Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 21:21
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 12 » ХИЛВАТДАГИ ШАМЧИРОҚ…
16:05
ХИЛВАТДАГИ ШАМЧИРОҚ…

ХИЛВАТДАГИ ШАМЧИРОҚ…
Жасур мактабдан келдию, уйда хеч ким йўқлигини билгач, дадасининг хонасига кирди.
Дарс тайёрлашга ўзида хохиш йўқ. Тушликни мактабдаги ўртоқлари билан қилган. Энди нима билан шуғулланса экан? Яхшиси видео кўради.
Жасур дадаси тартиб билан тахлаб қўйган кассеталар ичидан ўзига танишини танлаб олди-ю, кўришга ўтирди. "Янгиси шекилли!”.
Бир пайт экранда … баъзан ўртоқларидан эшитиб юрган ялaнғоч хотинлар кўрина бошлади… Хуллас, фильмнинг ярмигача аранг кўролди, халос. Ҳам хавфсираш, ҳам аллақандай қўрқув билан телевизорни ўчириб ўзини беҳол диванга ташлади. Унинг вужуди қизиб борар, нечундир боши гир-гир айланарди.
Шу кундан бошлаб Жасурнинг юриш-туришида ўзгариш пайдо бўлди. Энди у кўчада учраган қиз-жувонларга ўзгача назар билан қарар, синфдош қизларига ҳам аллақандай ғалати қочиримлар қиларди. Қайсидир ички қизиқиш аёллар ҳақида кўпроқ нарса билишга ундарди. Энди у кунда янги-янги "фильм”ларни кўрар, эртасига эса оғзини кўпиртириб жўраларига мақтанарди.
Бир куни тарих муаллими касаллиги боис улар паралел синф билан бирга дарс ўтишди. Ёшгина муаллиманинг енгил ҳаракатларини зимдан кузатиб ўтирган Жасур энгашганча жўрасига шивирлади:
-"Жуда фигураси кетворган эканми?”
Шу пайт олдинги ўриндиқда ўтирган синфдоши Зилола унга ўгирилиб ишваланди.
-Биз ҳам қолишмаймиз! Жасурнинг "лов” этиб миясига иссиқ югурди. Ўз навбатида у ҳам отини "қамчилади”:
-Кўрарканмиз-да! Қиз жавоб бериш ўрнига хиринглаб кулди.
Жасур анчадан бери Зилоланинг хатти-ҳаракатларини кузатиб юрар, хатто эркак ўқитувчиларга ва йигитларга кўзларини сузиб мумоала қилиши, дугоналари орасида ҳам ёлғиз ўзи ажралиб туришга интилишини кўрарди.
Шу куни Жасур ўзи сингари "ерга урса, кўкка сапчийдийдиган” 2 ошнаси билан нималарнидир баҳона қилиб анча қолиб кетишди. Негадир Зилола ҳам дугонасининг қистовига қарамай хонадан чиқай демасди. У "бойвачча” синфдошинг ҳар бир гапига илмоқли қилиб жавоб қайтариш билан бирга "хилватроқ жойда учрашсак-чи?!” қабилида гап ташлашга ҳам улгурди. Гарчи атрофдагилар бу савол-жавобни хазил деб тушниб қиқирлаб кулишса-да, Жасур ҳам Зилола билан якка қолишни истаб турарди.

Кечқурун Жасур китоб баҳонасида Зилолани кўчага чақирди. Дарвозанинг шундоққина тепасида чироқ борлиги учун Зилоланинг юпқа кўйлаги ортидан

бўртиб турган қомати Жасурни "ёндираман” дерди. Унинг кўзлари тиниб, тили айланмай қолди.

-Маҳалланинг охирида кутиб тур. Мен уйдагиларни ухлатиб чиқаман, -Зилола ташаббусни ўз қўлига олди. Нега таёқдай қотиб қолдинг? Хали синфда жуда жасоратли турувдинг-ку, қизлар билан гаплашиш қийин эканми? Ё онанг ётар пайтингни белгилаб қўйганми?

-Йўғ-э, мен мустақил йигитман, деб юборди Жасур бирданига, лекин қулоқларигача қизариб кетди.

-Кўрар эканмиз-да, йигитлигингни!. Зилола чаққон ҳаракат билан дарвозанинг бир қанотини очди. У шундай деди-ю, дарров ғойиб бўлди.
Жасурнинг жони товонига тушиб бўлганди. У оёғини зўрға судраганча маҳалла охиридаги тол тагига борди, мадорсиз тахта ўриндиққа ўтирди. Кундуз куни бу ерда маҳалланинг хотинлари сув олиш баҳонасида йиғилишиб, 3-4 оғиз гаплашган бўлишади. Шомдан кейин эса зоғ ҳам топилмайди. Маҳалла эркакларининг бари чойхонага йиғилади.

Жасур ўз хаёллари оғушида қанча ўтирди, билмайди. Шу пайт "шип-шип” этгин қадам товуши эшитилиб, яқингинасида Зилоланинг дуркун гавдаси пайдо бўлди.

-Намунча чўчимасанг? Юрагинг йўқ шекилли? – Зилола келиб ёнига ўтирди. -Ё аллақачон тилдан ҳам қолдингми? –Қиз шарақлаб кулди.

Жасур энди ўзини ортиқ тутиб туролмади. Зилоланинг қўлидан ушлади-ю, силтаб бағрига босди. Аввалига буни кутмаган Зилола унинг қўлидан чиқмоқчи бўлди-ю, лабларига теккан иссиқ нафасни ҳис қилгач, мажолсиз Жасур гарчи кинолардаги "саргузашт” ларни кўриб пишиб қолган бўлса-да, ҳозир негадир оташдек ёнарди.

-Бўлди, Жасур, бўлди… –Зилоланинг аввалроқ ҳуши ўзига келди. – ғалати бўлиб кетяпман…қўй, бўлди, яхши эмас…

Жасур ҳансираган куйи Зилолани бағридан бўшатди. Лекин қўлидан қўйиб юбормади. Уларнинг иккаласи хам хансирар, ўзини хали хам жиловлаб ололмаган вужудлар титрарди.

-Зилола мени севасанми? -Жасур дабдурусдан қизига савол ташади. У энди ўзини анчагина журъатли ҳис этар, қўяётганди.

Зилола эртасига мактабга янада лов-лов ёнганча ўзгача жозиба билан кириб келди. У ҳадеб дугоналарига ҳазаллашиб кулар, кўзлари орқали ўтирган Жасур билан тез-тез тўқнашарди.

-Зилола сўнгги дарсларнинг тугаши олдидан Жасурдан хат олди: "Кечқурун ўша пайтда тол тагида кутаман!”

Йигит уйга борди-ю, яна шошилиб ўша касаеталарни бир-бир видеога солиб кўрди. У тасвирдаги қаҳрамонларнинг ўрнига ўзини ва Зилолани қўйиб кўрар, ҳарорати кўтарилгандан кўтарилиб борарди. Шу пайт қўқисдан телефон жиринглаб қолди трубкани кўтарса дадаси!

-Алло! Ўғлим, биз ойинг биланг ишдан сўнг бувингникига борамиз. Тоблари йўқ экан сен Умар ўртоғингни айтиб чиқиб ётарсан бугун уйга боролмаймиз. Синглинг ҳам дарсдан сўнг укасингни боғчадан олиб бувиникига кетган.

-Яхши дада! –Жасур бу хабардан жуда хурсанд бўлиб кетди.

Чунки унинг режаларига мос ва қулай эди. Бу кеча уйда ҳеч ким бўлмайди, демак, Зилолани таклиф қилса бўлади.

Жасур энди сабрсизлик билан кеч киришини кута бошлади. Қош қорайгач, Зилоланинг ҳовлиси томон йўл олди. Яна таниш тол, таниш ўриндиқ… кечқурунги воқеалар Жасурнинг кўз олдида бир-бир ўтар экан, вужуди жимирлаб кетди.

Уйда ҳеч ким йўқлигини билсада, Зилола ҳеч иккиланмай Жасурнинг таклифига рози бўлди. Аслида у куни кеча эрдан ажраб келган опаси билан узоқ "маслахатлашган”, "бой йигит”ни қандай қилиб қўлга олиш режасини тузишган эди.

-Ота-онанг сени қидириб қолишмасмикан? –Жасур музлаткичдан ҳар хил егуликларни дастурхонга оларкан, Зилоладан аста сўраб қўйди.

Қиз жавоб бериш ўрнига қўлларидан ушлаб, ёнига ўтказди. Қалин сояларини ўйнаганча, унга яқинроқ сурилди. Жасурнинг қўллари беихтиёр Зилоланинг белига тегиб кетди-ю даб-дурусдан токни ушлаб олгандек сесканиб тушди. Сапчиб ўрнидан турди.

-Чумчуқ ҳам сенинг олдингда юракли эканку-а, синфдош?

Зилола ўзини орқага ташлаганча хохолаб кулиб юборди.

Йўғ-э –Жасур айб иш устида қўлга тушган боладек қизариб кетди. Шу… кўча эшикни маҳкам беркитдимми, деб… қараб келай…

Кино кўриш бошқа экан-ку, ҳаётдаги… Йўқ, Зилола Жасурнинг остонада узоқ қолиб кетишига йўл қўймайди. "Лип” этиб ўрнидан турди-ю, Жасурнинг қўлидан ушлаганича стол олдига етаклади. У ўзини қанчалик эркин тутишга уринмасин, эҳтиросларнинг кучлилигидан бутун борлиғи титради. Жасурнинг бўлари бўлди чуқур энтикиш ва ҳовлиқиш билан Зтлолага ташланди…

-Бир умр сени, ёлғиз ўзингни севаман!–Жасур қизнинг қулоқларига шивирларкан, уни бағрига тортди,- доим бирга бўламиз.

Зилола Жасурнинг кўксидан беозоргина итариб, ўзини бир оз орқага ташлади… "Юзи қора” бўлганлиги гўё энди эсига тушгандай, ғамгинликни зоҳир этди.

-Сенинг ота-онанг ҳеч қачон рози бўлмайди. Мен бир камбағал одамнинг қизиман…-Энди нима қиламан? Номусим…

Энди Жасурни ҳам совуқ тер босиб, ҳозиргина эҳтиросдон ҳапқирган юрагида зарра мадор қолмайди. Дарҳақиқат, энди нима бўлади? Нима қилиб қўйди? Зилолани аҳволи не кечади энди?

Жасурнинг мияси қизигандан-қизиб борарди. Тинимсиз саволлар қуршовида айланарди-ю, жавоб тополмасди. Зилола яна Жасурнинг жонига оро кирди:

-Мактабни битиргунимизча бу ҳақда ҳеч кимга чурқ этмаймиз, 2 ой қолди. Кейин тўй қиламиз. Ота-онангни унатиш сенинг қўлингда!-Шу пайтда Зилоланинг юзлари яна тундлашди.

-Агар шу аҳволда ташлаб кетсанг…-у юзини Жасурнинг кўкрагига босганча йиғлашга тушди, -Агар мени ташлаб кетсанг.. ўзимни ўлдираман!!!

Зилола ўлиб қолаётгандек Жасур шошилиб унинг қўлларидан ушлади:

-Хеч қачон-қачон сени ташлаб кетмайман!

Нихоятда шўх синфдошларнинг босиқ, кам гап бўлиб қолгани Зилолага кўзи тушиши билан қизариб кетиши қақажон қизларнинг назаридан четда қолмади. Уларнинг севгиси хақидаги мишмишлар мактабга шуқадар тез ёйилдики, ўзидан икки синф қуйида ўқийдиган синглиси 1 куни овқат пайтида Жасурни чақириб қолди.

-Эшитдим анови Зилола билан "Тохир-Зухра” бўлиб юрган эмишсизлар!

Овқатланиб бўлиб ишга жўнаб кетаётган дадаси "йигитчиликда шаввоз?!” деганча ўрнидан туриб кетдию негарид онаси узоқ ўтириб, қизидан Зилолани обдон суриштирди.

-Вой ўлмасам онанинг қонбосими кўтарила бошлади-Арофат Салиманинг қизи катта қизини халигиндақа дейишади. Қишлоқдаги эркаклар кириб-чиқиб юрармуш. Ўшаларга қуда бўламанми келиб-келиб.

- Ёлғон!-Жасур синглисига ўқрайганча хужумга ўтди. Хозир сенга ёлғон гапиришни ўргатиб қўяман!-У шахд билан ўрнидан туриб синглисига хезланиб кела бошлади, синглиси хам бўш келмасди.

-Ҳо ёлғонмиш хар куни толтагида тагида учрашиб, ўлдим-куйдим дейдигон ким? Ойи ишонмасангиз кўчалардагилардан сўранг. Ҳамма билади бунингизни.

Шу пайт Умар уни мактабга чақириб қолди-ю жонига ёқиб кўчага югурди.

-Ҳали мактабдан келай кўрсатаман сенга ёлғончиликни. Синглиси унга жавобан тилини чиқариб қўйди.

Онаси ортиқ уйда туролмай қолди қўшнисидан бу миш-мишлар ростми ёлғонлигини билиш учун кўчага жўналди.

-Вой Башорат опа ўғлингиз ҳали ёш шунчаки гап сўз ўйнаб юргандир. Шунга ҳам вахиймами? Қўшнисини юпатишга тушди-ю сўнгида қўшиб қўйди. Ўзиям қиз ўлгур сухсурдакгина эмушда! Ўғлингизни кўнгли кетса кетгандур!

Шундоқ ҳам чўғланиб турган Башоратхон қўшнисини сўнги гапидан "лов” этиб ёнди-ю, ўрнидан туриб кетди.

Ҳозироқ Арофат Салиманинг уйига бориб, қизини йиғиштириб олишини талаб қилади.

Башоратхон йўда кета туриб ўзича режа тузди. "Босиқлик билан гаплашаман. Қизингни йиғиштириб ол, менинг ўз мўжалим бор. Бунинг устига ўғлим ҳали ёш, ўқисин, қизлар билан юриш, уйланиш қочмас дейман”.

Йўқ биламан уни совчиликка келган деб кутиб олган Зилолани опаси Башоратхоннинг ниятини билгач, бирганига тўнини тескари кийиб олди.

-Ҳо мани синглим ўғлингизни йўлдан урибдими?! Ўзи кечқуринлари келавериб дарвозамни бузар даражага етдику!

-Ёлғон менинг ўғлим ҳали қизлар хақида ўйлагани ёшлик қилади!-Энди Башоратхоннинг хам чапаничасига аччиғи чиқди. Ҳамма айиб сенинг манжалақи синглингда! Бекорларни айтибди синглингни келин қилиб бўпман.

Уч кун мижжа қоқмаган Жасур ўзини нақадар жирканч ишга қўл урганини англаб туради. Афсус энди хеч нарсани ортга қайтариб бўлмайди. Олдида икки йўл турибди ё Зилолага уйланади ё қамалади!

Аҳири дадаси ва қариндошлари хеч нарса демай, ўқрайиб ўтиб кетишлари унинг паймонасини тўлдириб, юборди. Дадасига адоват аралаш тикилларкан, сочлари бирданига анчагина оқариб қолганини кўрди.

"Ўзлари ҳам онам билан ҳалигиндай мен яширин туғилиб, иложсиз шу ерга кўчиб келишгани эсларидан чиқан шеккилида” Жасур тишларини асабий ғиччирлатди қўлларини мушт қилиб, туйганча ўрнидан турди.

Тамом, унга энди бу ерлар харом. Ахир у Зилолани чиндан севарди! У сиз хаётини тасаввур ҳам қилолмайди. Агар у Зилолага шу ерда уйланиб, ота-онасиникида яшади ҳам дейлик лекин қариндошлар ҳам, онаси ҳам кун бермайди. Яхшиси Зилолани олади-ю шаҳарга кетворади.

Жасур уйидан ўғирлаб келган тилло буюмларни пули бир ойлик маишатлару ижара ҳаққига зўрға етди. Бу орада улар на ота-оналарини на тугалланмай қолган мактабини ўйлашади. Иккиси ҳам мухаббат шаробидан маст бўлгандай туну-кун кўнгилларини қулига айланишган, нимани ҳоҳлашса ўшани қилишарди.

Сўнгги кунларда негадир Зилолани ўқчир тутар серзарда серхархаша бўлиб борарди. Ишлаб пул топиш илинчида юрган Жасурнинг бир дуродгор қўлида кунига 1000 сўмдан олиб шогиртлик қилишга келишиб келганини эшитиб, Зилола аввалига росса йиғлади. Ўзи ёлғиз қолиб зерикишидан шикоят қилди. Бора-бора Жасурнинг эрта кериб, кеч келишига кўникдичоғи индамай қолди.

Жасур тезроқ озгина пул жамғариб, Зилолани сўратиб, олишни туғилажак болани кўз ўнггига келтириб, янада қаттиқроқ боғланарди.

Бироқ "хотини” у ўйлаган аёллар тоифасидан эмасди. Катта бойлиқ илинжида ташлаган қармоғига илинган балиқ у кутгандек бўлиб чиқмади. Жасур ота-онасидан мерос талаб қилиш тугул, уйига ҳам бораолмайди. "Тунги саргузаштлар” жонимга тегиб, энди унинг онасининг тақинчоқларини ўғирлаб келишга ундади.

Жасурнинг боши қотди. Ёшлигидан пул қаердан келяпти, булар оиласи учун муаммо эмасди. Нимагадир истак борми, бас, дархол муҳайё бўларди.

Энди–чи бир ўзи икки кишини боқиши керак. Яна яқинда уч киши бўлишади. Нима қилса экан?

У хаёллар билан олишиб ўтириб, кўчадаги улфати –Самаридиннинг келганини пайқамай қолди.

-Ҳа жуда хаёлга беоилиб кетибсан? Ёкелинбола… у қиқирлаб кулди.

Самариддиннинг ёши анча катта бўлиб, ҳалигача уйланмаган, пана-пастқам бошпана топилса бўлди, тунаб кетаверарди.

-Энди гап мундоқ, Жасурнинг қовоғи солиқлигини кўриб, Самариддин жиддийлашди. Перевалда иш бор экан. Ойлиги жуда зўр! Лекин…озгина қистириш керак.

Улар ўзаро гапни бир жойга қўйишди. Самариддин ишни пишиқ қилаверади. Пул топиш Жасурга! Шу ҳам муаммоми? Уйига бориб ҳеч ким йўқлигида "тунаб” чиқади. Нарсаларни сотиб, керагини ишлатади, қолгани Зилоланинг кунига ярарди.

Жасур кечки пайт ўз режаси бўйича қишлоққа кириб борди. Ота-онаси ишдан қайтмаган.

Ҳақиқатан уйда синглисининг ўзи эди. Акасига кўзи тушди-ю, лабини буриб ўз хонасига кириб кетди. Жасурга бундай қулай фурсат топилмайди. Шошилганича жавонларни очди-ю, тақинчоқлардан 2-3 тасини чўнтакка урди. Бирданига кўзи беркитиб қўйгалган "кўки”га тушди-ю, униям "бойвачча” бўлди-қўйди.

Эртасига "қайнона”сининг тилларини тақиб олган Зилола дикиллаганича Жасурнинг олдига тушиб бозорга жўнатди. Аввал доллар билан "ишлашди”. Сўмга айлантиргач, керагини олиб қўйиб, обдон маишат қилишди. Зилолага кийим олишди, кейин Самариддинни топиб, кечки пайт "перевал”га жўнаб кетди.

Бу Зилолага жуда ёқиб тушди. Жасур аллоқачон меъдасига теккан. Кўнгли энди янги хушторни қўмсаб қолди. Аллақачон "чуқурлашиб” ҳам қўйгану Жасур борлиги учун иложсиз. Энди ҳамма нарса бемалол билганини қилди!

Дарҳақиқат, Жасур кетди-ю, уларнинг ижара уйларида ҳар куни турли "меҳмонлар” кўпайгандан кўпайди. Зилоланинг юриш-туриши ҳам ўзгариб, қўлида пул ўйнай бошлайди.

Орадан 10 кун ўтиб, тасодифан Жасур кириб келди.

Зилола аввалига бир оз гангиди, лекин тезгина ўзини қўлга олди.

-Мунча қолиб кетдингиз! Мен ўзим зерикиб ўлдим,-эркаланганча араз қилди. Қани энди кетиб кўрин-чи.

-Кетмасам бўлмайди! Ишга энди ўрнашдим. Мехнати оғир, лекин чидаса бўлади. Ахир сизларни боқиш керак-ку!

Ўзи бола-ю, ота бўлишни ўйлайди, дегани шудир-да, ажаб! Яқинда болаларча фикрлаб юрган Жасур бугун анчайин улғайиб қолган эди.

Бир кун вақтини Зилола билан ўтказгач, яна жўнаб кетди. Энди у астойдил ишлаб, бошпана сотиб олишни кўзларди. Токайгача бировнинг уйида яшарди ахир? Куч-куввати бор, ишини топиб олади. Йўлда кета туриб Жасур қавариб, қотиб турган қўлларига қараб қўйди. Кеча бу қўлларни кўриб Зилола негадир ғалати кулиб қўйди. Чамаси ёқмади шекилли лекин на чора, чидашга тўғри келади. Ахир яқинда ота бўлади, шунда кичкина тўй қилишади. Ота-онасининг шунда кўнгиллари юмшаб, уларнинг гуноҳидан ўтишар. Яна ҳамма нарса изига тушиб кетади, Зилола ўша ўзи орзу қилган кейин уйнинг келинига айланади.

Шу ҳаёллар билан 1 ҳафта ўтказиб уйга Жасур не кўз билан кўрсинки….

Аламидан қўллари мушт бўлиб тугулди важохат билан Зилоланинг ёнида ётган барзангига ташланди. Олдинига 1-2 мушт туширишга улгурди. Лекин

йигит жуда бақувват эди. Икки муштдаёқ Жасурнинг масаласини ҳал қилиб қўйганди.

Хуллас ҳамма нарса остин-устун бўлиб кетди. Зилола шанғиллаганича нималарнидир жавраниб, йиғинганча кетиб қолди. Барзанги ҳам аллақачон қорасини ўчирган. Жасур амаллаб ўрнидан турди, бироз ўтириб ўзига келгач, ўйланиб қолди. Энди нима қилсин, шўрлик?! Уйига боргани бет чидамайди. Ҳозирги воқеа аввалги синовлардан ҳам баттароқ бўлди. Яшашнинг маъноси ҳам қолмади. "севги” деб қаёқдаги енгилтабиат қизга осилиб юрган экан. Асли ўзида айб, эрта кунда ўзи йўлдан адашди. Фикрни ўғирловчи нарсаларга ошно бўлди. Мана, энди охири…

Жасур битта-битта босиб кўчага чиқди. Негадир оёқлари уни туғилиб ўсган уйига бошларди.

"Йўқ, энди уйга боролмайман. Отам-онам, укаларим кўзига қаролмайман. Мен уларнинг юзиларини ерга қаратдим. Нарсаларини ўғирлаб келиб ўша ифлосга ишлатдим. Улар ҳеч нарса дейишмади. Энди қайси виждон билан қаршиларига бораман?! Сиздан азиз кўриб бирга қочиб кетган хотиним (кошки хотин бўлса) менга хиёнат қилди, кечиринглар дейманми? Ҳеч қачон!!! Бари бир мени ҳеч ким кечирмайди”.

3 кундан кейин шаҳар четидаги каналдан номаълум ўсмир йигитнинг жасади топилди…
Абдуқодир Сатторов.
Просмотров: 782 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024