Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:00
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 18

 Бу сиз айтган жавоҳир...

Баъзида инсон хаётига ўзи кутмаган холатда, юлдузли даврлар кириб келаркан ва бу давр ўзининг нурафшонлиги, омадбахшлиги, саодатмандлиги билан киши хотирасида, тақдирида ўчмас из қолдираркан.

90-йиллар бошида, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида, Қуръони Каримнинг таржимаси хусусида би ... Читать дальше »

Просмотров: 885 | Добавил: lenger | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

МАЪНАВИЙ ҚИЁМАТ… 

У ҚАЧОН БОШЛАНГАН?

«Беш кунлик дунё», «қайтар дунё», «бевафо дунё» иборалари барчамизга таниш. Қайтарилавериб, сийқа гапга ўхшаб қолган бу ибораларнинг мағзи аччиқ, аммо биз бепарволик туфайли уларнинг туб маъноси ҳақида кўп ҳам бош қотириб ўтирмаймиз. Тирикчиликнинг тошдан қаттиқ ташвишлари кетида югура-югура қалбимиз ҳам қотиб бораётганини сезмай қоляпмиз шекилли. Йўқса, бемаъни урф-одат, тобора ҳакалак отиб бораётган балои нафсимиз етовида қилаётган гуноҳ ишларимиз билан ўз ҳаётимизни ўзимиз қийинлаштираётганимизни, заҳарлаётганимизни аллақачон сезган, турли азоб-уқубатлар, беҳузурликлар, ташвишлар, армонларга тўла туюл ... Читать дальше »
Просмотров: 831 | Добавил: lenger | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

ШЕЪРИЯТДА ШИРКНИНГ ШАРПАСИ

Ҳақ Субҳонаҳу ва Таоло дунёни ранго-ранг мўъжиза, неъматларга бой қилиб, тўлдириб қўйибди. Уларнинг аниқ микдорини одамзод билолмайди. Инсонга неъматлар қадрига етмоқлик, шукронасини адо қилмоқлик, улардан оқилона баҳрамандлик, уларни номуносиб жойларга исроф этмаслик буюрилган. Синов қилиб берилган. «Эй, инсонлар, У сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир». («Мулк» сураси, 2-оят). «У зот инсонни яратиб, унга (дилидаги мақсадини аён эта олиши учун) баённи (нутқни) таълим берди» («Раҳмон» сураси, 3-,4-оятлар). Адабий ижод —имконият миқёслари бағоят кенг бир неъмат. Негаки унинг воситаси — сўз, одаий эмас, бадиий сўз. Шу боис у турмуш, кўнгил ҳамда шуурнинг барча манзилларига чақирилган меҳмон мисол ташриф эт ... Читать дальше »
Просмотров: 779 | Добавил: lenger | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

"САРТ” СЎЗИ МАЖҲУЛДИР
Ул зоти анвар амири Бухоро ҳазратларининг ҳузури ҳумоюн русча таржимони муҳтарам Баҳромбек қоровулбеги жаноблари: «Биз Туркистон ва Бухоро халқининг тўрклиги маълум бўлуб туруб… на учун сарт атайдурлар?» — деб мўьтабар «Шўро» мажалласининг 1911 йил 16-ададинда савол этиб эдилар. Мазкур мажалланинг 19-ададинда «Ойна» муҳаррири тарафидан «Сарт сўзи мажҳулдур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзилиб эди.
«Шўро»нинг 24-ададинда самарқандий марҳум Бақохўжа тарафидан «Сарт лафзи аслсиздур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзилиб эди. Мўьтабар «Таржумон» муҳаррири муҳтарам Исмоилбек жаноблари «Таржумон»да «сарт» атамоқни дуруст эмаслиги тўғрисинда бир неча дафъа ёзиб эдилар. Сарт ҳақиндаги туркий мақолаларнинг натижасини мўътабар устод Исмоилбек жаноблари тафсили илан Тошканда чикатургон «Туркестанский курьер» русча жаридасинда ҳам ёзиб нашр қилдуруб ... Читать дальше »
Просмотров: 894 | Добавил: lenger | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

ИККИ АЁЛ

Талабалик пайтимиз "Гулистон” журналида Алишер Ибодиновнинг "Гулисафсар ҳиди” деган ҳикояси босилган эди. Воқеалар Муроджон деган йигит тилидан ҳикоя қилинади. У ўқишга кириш учун Тошкентга келиб, отасининг шу ердаги бир қадрдони уйида яшаб туради. Молиячи бўлиш ниятидаги мулойим бу йигит уй эгаларига ҳам маъқул тушади, ёлғиз қизлари Робияни бериб, уни ўзларига ичкуёв қилиб олиб қоладиган бўладилар. Чунки шу қиздан бўлак меросхўр йўқ, мўмин-қобилгина бир куёв бўлсаю тинч, рўзғор бут яшасалар, анҳор бўйида шинамгина уй-жой, боқувга қўйилган бир неча новвос, катакда товуқлар бор – бошқа яна нима керак? Бўлғуси келин Робия – мактабни яқинда битирган лўппигина қиз, ательеда ишлайди. Ишига мутлақо қизиқмайди, йигит кечки пайт унга "Яхши ишлаб келдингизми?” деса, "Ҳа, иш ҳам ўлсин, кунни кеч қилиб олдик-да”, деб жавоб беради…
... Читать дальше »
Просмотров: 893 | Добавил: lenger | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)

         ОҚИБАТ ЁДНОМАСИ

Инсоннинг қадр-қиммати нимада? Буни тўлиқ таърифлашга уринсангиз, гапни одам боласи бошқа махлуқотлардан моҳиятан нимаси билан фарқ қилишидан  бошлашга тўғри келади.
Инсонда шуур деган нарса бор. Арабча бу сўз англаш, сезиш, фаҳмлаш, кечинма, ҳис-туйғу, ақл, идрок демак. Бошқа жонзотларда эса шуур ё йўқ, ё суст ривожланган бўлади. Демак, инсон – шуури билан: ҳис-туйғулари, олижаноб қалби, юксак онги, сезим ва кечинмалари билан инсондир.
Бундан эса шундай хулоса чиқариш мумкин: қалби ҳассос, эзгуликни қадрлайдиган, гўзалликка ошуфта одам тўқимтабиат, дунёга фақат семириш учун келган, ўз манфаатидан бошқа нарсани ўйламайдиган каслардан жуда-жуда юксакда туради. Бу дунё аслида шундай одамлар билан обод. Асл инсонларнинг шуури ранг-баранг туйғул ... Читать дальше »
Просмотров: 854 | Добавил: lenger | Дата: 18.08.2013 | Комментарии (0)


Copyright MyCorp © 2024