Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 21:54
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 12 » ДЎСТИНГДАН ТОП
16:00
ДЎСТИНГДАН ТОП
ДЎСТИНГДАН ТОП
Омад бир келса—қўша-қўша келади, омад бир кетса...
Сайдазимнинг омади кўшалоқлаб келаверди –битта 

майда молни боқиб сотиб, пулига иккита мол олиб 

бошлаган «бизнеси» кенгайди. Молларнинг пулига 

«Форд» олиб, қишлоқ-шаҳар йўлида қатновчи 

йўловчиларнинг ҳожатини чиқаришга ўтди. Алмисокдан 

қолган автобусга осилишдан қутулган кўпчилик уни роса 

дуо қилишарди. Лекин кейинги пайтда қишлокда 

«Форд»лар тўрт-бештага етди, ҳатто, енгил машинасида 

киракашлик қилувчилар ҳам пайдо бўлди.
Замонга боқиб, Сайдазимнинг хаёлига бир фикр келди: 

қишлоқда тўйхона очсамикин?.. Албатта, қишлоқда 

ҳовлисиз одамнинг ўзи йўқ, ҳатто, деярли ҳаммада 

кўпкари чопса бўладиган кенгликда боғлар бор. Шуниси 

ҳам борки, тоғ қишлоғи бўлган совуқ кунлар эрта келиб, 

иссиқ кунлар кечикади. Ёзнинг жазирамасида ҳам бу 

қишлоқда қутурган шамол, шаррос ёмғир янгилик эмас. 

Шунгами, одамлар тўй-тантанасини илиқ кунларда 

ўтказиб олишга ошиқади, шунда ҳам тўй белгиланган 

кунлари кўпинча иқлим ўз қилиғини кўрсатиб, дилларни 

хуфтон қилади. Тўйхона қурилса, одамлар қиш-ёз демай, 

идиш-товоқ, об-ҳаво демай, бемалол тўй-маъракасини 

қилаверади. Каллангга балли, Сайдазимбой!
Гази йўқ чекка бир қишлоқда икки қаватли тўйхона?! 

Ол-а, йигитга ўсма қўйгандай гап бўлибди. 

Пичоқ-вилкада овқат ейишни, официантларнинг 

хизматидан фойдаланишни шаҳарлик олифталарга 

чиқарган. Ҳар бир стулга бир беш юздан тўлайдиган 

аҳмоқ йўқ, ҳовли-боғдан қўймасин...
Одамлар дастлаб шундай деб ўйлашди. Лекин ҳар 

доим нима биландир одамларни ҳайрон қолдириб, 

мақтанишни яхши кўрувчи Тўлқин фермер ўша ерда 

ўғлининг никоҳ тўйини ўтказишга қарор қилди ва бу иши 

билан ўзи билмаган ҳолда тўйхона фаолиятига кенг йўл 

очиб берди. Элита пардалари, ранг-баранг чироқ ва 

гул-пуфаклар билан безатилган тўйхонада юмшоқ 

стулларда яйраб ўтириб, официантлар ва 

назоратчиларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида 

ғалвасиз тўйлаб олган одамлар Сайдазимни дуоларга 

кўмиб кетишди:
- Умридан барака топсин! Кўпнинг мушкулини осон қилди. 

Бунинг устига анча кишиларни иш билан ҳам 

таъминлабди.
- Тўйхона яхши эканда? Фақат таклиф этилган дам 

келади, бола-чақа, томошагўйларга «ҳай-ҳай»лаб 

юрмайсан. Пулини тўлаб, масаллиғини келтириб кўйсанг, 

бас.
- Свет бўлмаса, движогини ишлатиб кўяркан...
Хуллас, тўйхонага буюртмалар туша бошлади. 

Қишлоқдагилар хурсанд, ён-атрофдаги қишлоқликлар 

олдида кўкраклари керилган. Лекин бу ишни 

ёқтирмовчилар ҳам топилиб қолди...
Сайдазимнинг дўстларидан бири, у каби қишлоқнинг илк 

тадбиркорларидан ҳисобланмиш Жасурнинг омади 

юришмай қолган кунлар эди. Тасодифни қарангки, 

Жасурнинг атторлик дўкончаси касод бўлиб, 

тўйхонами-чойхонами очишни ўйлаб юрган кунлар эди.
Ўйчи ўйига етгунча таваккалчи тўйига етибди. 

Сайдазимнинг тўйхонаси қурила бошлаганидан тортиб 

ишга тушиб кетганидан бери эт-ичини еб юрган Жасур 

ўзидан-ўзи дўстини ёмон кўриб қолди. Бундан бехабар 

Сайдазим у билан муомалани аввалгидай қуюқ қиларди. 

Бу қуюқ муомала охири дўстлар гаштагида йўққа чиқди. 

Гаштакда роса яйраб, еганларини еб, деганларини деб 

ўтиришган жўралар гапдан гап чиқиб, Сайдазимнинг 

тадбиркорлигидан сўз очишди. Албатта, бу мавзу, 

асосан, Сайдазимни мақташ билан чегараланди. Шунда 

Жасур чидаб туролмади:
- Эй, мунча Сайдазимни товоққа солмасанглар?! Фойда 

чиқадиган ерда ҳаммаям таваккал қилади-да!
- Ундай дема, жўра, -деди Сайдазим вазминлик
билан. - Мен ўз фойдамни ўйламадим, десам ёлғон 

бўлар.Лекин баъзиларга бироз бўлса-да фойдам ҳам 

текканини тан оларсан.
-Баъзиларни эмиш... -Жасур совуқ кулимсиради. - Ўша 

«баъзилар» ўзингнинг қариндошларинг-ку! Ошпаз - 

амакиваччанг, назоратчилар - жиянларинг, официантлар 

- бўлаларинг, тоғаваччаларинг, катта ўғлинг... Фақат 

хотинингни ишга солмабсан, холос. Дарвоқе, хотининг 

чиройли-я, ишлатолмасанг керак.
Сайдазимнинг ранги ўчиб кетди. Ҳамма жим, бу 

суҳбатда қандайдир ғаразни сезиб туришар, лекин 

сабабини англолмай, саросимада эдилар.
- Сен... бировнинг хотини билан ишинг бўлмасин! 

Қариндошларимга келсак, айтгин-чи, тўйхона энди иш 

бошлаган пайти олдингга бориб, «кел, официант бўл», 

десам кўнармидинг? Йўқ, чунки бу иш юришиб кетишига 

ҳамма қатори сен ҳам ишонмасдинг!
- Айтчи, -деди Жасур баттар унинг ғашига тегиб. - 

Хиёнатни кечира аласанми?
- Қанақа хиёнат?
- Масалан... хотинингнинг хиёнатини!
- Нега бу гапларни айтаяпсан?! -Сайдазим бирдан 

дастурхонни сермаб юборди ва Жасурнинг ёқасидан 

одди. -Нима деяпсан, ғаламис?!
- Ҳеч гап... -Жасур унинг қўлидан чиқиб, яна тиржайди. 

-Мисол учун айтдим-да, ошна.
- Ошна эмиш. Сен ўзи дўстиммисан? Хиёнат қилса... 

хиёнат бўлса, Худдо ҳаққи, сенми, хотинимми, бошқами, 

сўйиб ташлайман!
Сайдазим эшикни тепиб чиқиб кетгач, ўтирганлар 

Жасурга нафрат билан қарашди:
- Жасур, сени тушунмай қолдик, нега ўзгариб қолдинг? 

Бунча Сайдазимнинг хотинига осиласан?
Жасур жавоб бермади.Сирли жилмайиб қўйиш билан 

кифояпанди.Жасур эса қасам ичди:онасидан 

туғилганинга пушаймон қилдираман.Хотинимни сўяман 

дедими?Сўзидан қайтмайдиган одам, сўяди.Сўйсин, 

қамалсин, тўйхонасини арзон-гаровга сотиб 

оламан.Қишлоқда бу кошонани мендан бошқа одам 

сотиб олишга қурби етармикан...
***
Рухсора чиройли аёл. Сайдазим унга етишиш учун 

неча-неча ошиқ йигитларни доғда қолдиришига тўғри 

келган. Рухсорани пинҳону ошкор севувчилар бисёр эди. 

Ишқи ошкораларнинг сардори Сайдазим бўлса, ишқи 

пинҳоналарнинг энг писмиғи Жасур эди. Жасур 

севгисини қизга қандай билдиришни ўйлаб юрган пайтда 

Сайдазим таваккал жўнатган совчилар Рухсоранинг 

бошини боғлаб кетишганди. Тавба, шу Сайдазим қачон 

қараса, Жасурнинг хаёлларини билиб тургандай унинг 

йўлига ғов бўлаверади.
Жасур тўйхона ёнидан ўтди. Қўшқаватли кўркам 

бинонинг ярақпаган деразаларига суқпаниб қаради. Тўй 

бўлаяпти шекилли, бино атрофи ва ичида одамлар 

ғимирлаб юришибди. Сайдазимнинг йўлдан қайтишига 

анча бор, келганида ҳам энди куни тўйхонада ўтади. 

Болалари эса сойдан, боғдан чиқишмайди. Демак, 

Рухсора уйда ёлғиз...
Жасур қадамини тезлатди. Ўйлаганидай, Рухсора 

ошхонада бир ўзи рўзғор ишлари билан банд экан, уни 

кўриб ҳовлига чикди.
- Келинг, яхшимисиз? Дугонам, болалар яхши 

юришибдими?
- Ҳа, яхши-яхши. Сайдазим кўринмайди?
- Йўлдалар-ку, келишларига икки соатча бор.
- Ҳа, зсим қурсин. Унда кечроқ келарман...
Рухсора унинг ортидан ҳайрон қараб қолди. Ғалати 

қилиқлари, бежо кўзларини ўйлаб, юраги шувиллаб 

кетди: «Ичиб олганми, нима бало?
Аёл шу «ичини илитмайдиган» одамни тез-тез 

кўрадиган бўлиб қолди. Тўғрироғи, Жасур пайт пойлаб 

келаверар, ҳар келганида мақсади сари яқинлашишга 

интиларди. Рухсора унинг ниятини аниқ билмаса ҳам 

гумон қиладиган, безиллайдиган бўлиб қолди. Лекин 

Жасур хўжайинининг ўртоғи, қолаверса, эшикдан келган 

одамни ҳайдаб бўладими?
Жасурнинг серқатнов бўлиб қолганини қўни-қўшнилар 

сезмай қолишмади. Висир-висир гап ўрмалади. Охири 

Сайдазимнинг ҳам қулоғига етди. У «Жасур билан 

Рухсора...» деган гапни эшитиши билан бирдан 

гаштакдаги гаплар эсига тушди. Жасурнинг «хотининг... 

хиёнат...» деган гаплари қулоғида янграб кетди. Ўша 

гаштакдан бери Сайдазим хотинига тиш ёрмасада, 

зимдан шубҳаланар, гумонини у ёқ-бу ёқлик қилолмай, 

азобланиб юрарди...
Сайдазимнинг қўли ишга бормай қолди. «Форд»ини 

ҳайдаб бекатга келганида йўловчилар унга ғалати 

қарагандай, пичир-пичир қилаётгандай туюлди. У бирдан 

машина эшикларини ёпиб, ортга бурди.
- Ҳой, ука, бу нима қилганингиз?! - жавради бир хотин.
- Опа, бугун рейс қилолмайман. Ана, ҳали яна иккита 

машина келади, бир оз кутсангиз, шаҳарга кетаверасиз, 

- Сайдазим машинага газ бериб, шитоб билан ҳайдаб 

кетди. Унинг ортидан анқа-йиб қараб қолишди.
Сайдазим эса шу кетганича чорраҳадаги дўконча 

олдида тўхтади. Сотувчининг ҳай-ҳайлашига қарамай, 

бир шиша ароқни босиб-босиб ичиб олди. Сўнг бошини 

чангаллаб, девор биқинидаги ўриндиққа чўқди. 

Харидорлар унга ҳайрон қарашарди.
- Йигитни уч нарса хароб қилади: нафс, ичкилик ва 

хотин. Бу бечоранинг уйида ҳаловати қолмаганда, 

хотини ёмон экан. Шунга ичиб ўтиргандир... -кимнингдир 

шивирлашини эшитди у. Эшитдию, туриб кетди. Бўлди, 

уйга бориб Рухсора билан гаплашиб олади. Шундай 

юраверса...
Рухсора уйда йуқ экан. Ошхонада кўрпачага ўроғлик 

бир тоғора хамир турибди. Буни ташлаб меҳмонлаб 

кетолмайди. Нима бўлдийкин?.. Сайдазимни номаълум 

бир куч уйнинг ортидаги боққа, тўйдан кейинги илк 

кунларда Рухсораси билан илиқ тунларни ўтказадиган, 

қуюқ шохлари эгилиб, баҳайбат капа ҳосил қилган ёнғоқ 

сари тортаверди. Сайдазим боғ четидаги шу хилват 

жойни мўлжаллаб келди-ю, эгилма шохларга кўл чўзган 

жойида туриб қолди. Шу пайт «капа» ичидан овоз келди:
- Қўлингни торт, ифлос! Уялмайсанми дўстингнинг 

хасмига кўз олайтиришга! 
Бу Рухсоранинг овози эди. Жавобан Жасурнинг эҳтирос ва аламдан бўғилган таҳдидли товуши эшитилди:
- Нимангга ноз қиласан, эл ичида номинг чиқиб бўлдику! Тупурдим дўстлигига, қўлимдан чиқиб бўпсан!
- Қўйвор! Одамларни чақираман ҳозир!
- Чақиравер. Қайта ўзинг шарманда бўласан?
-Ифлос! Мақсадинг нима, виждонсиз?!
- Мақсадимни кўриб турибсан-ку?
- Йўқ!!!
Шу аламли нидо кетидан Жасурнинг сўкингани, тарсаки товуши эшитилди, Оний лаҳза ичида «хайрият... Рухсора
"пок аёл" деган хаёл руҳини енгиллаштириб, бу фикрини янада тасдиқловчи сўзлар умидида жойида ихтиёрсиз қотиб қолган Сайдазим, олишув бошлангани он ўзига келди-ю, «капа» ичига ўзини урди. Сония ўтар-ўтмас, у Жасурни тагига босиб олиб, аёвсиз дўппосламокда эди.
- Вой, ўлдириб қўясиз! - уларнинг атрофида айланиб чирқираётган Рухсора охири эрининг ёнига тиз чўкиб қолди. Кўйлагининг йиртилган жойларини яширишга уринар экан, дўппослашдан чарчаб, тин олган Сайдазимга, қонига бўялиб етган Жасурга қарай-қарай йиғлаб юборди: 
- Бу одам... бир челак олма териб-беринг, деб... агар сиз келиб қолмаганингизда... мен ўлардим!
Сайдазим ўрнидан турди. Йиғлаётган хотинини овутгиси келса ҳам нимадир бунга йўл қўймасди. У бир четда турган олма тўла челакни зарб билан тепиб юборди. Олмалар ҳар ёққа сочилиб кетди.
Биттаси Жасур томонга думалади. Шу олмани беихтиёр кузатиб турган Сайдазимнинг нигоҳлари бориб-бориб Жасурнинг юзига қадалди. Жасурнинг... бир кўзи моматалоқ бўлиб юмилиб қолган, иккинчиси эса тепага бақрайган эди.
- Вой, ўлдириб қўйибсиз... -Рухсора ўтирган жойида қолди. -Энди... нима бўлади?!
- Нима бўларди. Бу... хиёнат қилган эди, мен қасамимда туриб, буни ўлдирдим. Фақат сўймадим...Жасур эса ҳамон ўша алфозда ётарди. Энди уни ҳасад безовта
қилмас, «Сайдазим хотинини хиёнати учун ўлдириб, қамалиб кетса,довдир қариндошларидан тўйхона-
ни олишим чўт эмас. Ололмасам,тегишли жойларга айтиб, ёптириб ёки буздириб юбораман» деган ни-
яти йўлида жон койитмасди...
***
Сайдазим қамалиб кетди. Рухсора эса уни кутишга қасам ичди.Хотинининг ўзи оғиз очмаса-да, Сайдазим буни биларди. Рухсоранинг навбатдаги келишида у шундан гап очди:
- Рухсор... мени кутма. Ҳали ёшсан, умринг ўтмасин,мен
розиман. Фақат болаларни хорлатиб қўйма, иложи бўлса, онамга бериб кет. Ўзйнг билан олиб кетадиган бўлсанг, бу ердан чиққанимдан сўнг менга уларни кўрсатиб тур.
Шу гапларни айтгунича жони узилиб кетаёзди.
- Уялмайсизми, шу гапни айтишга?! - деди аёл алам билан. Сиз... мен ҳақимдаги у гапларга ишонаркансиз-да! Мени... чидолмайди, деб ўйлаяпсиз-да! Онангизга бизни боқиш малол келадиган бўлса, бошқа рўзғор қилиб чиқиб кетаман, лекин у рўзғоримга «янги дада»ни яқинлаштирмайман! Тушундингизми?!
Саидазим жим бўлиб қолди. Сўнг:
- Тушундим. Кечир мени, - деди ва енгил тортди.
- Сиз ҳам... кечиринг.
- Нега?
- Мени деб бўлди-да, шу машмашаларнинг бир учи.
- Шундай садоқатли хотиним учун қанча жазо бўлса, тайёрман!
- Нафасни иссиқ қилинг-э?!
- Хўп, хўп...
Торгина учрашув хонаси эр-хотиннинг меҳр-муҳаббати, садоқатидан кенгайиб кетгандай эди...
Ирода ИСМОИЛОВА.
Просмотров: 867 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024