Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:46
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 12 » ФОТИҲА КУНИ ҚОЧИБ КЕТГАН ҚИЗ
16:01
ФОТИҲА КУНИ ҚОЧИБ КЕТГАН ҚИЗ
ҚИСМАТ
Ҳар бир йигит-қиз вояга етгач, ота-она олдида бир муаммо кўндаланг бўлади: ўғилни уйлантириш, қизни турмушга узатиш: Бу пайт бўйи етган қиз хонадонидан совчиларнинг қадами узилмай қолади, йигитнинг уйдагилари келин топиш ҳаракатига тушадилар. Бироқ барибир тақдирдаги насиб қилади, дейишади. Бўлмаса, баъзи одамларнинг ён қўшниси, ё туғишган ака-укалари билан қуда бўлишармиди (лекин шунақаси ҳам йўқ эмас)? Бу галги қаҳрамонларимиз тақдир тақозоси билан қуда-андалик риштасини боғлаган қўшнилар, қариндошлар."Умр савдоси" дейишганича бор экан. Ҳақиқатан ҳам бу масалага ўта жиддий ёндашиш керак. Ҳаётимда шундай воқеа содир бўлдики, бу ҳалигача менга ибрат бўлиб келяпти.
Қизим ўрта мактабни тугатгач, ҳунарли бўлсин, деб уни чевар дугонам ёнига тикувчиликка қўйдим. Аста-секинлик билан унинг қўли келишиб, мустақил ҳолда бежирим либосу лозимлар тика бошлади. У иш бошлаганидан тўрт ой ўтиб, менга атаб енги узун, гулдор матоли чиройли кўйлак тикиб келди. Хурсанд бўлдим. Маҳаллада тикувчи қиз номини олгач, унга буюртма берадиган мижозлар ҳам чиқа бошлади. Кейин эса эшигимизни тақиллатиб, совчилар кела бошлашди. Энг қизиғи, шу чевар дугонам бир жиянига совчи бўлиб келди. У бир тарафдан қизимнинг устози, ҳунар ўргатган аёл, иккинчи тарафдан дугонам. Ҳеч қачон мени уялтирмаган, яхши-ёмон кунларимда ёнимда туриб, камарбасталик қилган, доим ёрдам қўлини чўзган бу аёлнинг раъйини қайтариш ноинсофлик бўларди. Шунинг учун турмуш ўртоғим билан ўзаро маслаҳатлашиб, охир унга розилик бердик, сўнг бу янгиликни қизимизга билдирдик. Бироқ негадир унинг ранги ўчиб, йиғлаб юборса денг. «Тезда қайтаринг , бўлмайди», деб қайсарлик қилишга тушди . Ҳайрон бўлдим, сабабин и сўрадим. У эса тайинли гап айтмади. Фақат «бўлмайди, бўлмайди»-дан нарига ўтмади. Буни отасига етказдим. У киши бирдан ғазабланиб, қизимизни чақириб, уни урушиб бердилар. Шундан кейин унинг дами ичига тушиб, индамай қолди. Аммо негадир кам-гап, хаёлпараст бўлиб қолди. Совчилар яна икки-уч гал келишди. Тўй бошланиб кетди. Фотиҳа кунини ҳам белгиладик.
  Бироқ айни шу куни қизимиз йўқолиб қолиб, шарманда бўлдик. Уни қидирмаган жойимиз қолмади. Ҳамма қариндош-уруғ, қўшнилар, дўсту дугоналари борми, излаб чиқдик,аммо топилмади. Қуда тарафдагилар ҳайрон бўлишди. «Агар қизингиз бу тўйдан норози бўлса, айтинг, қайтарамиз», ҳам дейишди. Мен нима дейишни билмай изза бўлдим. Айниқса, турмуш ўртоғимга қийин бўлди. Бечора касал бўлиб қолди. Бизни эл олдида шарманда қилган қизим учинчи кун деганда кириб келди, ёнидаги йигитга кўзим тушиб, эсхонам чиқиб кетди. Ён кўшнимизнинг ўғли. Бу қўшни билан аҳил-тотув эдик. Ҳаммаси кейин маълум бўлди. Ўз сўзини отасига ўтказолмаган қиз тушмагурнинг севган йигити бўлиб, буни бизга айтолмай юрган экан. Айни фотиҳа куни гапни бир ж о й г а қўйиб, иккови шаҳарга қочиб кетишибди. Ту р м у ш ўртоғим қизимизнинг бетига қарамади ҳам. Йигитнинг юзига эса тарсаки тортиб юборди. Қизимизнинг топилгани дарагини эшитиб, қуда тарафдагилар келишди ва масалани узил-кесил ҳал қилишди: тўй бекор бўлди. Ўша кеч қўшнимиз ўғлини олиб ҳузуримизга чиқди. У эрим билан анча вақт гаплашди, тортишишди, охири гапни бир жойга қўйишди. Қизимиз ён қўшнимизнинг ўғлига узатиладиган бўлди.
Тақдир экан, севги тантана қилиб, қизим бахтига эришди-ю, дугонамнинг олдида юзим шувут бўлгани қолди. Менинг яна бир нафар қизим бор. Энди умр савдоси масаласида фарзандимнинг фикрини инобатга олмай қўймаймиз».
Саида.
ЖИЯНИМ МАЛОМАТГА ҚОЛИШИНИ ИСТАМАГАНДИМ
«Ҳаёт ўнқир-чўнқир йўллардан, турли сўқмоқлардан иборат. Бахтсизликлар, фожиалар... Айниқса турмушда бўладиган кўнгилсизликлар, дилхираликлар бир умр юрагингда доғ бўлиб, руҳингни қийнайди, изтиробга солади. Аммо инсонда онг, тафаккур бор. Шундай оғир вазиятлардан тадбир қўллаб, абжирлик қилиб, қутулиб чиқиб кетиш мумкин.Хуш-хурсандчилик билан акам бошлаган тўй ярмига борганда мусибат билан тўхтади. У кенжа қизини фотиҳа қилиб, тўй ташвишлари билан югуриб юрганди . «Яхши жойдан экан келган одамлар, куёвни кўрганлар ўқимишли, бамаъни дейишади», деб суюнганди. Тақдир экан, тўйга икки ҳафта қолганда куёв автоҳалокатга учраб, дунёдан кўз юмди. Суюниб юрган акам, янгам бирдан бўшашиб, қизларининг бахтига куюниб қолишди. Мен ҳам шу кезлар иккинчи ўғлимни уйлантириш пайигатушиб, ҳаракатни бошлаб юборгандим. Бу кўнгилсизликдан кеиин мен ҳам ўйланиб қолдим. Бу пайтда ҳали келин топилмаган, уйдагилар қиз излаб юришганди. Тўсатдан миямга бир фикр келди. Буни хотинимга айтдим. Унинг ранги ўзгарди, аммо қарши фикр айтмади. Мен унинг норозилигини фаҳмладим. Кўнглимга келган фикр тўйи бузилган, бўлажак куёви вафот этган акамнинг қизини келин қилиш эди. Орадан бир ойдан зиёдроқ фурсат ўтиб, хотиним, яна бир-икки хотинлар акамникига совчиликка боришди. Ундан олдин ўзим акам билан гаплашиб олгандим. У фикримга тайинли гап айтмаганди. Индамаганди. Сукут аломати ризо, деб ҳаракатни давом эттирдим. Хуллас, тўй бўлиб ўтди. Ака-ука қариндош тутиндик. Тўғриси, жияним одамларнинг «хосиятсиз келин», «шумқадам» деган таъна-маломатларига қолишини истамагандим. Унинг қалби нозик, анча-мунча гапни кўтара олмайдиган қиз ножўя ишларни қилиб, ота-онасини ғамга солмасин, дедим. Мана, турмуши бинойидек ўтяпти, хотиним қўл-оёғи чаққон келиндан мамнун».
Фарҳод.
АММАВАЧЧАМ СОВЧИ БЎЛИБ КЕЛДИ
«Ёшим элликдан ўтяпти. Турмуш ўртоғим билан турмуш қурганимизга эса ўттиз йилдан ошди. У киши бегона эмас, аммаваччам. Аммам, яъни қайнонам икки йилолдин омонатини топширган, қайнотамнинг раҳматли бўлганига йигирма йил бўляпти. Бизни тақдир ногаҳонда, ҳеч кутилмаганда бирлаштирди. Бўлмаса, малла соч (раҳматли онам у кишини «сариқ» дердилар), жанжалкаш, феъли тор йигитга икки дунёда ҳам тегмасдим.Турмуш ўртоғимнинг синглиси билан тенгдош эдик. Болаликдан бирга катта бўлганмиз, бир мактабда, бир синфда ўқиганмиз. Такдирни қарангки, у узоқ вилоятга, узоқ қариндошларига келин бўлиб тушди. Шунда ҳам дўстлигимизга путур етгани йўқ. У вақтларда ҳам худди ҳозиргидек вилоятларга самолёт билан борса бўларди. Ана шу транспорт воситаси орқали тез-тез аммачамникига (дугонамни ҳазиллашиб шундай атардим) бориб турардим. У ҳам ўз навбатида уйимизга меҳмондорчиликка келарди. Унинг турмуш ўртоғи катта амал эгаси, давлатманд киши эди. Тўғрисини айтсам, шундай бой одамнинг хотини бўлишни, уйимда хизматкорлар хизмат қилишини, бозорлигу керакли нарсаларни ҳайдовчим машинада олиб келишини орзу қилардим. Афсус, уйда ишдан уйга қайтсам, меҳмонлар чойхўрлик қилиб ўтиришган экан. Уларни кўрганим заҳот севинчим ичимга сиғмади. Аммачам эри билан келибди. Салом-алик, кўнгил сўрашиб, ҳол-аҳволлашганимиздан сўнг у мавзуни бошқа ёққа сурди:
- Мана, қизингиз келди, энди ўзи айтсин, - раҳматли онамга жилмайиб сўз қотди.
Онам индамай кулимсираб ўтирарди.
- Биз сенга совчиликка келдик,-деб юборди аммачам. Бу янгилик мен учун кутилмаган ҳол бўлди. Тўғри, шу пайтгача қўлимни сўраб келаётган совчилар оз эмас эди. Бироқ у-буни баҳона қилиб, ҳаммасини рад этардим. Умр ўтаётганидан, ёшим ҳам ўтиб бораётганидан бу гал ойим ҳам аммачамга қайишди. Куёв кимлиги аён бўлгач, эса ҳайрон бўлдим. Шунда поччам (аммачамнинг эри) жиловни қўлига олиб, куёвни оғзидан бол томиб мақтай кетди (ҳаммаси ўзимга аён бўлсада?!). Гап орасида аммачам кўшиб қўйди:
- Билиб қўй, агар йўқ десанг шу билан сени дугона ҳам демайман, уйларингга бошқа қадам ҳам босмайман.
Бу шунчаки пўписа эди, холос. Гарчи мен унинг таклифини рад этган такдиримда ҳам у мендан хафа бўлмасди. Мен ўйлаб кўриш учун вақт сўрадим ва жавобни онам орқали етказишни айтдим. Совчилар кетишгандан сўнг онам хақиқатни айтди:
- «Сариқ» сени яхши кўраркан. Шунга синглисини жўнатган-да...
Мен муҳаббат нелигини билардим. Гарчи эришолмаган бўлсам-да, энди бу улуғ туйғуни қадрлашим керак эди. Кейин унинг янги сотиб олган яшил «Москвич»и бор эди. Охир бир қарорга келдим. Совчилар янаги гал келишганида нон синдирилди. Шу тариқа кутилмаганда мен аммаваччамга турмушга чиқдим».
Раҳбар.
Просмотров: 1165 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024