Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:13
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 6 » Интернетдаги қиз-аёллар беҳаё...ми?
09:08
Интернетдаги қиз-аёллар беҳаё...ми?

Интернетдаги қиз-аёллар беҳаё...ми? 

Биз шу ва шунга ўхшаш саволларга жавоб топиш илинжида турли танишув сайтлари бўйлаб виртуал "саёҳат” уюштирдик ва у ердаги қиз-аёларни суҳбатга тортишга уриндик. —    Мен турмушимдан ажраганман, -деди жарангдор оҳанжамали NIK name (яширин тахаллус) остида сайтда ўтирган бир аёл юборган саволимизга жавобан,- ҳозир биров билан биров қизиқмайдиган замон бўлди. Мен шу ерда бахтимни учратишим мумкин. Шунинг учун ҳам анкетамни қайд этганман. Интернет орқали жуфт топиш ҳозир ҳайратланарли ҳолат эмас-ку… —    Бу гаплар бекор,- деди яна бир қиз.- Менинг  чет элларда танишларим, дўстларим, қариндош –уруғларим бор. Улар билан мулоқотда бўламан, кўришаман. Нега энди интернетдаги қизлар ҳақида ёмон фикрларга боришади? Интернет кириб келмасидан олдин ҳам енгилтак қизлар бўлганку! Ҳамма нарса одамнинг ўзига боғлиқ. Нимадан қай мақсадда фойдаланишига... —    Ўзим иш юзасидан интернетдан фойдаланиб тураман. Лекин беҳаё мақсадларда ҳар хил сайтларда профиллар очиб, йигитларга, оилали эркакларга ибосиз жумлалардан тизиб хабар йўллайдиган қизлар ҳам йўқ эмас,- деб жавоб йўллабди яна бир қиз виртуал сўровимизга.- Уларнинг қўйиб  олган суратларини кўриб уят ва шармандаликдан тош қотасиз. Кўпчилик йигитлар ҳам ахлоқсизликни тарғиб қилувчи сайтлардан шармандали суратларни қўйволиб қизларнинг исм-фамилияси билан танишишяпти. Умуман олганда, бу борада бир томонлама фикр айтиб бўлмайди. Негаки, хайрли мақсадларда, яқинлари, дўсту биродарлари билан алоқа қилиш учун сайтларга кираётган қиз-аёллар ҳам бор. Лекин юқорида айтганимдек жирканч истаклар билан сайтларда кечаю кундуз изғиб юрганлар ҳам йўқ эмас. Ҳамманинг ўзига инсоф берсин... Шу ўринда яна бир оғриқли мулоҳаза кишига тинчлик бермайди: айрим аёллар оилали бўлишига қарамай, эри, рўзғори, болаларидан қизғонган вақтини  "одноклассники.ру”, "фейсбук” ва яна алламбало танишув сайтларида ўтказишларига нима дейсиз? Шундай аёллардан бирини биламан. Оилали, турмуш ўртоғи, икки нафар ширингина фарзанди бор. Хуллас, хоним қачон қарсангиз одноклассники.ру” сайтида ўралашиб юрган бўладилар. Ҳатто айрим пайтларда у сайтда  ўтирган вақт иш жараёнига ҳам тўғри келади.  Аёл билан яқин таниш бўлганлигим сабабли эридан яширинчи профил ва NIK nameларда интернетда изғишини биламан. Умуман олганда, Оилали аёлларнинг интернетнинг танишув сайтларида ўралашиши нечоғли тўғри? —    Интернетдаги ҳамма қиз- аёлларни ёппасига беҳаё дейиш нотўғри,- дейди журналист Аброр Адҳамзода.- Танишув сайтлари орқали танишиб, оила қуриб, айни пайтда бахтли яшаб юрганлар талайгина. Бироқ, оилали  аёлларга танишув сайтларида нима бор экан? Ёнида эри бўлса уларга яна ким керак? Оилали аёлларга танишув сайтларида ўрин йўқ. Танишув сайтларида 99 фоиз ҳолатда ёлғон маълумотлар жойлаштирилган бўлади. Оилали аёл  уердан кимни ё нимани қидиради?..  Одамлар интернетда аллақандай виртуал олам яратмоқчи ва шу оламига ўзини ишонтирмоқчи бўлишади. Бу – менинг фикримча руҳий касалликнинг бир тури бўлса керак. Хуллас, ҳамма гап тарбияга бориб тақаляпти. Тарбиясиз, маънавиятсиз, одоб-ахлоқи бир пулга қиммат киши устидан ҳар қандай йўл билан назоратни кучайтирсангиз ҳам, барибир тийиқсизлигини қилади... Тошкент шаҳрида истиқомат қилувчи газетхонимиз Нозима Султонова муаммо хусусида мулоҳазаларини билдирар экан, шундай дейди: —    Сиз айтаётган интернет сайтлари бало бўлди, тўғриси. Бир қариндошимизнинг 12 йиллик турмуши  шу сабабдан бузилиш арафасида.  Йигит топармон-тутармон, яхшигина уддабурро, оилапарвар эркак эди. Хизмат сафарида юрган кезлари аёли  "одноклассник.ру” сайтидан ким биландир танишиб олибди. Хуллас аввал ёзишмалар, кейин телефон мулоқотлари, ундан кейин  уялма-нетмай учрашишибди… Учрашишганда қарашса, ҳалиги эркак эрининг яқин дўсти бўлиб чиқибди… Гап-сўзлар одамлар оғзидан йигитнинг қулоғига ҳам етибди. Ҳалиги хотин шундан кейин ҳам ўзини йиғиштирмаяпти. Болаларини олиб онасиникига кетиб қолган. Йигитнинг яқинлари "Ажрашма, ўртада фарзандларинг бор, болаларнинг тақдирини ўйла”, дейишса, беномус хотин, "Мен энди ярашмайман” деб ўзини осмондан олиб, ҳатто эрига таввалло қилиб, пушаймонлик ҳам билдирмаяпти. Шайтон йўлдан оздирса, ҳеч гап эмас экан. Аввломбор оилали, рўзғорли, бола-чақали хотинга интернетда бало борми?! Шунақалар уй ишларидан қандай вақт ортиришади, ҳайронман. Вақт топиши ҳам майликуя, танимаган-билмаган одамлари билан мулоқот қилишнинг нима қизиғи бор экан уларга?! Зинонинг замонавий тури Танишув сайтларида кўрсатиладиган маълумотлар аксар ҳолларда ёлғон бўлиши кўп ҳолларда тасдиғини топган. Айрим ахлоқсиз эркаклар домига тушиб қолаётган қизларни гапга тортсангиз албатта интернет ёки телефон орқали танишиб қолганини айтишади. Баъзи эркаклар ўзини хотинидан куйган ёки нима сабабдандир турмуши "ўхшамагани”ни рўкач қилишса, айримлари ҳали ҳаётда ўзларига "муносиб жуфт” тополмаётганларини айтиб, қизларнинг кўнглига йўл топишга уринишар экан. Биз бу борада аниқроқ тасаввурга эга бўлиш ниятида, қизлар исми билан турли профиллар очдик ва улар орқали эркакларнинг интернетдаги ахлоқи билан қизиқдик. Таассуфки, ҳаётда ўзимизга таниш бўлган, оилали, чиройликкина турмуши, ориятли аёли, фарзандлари бўлган айрим таниш эркакларнинг "ажрашган”и, баъзиларининг эса ҳанузгача "кўнгил малика”си топилмаётгани бизни таажжуб ва ҳайратга солди! Ҳатто  виртуал танишларимиз орасида ўз яқинларимиз борлигидан… хижолатга қолдик… Азизлар, бу қандай разолат энди?  Кексаларимиз тилидан  "Йўқ йўқни келтиради” деган гапни эшитганмисиз? Қандай қилиб ширингина турмушингизни йўққа чиқаргани тилингиз боради? Бу- бориб турган ношукрлик эмасми?!..   Эркаклар бирор қиз ё аёл билан муомала қилаётганларида, ўз оналари, опа-сингиллари, рафиқалари ва қиз бола фарзандларининг ҳам аёл жинсига мансуб эканлигини унутмасалар яхши бўларди. Бировнинг қизи, опа ё синглиси, жуфту ҳалолига фаҳшга тортадиган сўзлардан тизиб мактуб юбориш ҳам зинога кирадиШунингдек, кимнингдир эрига ноз-карашма билан чиройли гапларни гапириш ҳам фоҳиша ишнинг бир кўринишидир. Фаҳш ва зино эса жамиятимизда ҳам, динимизда ҳам ҳеч қанақасига оқланмайдиган, шармисорликка маҳкум этадиган гуноҳлар сирасига киради. Ажабо, нега биз гуноҳларнинг уятлигини, уят эса ўлимдан қаттиқлигини тобора унутиб бормоқдамиз?.. Умида АЗИЗ Манбаа

Изоҳлар (5)

RSS ўгириш / айлантириш
+
+2
Бир нарсани жуда-жуда истардим: " У ҳаётда бўлсин, ёки интернетда бўлсин, ёки телефонда бўлсин, эркакларимиз ҳам, аёл ва қизларимиз ҳам мулоқот жараёнида суҳбатдошига — ўз ака-укаларига, ўз дадасига, ўз опа-сингилларига, меҳрибон оналарига бўлган муносабатларини назарда тутиб сўзлашсалар..."
avatar

albatros

  • 19 ноябр 2012, 13:13
+
+1
erkak va ayollar teng huquqli
ayollar ham internetga kirib o'z ehtiyojlariga yarasha ishlashga haqlari bor endi yomon ish qilish qilmaslik insonning o'ziga bog'liq!
avatar

mrazamat

  • 19 ноябр 2012, 16:54
+
0
Тенг ҳуқуқли деган иборани нотўғри тушинмаслигимиз керак.Бу «тенг ҳуқуқли»дегани, давлат томонидан чиқарилган қонунлар учунгина тенг ҳуқуқли.Аввало мусулмон эканимизни унитмаслигимиз керак деб ўйлайман.Интернетни варақласангиз бирор саволга жавоб топа олмаслигингиз мумкин эмас.Ҳамма нарсанинг жавоби бор.Онгни ривожлантириш учун керагидан ортиқроқ сайтлар мавжуд.Ана ўша сайтларни кўриб,ўрганиб юрса бўлаверади.Лекин мусулмон аёлининг ўзига эр излаб танишув сайтларида юриши… менимча бу тўғри эмас,ҳатто эркаклар учун ҳам.Аслида ўзим ҳам бундан мустасно эмасман, тан олишим керак.Мендаям таниш аёллар бор, буниям тан олишим керак.Улар ўзларини менга дўст деб билишади.Сизнингча шу тўғрими? Бегона мусулмон аёли бегона мусулмон эркаги билан дўст бўла оладими? Буни қандай тушиниш керак?Қуръонда нима дейилган? Фикри ожизимча, аёлнинг эри, акаси, укаси, тоғаси, амакиси,қўшниси,қайнотаси, қайноғаси,қайнини,ҳуллас қариндош эркаклар, ёки таниши бўлади ҳолос эркаклар орасида.Аёлингизни бегона эркак билан дўст бўлишини қандай тасаввур қилиш мумкин? Кечаси чўчиб уйғониб кетган аёл, бир марта агентига қараб қўйиб, кейин уйқуни давом эттиришини кўп гувоҳи бўляпмиз.Суткада 20 соат агентда юрадиганлар бор.Энг ҳунук томони русчани яхши биладиган аёлларнинг бошқа миллат эркаклари билан виртуал зино қилишаётгани.Аҳир биз аёлларимизни иболи,ҳаёли деб дунёга жар соламиз, нисбатан тўғри ҳам.Эндичи? Россиянинг «Паутина» сериалини кўриб бир ҳунобим ошганди.Аҳир бу миллатни камситишга қаратилгану.Ўзбеклар мақтанмасин, мана бунақа аёллариям бор деган маънода.Энди интернет ошиб тушди.Бунга чек қўйишнинг, ёки тартибга солишнинг йўллари кўп.Шу ҳақда мутассадилар бир ўйлаб кўришса яхши бўлармиди.
Ноз этиб жононалар, айламишлар ҳуфёна ишқ,
Сир тутарлар дил розини,ўртада сарсона ишқ.
Эй Баҳодир шукрона айт, нозига жононанинг,
Эркак, аёл ўртасида, бўлмағай дўстона ишқ.
avatar

baht1962

  • 27 ноябр 2012, 04:35
+
0
Улар ўзларини менга дўст деб билишади.Сизнингча шу тўғрими? Бегона мусулмон аёли бегона мусулмон эркаги билан дўст бўла оладими? Буни қандай тушиниш керак?
_____________________________________________________
islom.uz/content/view/1748/108/ dan o'qib ko'ring.
avatar

albatros

  • 27 ноябр 2012, 11:43
+1
Bu yerdagi maqola ham qaysidir ma'noda javob bo'lishi mumkin
Просмотров: 932 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024