Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:00
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 11 » Бокиралик – номус мезони (1-мақола)
20:56
Бокиралик – номус мезони (1-мақола)
Бокиралик – номус мезони (1-мақола)


Ёзнинг жазирама кунларидан бирида иссиқдан қочиб, соя салқин дарахтлар билан қопланган қаҳвахонага кирдим. Қаҳвахонанинг тахта тўсинлар билан ажратилган бўлмаларидан бирида чанқовбосди ичимликни ҳўплаганча, рўзномаларни кўздан кечира бошладим. Шу пайт ёнгинамдаги тўсин ортида бўлаётган суҳбат диққат-эътиборимни ўзига жалб этди.
 — Гули опа, бу ҳолимда шарманда бўламан, ахир, — дея йиғламсирарди қиз. — Тўй бошланишига бор-йўғи икки ҳафта қолди-ку, нима қилай, айтинг!
 — Ваҳима қилавермасангчи, — деди масхараомуз оҳангда жувон. — сенга ўхшаб, ўнлаб эркаклар билан айшини сурганларнинг қанчадан-қанчаси мен кўрсатган йўл-йўриққа амал қилиб, бокира қиз бўлиб турмушга чиқиб кетган. Венера опанг эсингдами? Шу опанг ҳам хиёбоннинг «қиролича»си бўлиб, кўпларнинг кўнглини овлаган. Тўйида куёв билан қадаҳ уриштиравериб, чимилдиқдан олдин эмаклатиб қўйган эдик.
 — Ахир, мен бу найрангларни бажара олмайман, — деди қиз. —Қўрқаман, қўлимдан келмайди.
 — Хавотир олма, бошқа йўллари кўп, — дея сўзини давом эттирди «доно муаллима».
 Жувон содда куёвларни чув тушириш борасида ўнлаб макр-ҳийлаларни бармоғи билан санаб кетдики, муттахассис шифокор бўлсам-да, ҳангу-манг бўлиб қолдим.
 Во ажаб, қанчадан-қанча солиҳа, бокира қизлар гоҳо соддалиги туфайли  "беномус” бўҳтони гирдобида қолишади. Бу бузуқилар эса...
 Дугонасининг тақдири ҳақида куюниб ёзилган ва мендан маслаҳат сўраган бир қиз мактуби жумлалари кўз ўнгимдан ўта бошлайди:


«Болаликдан бирга ўсган дугонамни ҳавасимни келтирганча ўзга уйга узатишди. Аммо қувончлар узоққа чўзилмади. Тўйдан бир неча кун ўтгач, у яна ўз уйига қайтиб келди. Қишлоқда дув-дув гап тарқалди. Гўёки, Раъно қиз чиқмаган эмиш. Унинг уйидан жанжал аримай қолди, отаси «оқ» қилди. Минг бир истиҳола билан дугонамнинг олдига бордим. У тинмай йиғлар, «ахир мен покизаман-ку», — дея ўртанарди. Раъно билан болаликдан бирга ўсганлигим туфайли унинг бокира қиз эканлигига шубҳа қилмасдим. У менга бўлган воқеани айтиб берди. Куёв унинг ҳаётида биринчи эркак бўлса-да қовушган пайти қон келмаган. Раънонинг тушунтиришга уринишлари беҳуда кетган. Уни куёв ҳам, қариндош-уруғлари ҳам тушунишни исташмаган. Эртаси куни, минг афсуслар бўлсинким, уни бўйнида сиртмоқ билан жонсиз ҳолатда топишди. Кечагина тўй бўлган хонадондан аза, оҳ-воҳлар ўрин олди. Унинг айби нима эди?! Энди менинг ҳам турмушга чиқишдан юрагим безиллайдиган бўлиб қолди». 

З.

Раънонинг ўлимига куёв ва қариндош-уруғларнинг гумроҳликлари ҳам сабаб бўлганлигини англаш қийин эмас.Зеро, дастлабки қовушишда доимо оғриқ ва қон кетиши рўй беравермаслиги ҳам ҳаётий ҳақиқат.
 Кўпгина халқлар каби бизда ҳам қизлик пардасининг мавжудлиги бокиралик далолати сифатида қаралади. Аммо бу парда турли хил тузилишларга эга бўлиши ва кутилмаган ҳолларга сабаб бўлиши ҳам мумкин. Номус белгиси — қизлик пардасининг турлари ҳақида тўхталишдан олдин яна бир мактубга тўхталишни лозим топдик.


« Менинг бир ҳокисор дўстим гўшангада бемалол қовушса-да, «қизлик пардаси ўта ичкарида жойлашгани боис, уни «йиртолмадим», деб ҳисоблаб юрибди. Менинг назаримда, содда дўстимни келин лақиллатиб юрганга ўхшайди. Ахир бокиралик белгиси шу қадар чуқур жойлашмаса керак?! Агар ёш куёвда келиннинг бокиралигига шубҳа туғилса, қандай йўл тутиши керак?»

А.

Ушбу мактубларга тўлақонли жавоб бериш учун иффат белгисининг тузилишидан хабардор бўлиш лозим. Гимен, яъни иффат пардаси қин даҳлизи ва унинг бўшлиғи орасида, тахминан, 1,5-3 см ичкариликда жойлашган шиллиқ қават бурмаларидан иборат бўлади. Бокира қизларда қин тешиги ташқаридан кирилган томондан нозик бириктирувчи тўқимали номус пардаси билан қопланган бўлади. Иффат пардаси ҳомиладорликнинг бешинчи ойидан бошлаб она қорнида шаклланади. Бу шиллиқ қават бурмалари қинга кириш ҳудудини 0,5 смдан — 2 смгача бўлган қалинликда қоплаган. Ҳайз қони чиқиб туриши учун бокиралик пардасининг бир ёки бир неча жойида меъёрий тешиклари мавжуд бўлади. Қизлик пардасининг энг кўп учрайдиган тури — марказида бир халқасимон тешиги мавжуд хилидир. Анатомик тузилиши бўйича қизлик пардасининг қуйидагича турлари тафовут қилинади: 1. Халқасимон бир тешикли. 2. Ярим ой шаклли. 3. Найсимон тусли. 4. Қўш паллали. 5. Оролчасимон, яъни турли жойларида ўсимта қолдиқли иффат белгиси.  6.Спиралсимон тусли. 7. Панжара шаклли, яъни кўп тешикли қизлик пардаси. 8. Лабсимон тусли, яъни қўш тешикли гимен. 9. Тилимсимон шаклли. 10. Тешиклари илғаб бўлмайдиган шаклли.
 Қизлик пардасини бўшанг ёхуд қаттиқлиги, яъни консистенциясига қараб тўрт турга ажратиш мумкин: а) толасимон; б) бўшашган, майинроқ; в) эластик-чўзилувчан; г) гўштдор.
 Камдан-кам вазиятларда дастлабки қовушишда оғриқ ва қон чиқиш ҳоллари учрамаслиги ҳам меъёрий ҳолат ҳисобланади.  Бу аломатлар қуйидаги ҳолларда рўй бермаслиги ҳам мумкин:
 1. Қизлик пардаси туғма бўлмаслиги ёхуд болаликда ўзи билмаган ҳолда нохос бузилган бўлиши мумкин.
 2. Қизлик пардаси ўта чўзилувчан бўлса, жинсий алоқага монелик қилмай, закар бошига либосдек кийилган ҳолда анча вақтгача йиртилмаслиги мумкин.
 3. Иффат пардаси қон томирлар ва асаб толалари билан ўта сийрак таъминланса ёки улардан бутунлай ҳоли бўлса қон чиқиши ва оғриқ рўй бермаслиги ҳам мумкин.
 4. Тажрибасиз куёв дастлабки қовушишдан сўнг келинчакни чўккалатиб ўтқазиб қўйишни унутса, оз миқдорда чиққан қоннинг барчаси ичкарига кетиб қолиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас. Бу эса асоссиз тушунмовчиликларга сабаб бўлади.
 5. Агар келинчак ўта жуссадор, кенг фаржли ва аксинча эркак олати узун энсиз бўлса ҳам закар парда ўртасидаги халқасимон тешикдан шикаст етказмай ўтиш эҳтимоли ҳам мавжуд.
 6. Чуқур жойлашган, қўштавақали, енгил чўзилувчан, этдорроқ қизлик пардаси жинсий алоқада йиртилмай, туғруқ давригача шикастсиз етиб бориши ҳам ҳаётда гоҳо учраб туради.
Просмотров: 923 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024