим. Бу иш ярим саот ичида ҳал қилинган ноторюс ёрдамида. Розанинг хонадони ҳар қалай кўздан узоқроқ. Ит ҳам искаб тополмайдиган жой. Ташрифимдан ҳурсанд бўлган Роза топган тутганини дастурхон устига тўкди. Ўтирдик бир оз ҳурсанд бўлиб. —Ақиллигим, оппоғим, қаерларда юрибсан? Бир оз кўрмасам соғинадиган бўлиб қолдим. Укам Дима ҳам кўрган экан сени. Сен уни танимаганга ўхшаб кўришмай ўтибсан. —Қачон?.. Уни кўрганим йўқ анчадан буён!.. —Ҳа, айтганчи участкавой инспектор ҳам сени сўради... —Нима деб волдираябсан, қайси участкавой сўради мени? —Ўзимизни Неъмат... Тоғбой акам қалай, ҳабар олябдими деди. —Қачон сўради? Нима иши бор экан?.. —Кеча оқшом, саот ўнлар чамасида. Кайфим учиб, хушёр тортдим. Мен уни танимас эдим. Умуман Андижон районига қарашли мелисалар билан қандай алоқам бўлиши мумкин. Саотга қарадим, Ўндан ўтябди. Кеча келган мелиса бугун ҳам келиши мумкинку? Келишимни кузатиб турувчи хабарчилар бор экан-да бу “дом”ларда ҳам. Безовталигимни билдирмасдан ўша куни шошилинч Розани ташлаб чиқдим, ҳозир қайтаман деб. Лекин қайтмадим. Ҳеч ким билан хайрлашмадим. Таксига ўтириб Олтинкўлнинг чекка бир қишлоғидаги танишимникига бордим. Улар чақирилмаган меҳмоннинг келишидан бағоят ҳурсанд бўлиб, илтимосимга биноан ташқаридаги сўрига жой қилиб беришди. Ҳаво очиқ эди. Юлдузларга термулган холда уйқуга кетдим. Эрталаб хўрозларнинг қичқиришидан уйғониб кўзимни очдим. —Яхши дам олдингизми?—деди хонадон соҳиби. —Рахмат, жуда баҳово жой экан, маза қилиб ухладим.—дедим-да, юз қўлимни ювиб тахорат олдим. Бамдод намозини ўқиб ташқарига чиқсам хонадон бекаси ўчаққа ўт қалаб қозон осаётган экан. —Нима қилябсизлар овора бўлиб? Газ йўқми дейман? —Ҳее нимасини айтасиз, газ бор. Узишиб қўйган қарзингни тўламабсан деб. Электрни эса ярим кечада ўчириб қўйишади.—деди соҳиб. —Қизиқ,нимага ўчиришади? —Билмадим, эканом қиламиз дейишябди-ю... Ҳали замон ёнса керак. Сўрига жой қилиб нонуштага таклиф қилишди. Мен миннатдорчилик билдириб нонушта қилмасдан кўчага чиқдим. Шаҳарга кетаётган “дамас” русумли машиналарнинг бирига ўтириб, Эски шаҳарга келдим. Эски шаҳардан эса Янги бозар томонга ўтирдим. Бу ердан Қўрғонтепа, Жалақудуқ, Қора-су йўналиши бўйлаб таксилар қатнар эди. АндижоннингҚирғизистонга ўтадиган жамики йўналиши менга таниш бўлишлиги сабаб, беховатирроқ Андижон—Қўрғонтепа йўналишини танладим. Қўрғонтепадан эса бошқа киракаш машинада Совай қишлоғига кириб бордим. Совайда ҳам чегарагача одам ташиб тирикчилик қилаётган киракашлар қатор терилиб, навбатма-навбат йўловчиларни кутиб туришарди. Бошимга дўппини бостириб кийган холда ГАЗ-30 русмли машинанинг орқа ўриндиғига ўтирдим. Икки ёнимда оқ рўмал ўраган икки аёл, ҳамда басавлат хайдовчи ёнидаги олдинги ўриндиқда ёши етмишга яқинлашган оқсақол бор эди. Машина ўнқир-чўнқир дала йулидан олға қараб йўрғалай бошлади. Чегара постлари ҳар кунгидан ваҳималироқ кўзимга кўринди. Автомат ушлаган икки солдат ёнида биттадан мелиса турипди. Шилагбаумга етиб келганимизда аҳвол бундан ҳам қўрқинчлироқ кўринди. Ҳар бир йўловчининг ўзи қолиб, унинг икир-чикиригача текширишаётган эди. Навбат бизга келганда хайдовчимиз машинага яқинлашиб келган капитан мелисага қараб: —Буларни нимасини текширасиз командир, ўзимизи одамлар, бегонаси йўқ. Илтимос қилишган эди ташаб қўйишга тўғри келди.—деди хайдовчи тоқатсизлик билан. Хайдовчининг гапи таъсир қилди шекили бизни текширмай ўтказиб юборди. Икки давлат чегарасини ажиратиб турган ариқча бўйига келиб машина тўхтади. Машинадан тушибоқ, гўёки ёрдамга шошилгандай олдимдаги оқсақолнинг ичи бўш, бесўнақай сумкасини елкамга олдим-да, у билан хасратлашган холда қадам ташлаб, тахта кўпирикли ариқчадан ўтиб олдим. Бу тарихий воқеа 2006 йил, 10-май куни рўй берган эди. Бу кун золим зулмидан қочиб, Ватанни тарк этган сана бўлиб қолди хотирамда. Алвидо Ватан! Алвидо жафокаш юрт!

Просмотров: 1033 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024