ЖИЛОВЛАНМАГАН «СЕВГИ»
Севгининг ҳам жилови бўладими, дея ажабланманг. Гарчи бу борада юракка буйруқ бериб бўлмаса ҳам, унинг ўзига яраша меъёр ва қоидалари мавжуд, албатта. Кўнгил-да, дея ҳамиша унинг амрига қулоқ солавериш асло ярамайди. Негаки, ҳозирда туйғулар ҳам сувга ўхшаб чайқалаяпти. Бунга биргина мисол: тенгдошларимнинг сохта, ўзгарувчан севгиси. Севгига аниқ таъриф бериб бўлмайди. У қалб учун ҳокимлик қилиш, ақл учун ички ўхшашликка интилиш, вужуд учун эса, эгаликка интилувчи («у фақат меники бўлиши керак...») нозик ва пинҳоний истакдир. Шундай экан, бунга ортиқча изоҳ беришнинг ҳам ҳожати йўқ.
Севги душмани
Просмотров: 977 |
Добавил: lenger |
Дата: 05.08.2013
|