Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:28
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 20 » Эҳтиёт бўлинг, тухум учяпти!
23:23
Эҳтиёт бўлинг, тухум учяпти!

Каллагинангга...тухум..."

Сўнгги янгиланиш 19 август 2013 - 14:40 GMT

Эд Миллибандга отилган тухум

Шу ой бошларида Британия мухолифати лидери Эд Миллибанднинг нақ калласига... ҳатто Британиядай бир мамлакатда яшайдиган норози ва ё бир ўзбек таъбири билан айтсак, ношукур фуқаро хом тухум билан тушириб қолди.

Миллибанд халқ билан учрашаман деб кўчага чиққан экан.

Британия мухолифатининг раҳбаридай одамни Ўзбекистондаги бирор раҳбарга солиштирадиган бўлсак, эҳтимол бу... йўғ-эй, бунақа раҳбар Ўзбекистонда нима қилсин? Киноя эмас, аччиқ-тизиқ ҳам эмас, бор йўғи ҳақиқат. Мухолифат бўлса раҳбар бўлади, шундай эмасми?

Аммо тухум бор ҳар икки мамлакатда...

Миллибанд жаноблари жанубий Лондонда бунақа "оқ-сариқ” ҳужумга учрар экан, ўлар кунидан бир кулди.

"Бу ҳодиса умримда илк бор юз бераётгани йўқ, аминманки охирги сафар ҳам эмас!" – деб бағрикенглик қилди.

Тухумдан каллани тозалаган бўлиб "халқ билан ўзгача, янги йўлдаги алоқаларни " мустаҳкамлаш ҳаракатларини давом эттираверди...

Хавфсизлик хизматидагилар тухум отган одамни топишди, қолаверса, у куйиб пишиб яширингани ва ё оёғини қўлига олиб қочгани ҳам йўқ.

Дин Портердан унинг бу қилиғига изоҳ сўрашганида, у: "Мен унга ишонмайман!" - деб жавоб берган.

"Улар банкларга имтиёзлар беришни тўхтатишлари керак. Улар ҳеч нарса қилишаётгани йўқ! Ҳукумат ҳеч нарса қилаётгани йўқ! Муҳолифат ҳам ҳеч нарсага қўл урмаяпти!" - деб нолиган тухумотгич Дин Портер.

"Мен уларга ишонмайман, камбағаллар уларга юк. Уларнинг фикри-зикри фақат банкирларда!" - деб қўшиб қўйган у.

Мухолифатга ишонмагани учун атай унинг лидерига тухум отган бу шоввоз…

Тухум ва иқтисод ҳақида

"Қайси калла тухумга арзийди?"

АҚШ собиқ президенти Жорж Бушга туфлисини ечиб ирғитган ироқлик журналист ёдингиздами?

Журналист Мунтадар аз-Заидий, "Менинг хатти-ҳаракатим ҳар қандай ироқликники каби табиий эди," деб ўзининг гуноҳсиз эканини урғулаган эди.

Бушни «кўппак» деб атар экан, ироқлик журналист, бу ўз ватанида бева ва етимларнинг «видо бўсаси» эди деб айтганди.

Дунё бўйлаб ироқлик журналист бир кеча-кундузда қаҳрамонга айланганди.

Давлатдорларни танқид қилиш ва ё уларга нисбатан бу каби ярим исён ва ярим ҳурматсизлик билан муносабат қилиш Ўзбекистон учун мутлақо ёт бир ҳолатдир.

«Ўйнашмагин арбоб билан арбоб урар ҳар боб билан» деган мақол-ақида билан суғорилган зеҳният билан одатда амалдорнинг ҳар қандай қилиғи бош эгилган, қўллар кўкракка қўйилган ҳоли қабул қилинади.

Тухум билан бирор бир сиёсатчининг калласини човлаш эса…мисли кўрилмаган ҳодиса бўлур эди.

Амалдор доим ҳақми?

Доим адолат билан иш қиладимики бу амалдорлар норози халқнинг отадиган нимарсаси йўқ?

Тухум қимматроқми?

Косов, пақир ва ё тош ҳақида

Ўзбекистонлик отахон

"Эрталаб нонуштага кўрмайдиган тухумни бир зўрнинг калласига отиб нима барака топасиз"

Аммо бизда ҳам отадиган нарсалар оз эмас.

Қизиқ, уларнинг аксарияти синмайдиган ва исроф бўлмайдиган нимарсалардир…

Масалан, қишлоқ жойларида бўлса, одатда жаҳл отига минганлар аёлларми ва ё эркаклар, яна одатда ўзларидан кичикроқ ёшдагиларга пақирми, косовми ва ё оташкуракними отишади.

Мўлжал нотўғри олинади аксар ҳолатларда ва аниқки, ҳатто 50 қадам нарига бориб тушадиган бўлса ҳам косов синмайди, тешик пақир яна тешилиб қолмайди…Аммо жаҳлдан тушасиз.

Жаҳлингизни чиқарган келинми, ўғилми, қизми ва ё қўшни сизнинг бу «ҳужумингиздан» хулоса чиқариб олади, бу ҳам одатда шундай бўлади, ноодатий ҳолатлар ҳам йўқ эмас… қўшни бўладиган эса, баъзида жавобан тошми кесакми сиз томон учиб келиши ҳам мумкин…

Яна тухумга қайтсак …

«Эрталаб нонуштага кўрмайдиган тухумни бир зўрнинг калласига отиб нима барака топасиз?», деб сўрайди ёши етмишлардан ортган ўзбекистонлик суҳбатдошим.

Ростда, бу мантиқ ва ҳозирги ҳаёт ҳақиқатлари билан ҳисоблашсангиз, ҳам тухумга куясиз ва ҳам беш-олти йил умрингиз панжара ортида «куйиб кетиши» мумкин.

Тухумни пишириб ва ё қайнатиб еган маъқулроқ.

Сиз нима дейcиз?

Сиёсий ва ё давлат арбоби нимадир отишга арзиса, сиз нимани танлайсиз? Тухумми, косовми, пақирми ва ё?..

Просмотров: 784 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024