Форма входа

Поиск

Календарь

«  Июль 2014  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 10:07
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2014 » Июль » 22 » “Унутилган эсдалик” ёки йўлга кўз тиккан дарахт
08:45
“Унутилган эсдалик” ёки йўлга кўз тиккан дарахт

“Унутилган эсдалик” ёки йўлга кўз тиккан дарахт

 

Қишлоғимиз чеккасида каттакон тут ўсади. Уни ким, қачон экканини ҳеч ким билмайди. Шундоқ ёнида булоқ ҳам бор. Ўтган-кетган шу тут соясида бироз ором олади, автобус кутади. Ўз пайтлари қушлар бу ерда жазирама иссиқдан жон сақлаб, қўним топса, баҳор пайтлари, яъни «илик узилди» палласида эса унинг мевасидан баҳраманд бўлганларнинг сон-саноғи йўқ. Ҳатто, бир замонлар шу тут тагида «кўзи ёриганлар» ҳам бўлган экан.

Шаҳарга кетиб, ўз қишлоғига «йўлни унутган» фарзандларнинг ота-оналари шу тутга суяниб, бир умр уларни кутиб яшаганлар. Балки, ўша ота-оналар болалари билан бирга яшаган даврдан ҳам кўра кўпроқ вақтини айнан шу тут ёнида ўтказгандир. Балки, болаларидан ҳам кўра, уларга яқинроқ сирдош, қалбига мал­ҳам бўлган ягона дардкаш шу тут бўлса, ажабмас...

Хуллас, бу тутнинг қишлоқ аҳлига ва бу ерга келиб-кетгувчиларга тегадиган фойдасини сўз билан ифодалаш қийин.

...Шуларни ўйларкансан, беихтиёр хаёлга толасан, киши. Биз инсонларнинг ҳам умримиз давомида ўзгаларга шу тутчалик фойдамиз тегаяптимикин, ота-она тириклигида уларнинг қадрига етаяпмизмикин?! Бу саволларга жавоб бериш жуда мушкул. Чунки бирор-бир арзимаган нарса сабаб бошқаларнинг дилига озор етказамиз, ҳуда-беҳуда ишлар ва кундалик юмушлар билан ўралашиб қолиб, гоҳида ойлаб, ҳатто йиллаб ота-онамизнинг ҳолидан хабар ололмаймиз. Умримиз ниҳояланиб, ўзимиз ҳам фарзандлар эътиборига эҳтиёж сезганда, бу оддий ҳақиқат — ҳаёт фалсафаси эканини тушуниб етамиз. Афсуски, бу вақтда кеч бўлган — қиблагоҳларимиз бу ёруғ дунёни тарк этган бўладилар...

Раҳматли бувим ҳар замонда: «Бу дунё армондан иборат, болам», деб қўярди. Ёш эмасманми, бу гапга унчалик ҳам эътибор бермасдим. Мана, анча улғайиб, ҳаётнинг озми-кўпми ташвишларини бошдан кечириб, юқоридаги пурмаъно сўзларнинг мазмунини чаққандекман.

Дарҳақиқат, устозларни ёхуд қадрдон кишиларнинг ҳолидан хабар олмоқчи бўламиз-у, лекин кўпинча бош­қа «муҳим ишлар» билан чалғиб, бориб кўролмаймиз, суҳбатларини ололмаймиз. Барча юмушни бир томонга йиғиштириб қўйиб, уларга икки оғиз илиқ сўз айтиш учун ўзимизда қунт ва ғайрат топа билмаймиз. Афсуски, энди бориб кўришга тараддудланганимизда, уларнинг бетоблангани ёки оламдан ўтгани ҳақидаги нохуш хабарни эшитиб қоламиз...

Ҳа, ато этилган ақл, фаҳм-фаросатимизни вақтида ва лозим жойда ишлатмасак, биз учун бу дунё ҳамиша армон ва афсусдан иборат бўлиб қолиши мумкин...

Яқинда қишлоққа йўлим тушди. Кекса тут ёнида одамлар янада гавжум, у кишиларга ҳамон фойдаси тегиб, виқор билан савлат тўкиб турибди...

Ҳикмат: Умр мазмуни, инсон қадрини узоқдан излама, у ёнингда. Қачонки, киши ён-атроф, ота-она, дўсту биродарлари қадрига етсагина, бошқалар меҳрини қозона олади.  
   

 

 

Обиддин МАҲМУДОВ

Просмотров: 675 | Добавил: lenger | Рейтинг: 1.0/1
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024