Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 00:18
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 12 » CИНОАТ
15:59
CИНОАТ
                        
УМРИМИЗ КОИНОТ БИЛАН БОҒЛИҚМИ?
Рус физиолог олими А.Кулябко 1902 йилда инсоният тарихида илк марта ўлган одамнинг юрагини «жонлантирди». Олимнинг тажрибалари натижасида кўкрак қафасидан чиқариб олинган юрак махсус ишлов берилган қонни айлантириб, бир неча соат давомида мустақил ишлаб турди.
Рус олимларидан яна бири И.П.Михайловский эса биринчи бўлиб, бутун инсон жисмини қайта жонлантиришга жазм этди. У дастлаб жонзотлар устида тажриба ўтказди. Уларга махсус оғу юбориб, заҳарлади. Сўнг жониворларнинг танасидаги заҳарланган қонни чиқариб ташлаб, тоза қон қуйди. Оқибатда ўлими муқаррар бўлган жонивор яшай бошлади.
Рус илмий-фантастикасининг отаси бўлмиш Александр Беляевнинг «Профессор Доуэлнинг боши» номли асарини ўқимаган китобхон кам топилса керак. Профессор Доуэл шогирди Керн билан биргаликда инсон бош миясини жонлантиришга доир тажрибалар ўтказади. У аввалига итнинг бошини жонлантиради. Кейин эса одам бошига «жон киргизувчи» махсус суюқлик яратишга муваффақ бўлади. Ўзининг ғаройиб кашфиёти ёрдамида инсон умрини узайтиришдек эзгу мақсадни кўзлаган профессорнинг бу тажрибаларидан умиди катта эди. Бироқ Доуэлнинг ўз шахсий манфаатлари йўлида ҳеч нарсадан тоймайдиган айёр ва бешафқат шогирди Керн қабиҳ жиноятга қўл уради. У нафас хуружи туфайли ҳушини йўқотган Доуэлга адреналин дорисини атайин керагидан ортиқ микдорда пуркаб юборади. Сўнг унинг бошини кесиб олиб, барча томирларни шиша найчаларга улаб қўяди ва устозининг миясини ўз фойдасига ишлашга мажбур этади. Керннинг қабиҳ ниятлари ҳамшира Мари Лоран ва Доуэлнинг ўғли Артур томонидан фош этилади.
А.Беляев оғир дардга (умуртқа поғонаси сили) чалиниб, тўрт йил давомида гипсланган ҳолда қимирламай шифтга тикилиб ётади. Шунда муаллиф Россияда нашр этилган эски газеталардан бирида танадан жудо этилган бошга оид мақолани ўқиб қолади. Ўзининг ночор аҳволи билан мақоладаги тасвирларда муштараклик борлигини ҳис этган адиб қаттиқ таъсирланади. Шу тариқа «Профессор Доуэлнинг боши» деб аталмиш асар дунёга келади.
1981 йили узоқ изланишлардан сўнг асарнинг ёзилишига туртки бўлган мақола Россия Давлат кутубхонасидан топилди. У100 йил аввал чоп зтилган «Нива» журналининг 6-сонида босилганди.
Мақолада ёзилишича, 1803 йилнинг 25 февралида Бреславел шаҳрида Троэр исмли кимса қотилликда айбланиб, ўлим жазосига ҳукм этилади. Вендт исмли ёш ҳаким маҳкумнинг бошини илмий тажриба ўтказиш учун сўраб олади. Ҳукм ижро этилиши биланоқ Вендт танасидан жудо этилган Троэрнинг бошини жаллоднинг қўлидан олади-да, бўйин қисмидаги йўғон томирга ўзи ясаган асбобнинг руҳ пластинкасини улайди. Шунда бўйиндаги тўқималарда кучли қисқариш содир бўлади. Доктор Вендт бармоқларини Троэрнинг кўзларига яқинлаштиради. Бош хавфни сезиб, кўзларини юмиб олади. Вендт бошнинг эшитиш қобилиятини синаш учун қулоғига қаттиқ овоз билан бир неча марта «Троэр!» деб қичқиради. Бош ҳар бир чақирикдан сўнг кўзларини очиб, овоз келган томонга боқади ва бирор нарса демоқчидек лабларини қимирлатиб, оғзини очиб юмади. Вендт унинг оғзига бармоғини киргизади. Шунда калла бармоқни тишлаб олади. Ва ниҳоят, 2 дақиқаю 40 сониядан сўнг бошнинг кўзлари мангуга юмилади...
Бир гуруҳ америкалик олимлар инсонда бош ва орқа миядан ташқари «қорин мияси» мавжудлигини аниқлашди. Маълум бўлишича, қизилўнгач ва ошқозоннинг ички қисмида қарийб 100 миллионта, яъни орқа миядагидан бир неча баравар кўп нейронлар бор экан. Танамиздаги бу учинчи мия ахборотни ўзида сақлаб қолиши билан бир қаторда, бош мия каби фикрлаб, ҳиссиётларимиз ва руҳиятларимизни бошқара олади.
1339 йили Людвиг Баварсий Диц фон Шаунбург исмли дворян ва унинг тўрт нафар аскарини ўлим жазосига ҳукм этади. Қиролга қарши бош кўтаришга журъат этган бу кимсаларнинг боши танасидан жудо этилиши керак эди. Ҳукм ижро этиладиган лаҳзалар яқинлашганди. Шаунбург ўзининг сўнгги тилагини бажо келтиришларини сўрайди. У калласи олингач, бир қаторга сафланган дўстлари олдидан чопиб ўта олса, уларни авф этишларини илтимос қилади. Қирол бу ғайритабиий ўтинчни эшитиб, кулиб юборади ва уни бажаришга ваъда беради. Тўрт маҳкумни саккиз қадам оралиқда бир қаторга тизадилар. Кейин жаллод кескир қиличини ҳавода бир ўйнатадида, Шаунбургнинг бошини узиб ташлайди. Бошдан ажралган Шаунбургнинг танаси ногаҳон ҳамманинг кўз ўнгида оёққа қалқади-да, аскарлар сафи олдидан ўта бошлайди. У 32 қадам ташлаб, сафнинг охирига етади-ю, гурсиллаб ерга қулайди.
Бу ҳодисадан ҳайратланган қирол қолган тўрт маҳкумни авф этади. Қатл мобайнида ҳозир бўлганларнинг ҳаммаси, Яратган бу тўрт бандасини паноҳига олиб, ўлимдан сақлаб қолиш учун ўз мўъжизасини кўрсатди, дея иймон келтиришади.
Тадқиқотчилар бу тарихий ҳодисани изоҳлаб: «Асосий фикрлаш маркази—бош миядан ажралган инсон жисмини «қорин мияси» маълум бир қиска муддат ичида бошқаришга қодир»,—дейишмокда.
1978 йили Америка фазо марказида ўн беш мутахассис Коинотнинг кичрайтирилган харитасини чизадилар. Бўйи ва эни йигирма газ ўлчовда тайёрланган бу харитани катта хонанинг деворига осиб қўядилар. Ўша куни бу ерга меҳмон бўлиб келган бир тиб олими даҳшат ичида бақириб юборади:
— Бўлиши мумкин эмас!..
— Нима бўлиши мумкин эмас? Тинчликми ўзи?
— Илтимос, йўқ, деманглар, ҳозироқ бир учоққа ўтирамиз-у бизнинг шаҳардаги дорилфунунга учиб борамиз, — дейди тиб олими ҳаяжондан ҳовлиқиб.
Шундай қилади ҳам. Икки юз чақирим узоқликдаги бу шаҳарга етиб, учоқдан тушибоқ, тўғри тиб олимининг дорилфунунига етиб боришади. Мезбон бошлаб келган хонага киришлари билан само илми профессорларнинг кўзлари ҳайратдан олайиб кетади. Не кўз билан кўрсинларки, деворда айнан ўшандай катталикдаги худди ўша само харитаси осиғлиқ турарди.
— Қанақасига бундай бўлиши мумкин? — дейишади ҳайратдан ёқа ушлаб. — Тиббиётчиларнинг Коинот билан нима алоқаси бор?
Тиб олими вазминлик билан, аммо дир-дир титраган ҳолда, ушбу сўзларни айтади:
— Азизлар! Бу кўриб турганингиз — инсон мия шарининг катталаштирилган харитасидир...
Ҳа, инсон мияси бамисоли очилмаган қўриқ. У коинот каби сирли ва мураккаб. Муқаддас Қуръони каримда: «Илми ғайб — Оллоҳникидир», деган оят бор. Инсонлар фақат Оллоҳ буюрган сирларнигина билиб, англай оладилар.
САИДА тайёрлади.
Просмотров: 803 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024