Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 23:44
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 12 » ШАҲАР КЎРГАН ЎҒИЛ
15:35
ШАҲАР КЎРГАН ЎҒИЛ
ШАҲАР КЎРГАН ЎҒИЛ
Мулла Мойлибойнинг кенжаси Шодиқул шаҳарда яшайди. Ўқитган ўқитувчилари: «Шу бола одам бўлмайди, ғирт чаласавод!» дейишарди. Йўқ, бинойидай... Ишқилиб, ҳафта-ўн кун, айниқса, байрам, ҳайит кунлари «Иномарка» машинасини «бип-бип»латиб келиб, қишлоқдошларининг кўзини ўйнатиб кетади. «Нима иш қиласан, шаҳарда?» деб, сўраганларга эса кўкрак кериб: «Бизнес» деб жавоб беради, холос.
Шодиқул бу сафар қишлоққа катта акасининг « Бобойнинг касали қўзғади... Дори-пори обке!» деган муждасини эшитибоқ йўлга чикди. Келса адашмабди - «Бобой» чорпояда инқиллаб ётибди, ёнида эса қишлоқлик «Фронтовой» жўраси Болта бақироқ шанғиллагани-ча ундан ҳол-аҳвол сўраяпти.
- Ҳа, буйтиб, чўзала тушиб қобсан, мулла? Ёки, контужинг яна қўзиладими?!
- Бақирма-э! - Мойли бобо ёстиқнинг ғилофидан увада пахта олиб қулоғига тикди. - Ҳали, бақувватман! Отам биласанми юз ёшида нима қилган...
- Биламан, биламан!-яна шанғиллади Болта бова, - отанг Жовли бова ошнинг тагида қолган зиғир ёғни чой қўшмасдан ичган, ўлишидан ярим соат олдин энангга бир қозон кесган ош қилдириб, орқасидан олтита тухумни хомлай ютган. .
- Ҳа-а, ана! - Мулла Мойлибой кафтини чорпоя қиррасига тираб ўмганини кўтарди. - Ана шу нафси бузуқлик, жўражон, менга ҳам отамдан ўтган. Касал бўлишимга сабаб, кеча Ғайбулла ғужала бор-ку... Эски активлардан! Қадрдонда энди... Ўшанинг неварасими-эварасими, ишқилиб, бир чурвақаси армиядан келган экан. Эй-й... ҳозирги замоннинг йигитларига нима бўлган-а?! Бир дошқозон паловнинг ярми, мантининг тўрт-беш қасқони, икки товоқча яхна шундайгина қўл урилмасдан қоб кетса бўлама! Ўлай агар, шу жигитларни қўшга қўшсанг, ўн метр юрмай тиллари осилиб қолади. Лекин, улардан қирқ бутилка ҳалиги «шайтоннинг суви» бор-ку, ўшандан томчи ҳам қолмабди!
- Нима?! - бақириб юборди Болта бақироқ. -Мулла бўла туриб, сенам ўшандан ютдингми?!
Мулла Мойлибой ўзини қайта ёстиққа ташлаб, беҳол бош чайқади.
- Томчи ҳам қолмаган бўлса, балони ютаманми? Қайтага исроф бўлмасин деб, Ғайбулла ғужала билан қолган ош, манти, яхнани... Қуруқ ўзини тушираверибмиз, 
да,жўражон! Ўшанга давлениям кўтарилиб... Нечаво... Мана шаҳардан Шодиқулим келди, ўзи тузатади! Аканг айтган дорини обкелдингми, тойчоқ?!
«Тойчоқ», тўрт болалик шаҳарлик ўғил, Шодиқул кисса кавлади.
- Ҳеййи, ота! Мана, ўзиям импортнийси...
Болта бобо Шодиқулнинг елкасига қоқди.
- Баракалла! Мулла, шу улинг сенга кўп меҳрибон-
да-а? Бир марта мени ҳам мошинида истансагача чиқариб қўйганди. Қани, Шодиқул отангга дорини ичир... Бизди гурунгимиз кейин қизийди.
Шодикул олиб келган дорисининг «ёрлиғи»ни ўқиб, ичиишга тадорик кўра бошлади.
- Ота... Бу шишачадагини овқатдан ярим соат олдин ичиш керак экан. «Рецепт»ида шундай ёзишган. Шўрваям пишиб қолди. Хўўш, ош қошиқда... Болта бова, анови алюмин қошиқни узатворинг... Ота, энди оғизни катта очинг! Йўқ, шошмай туринг. Бу ерда ёзилишича... Болта бова қошиқни ушлаб туринг-чи!
Шодиқул шитоб билан эгилиб, отасининг елкасидан тутганча уч маротаба қаттиқ-қаттиқ силкилади. Мулла Мойлининг бошидаги қалпоғи учиб гиламга тушди. Оғзи ланг очилиб қолган Болта бақироқ шоша-пиша Шодиқулнинг билагига тирмашди.
- Э-э-э! Эсинг жойидами, сен балани! Касал одамни-я?! Нега силкилаябсан?! Мен буни, отасига меҳрибон де-
сам... Шодиқул Болта бовага таънали боқди.
- Қишлоқилигингизга борасизда, а, бова? Керак бўлгандан кейин силкилайманда... Мана, дорининг «рецепти»да отнинг калласидай қилиб ёзиб қўйибди: «ичишдан олдин уч-тўрт маротаба силкитилсин» деб. Энди тушунгандирсиз?! Қани, ота оғизни очиб, энди ютингчи...
Мулла Мойли дорини ичгач, дўстига ғурурланиб, ўғлига эса меҳр билан қараб қўйди. Болта бова ҳам қойил қолганини яширолмади.
- Ҳа-а... Бу улинг бежизга шаҳар кўрмаганда-а!..
Муҳаммад ОЧИЛ.
Просмотров: 671 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024