Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Воскресенье, 19.05.2024, 20:13
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 12 » ТЕПАЛИКДАГИ ҚОТИЛЛИК ЁХУД КУЛАЁТГАН ҚИЗЛАР
16:00
ТЕПАЛИКДАГИ ҚОТИЛЛИК ЁХУД КУЛАЁТГАН ҚИЗЛАР

Бугун Зилола тонг ёришмай ўрнидан турди. Ҳали қайнона-қайнотаси тугул, овсинлари ҳам ширин уйқуда эди. Аёл яқинлари уйғонгунча нонушта тайёрлашга киришди.Тайёрлаган егуликларининг устини сочиқ билан ёпиб, йиғиштирилмай қолган анжомларини тўплашга тушди. Зилола ишини тугатганди ҳамки, бирин-кетин кўзларини ишқалаб уйдан аввал овсинлари, сўнг уларнинг Ортидан бошқалар ҳам чиқиб кела бошлашди. Зилола қилаётган ишларини ниҳоясига етказиб, қайнона-қайнотасининг қўлига сув қўйишга чоғланди.
—Умрингдан барака топ, қизим, — дея дуо қилди қайнонаси.
Сўнг дарвозага яқин жойда турган сандиғ-у шкафлар, идиш-товоқлар жойлашган қутилар-у, бир нечта тугунларга кўзи тушди. Келинига қараб майингина жилмайиб кўйдида:
— Бугун янги уйга кўчишларингизни ўйлаб, уйқунгиз қочгандир-а?—деди.
Зилола қайнонасининг саволига майингина жил майиш билан жавоб қайтарди.
Катта оила аъзолари нонушта қилиб бўлишганди ҳамки, дарвоза ёнига катта юк машинаси келиб тўхтади. Шундан сўнг бутун катта оила — уч ака-ука-ю, овсинлар, ҳатто болаларгача гурр этиб, дарвоза ёнида турган буюм-у, анжомларни машинанинг юкхонасига орта бошлашди...
Зилола янги уйи қурилаётганда бу ерга жуда кўп келган бўлса-да, бироқ айни дамда, балки, оиласи билан биргалиқда рўзғор буюмларини йиғиштириб келгани учунми, жуда ҳаяжонда зди. Катта оила аъзолари яна бир ҳаракат қилишди-ю, бирпасда буюмларни юк машинасидан янги уйга тушириб олишди. Шундан сўнг бошқалар яна ортга — уйга қайтишди. Зилола ва турмуш ўртоғи, болалари эса кун кеч бўлгунга қадар ғайрат килиб, зум ўтмай, янги уйни жиҳозлаб кўиишди. Шундан сўнг Зилола овқат тайёрлашга киришди. Кун бўйи таши-таши юмушлардан ҳориган Воҳид ҳам, болалар ҳам овқатни еб бўлишди-ю, ўринга чўзилишди. Чарчоқ туфайлими, эр-хотин ҳам, болалар ҳам тезда ухлаб қолди. Тонгга яқин Воҳид туш кўрибди. Тушида нотаниш икки қиз ҳадеб уларнинг янги қурилган уйи атрофида айланиб қаҳ-қаҳ отиб кулганча рақс тушаётганмиш. Воҳид ҳарчанд уринмасин, бу қизларни таний олмабди. Шундан сўнг у нотаниш қизларнинг шодон кулгиси таъсирида уйғониб кетди. Аллақачон ўрнидан туриб, хонани тозалаётган Зилола эрининг вақтли уйғонганини кўриб, хавотирланганини яширолмади:
— Тинчликми, дадаси? Бунча эрта туриб олдингиз? Ёки бирор ёмон туш кўрдингизми? Воҳид аёлининг синчков нигоҳидан кўзларини яширди:
— Чарчаганим учунми, ғалати туш кўрибман, — деди-ю, ўрнидан туриб, ташқарига йўналди.
Зилола эрини бошқа саволга тутмади ва шу заҳоти бу унинг ёдидан кўтарилди. Бироқ орадан бир неча кун ўтса-да, ўша нотаниш қизлар Воҳиднинг тушларини тарк этмасди. Бу орада у яхши ухламагани таъсириданми, чўпдек озиб кетди. Бир куни Зилола кўярда-қўймай, унга нима бўлаётгани-ни сўрайвергач, охири Воҳид ёрилди:
— Зилола, сенга айтаман деб кўп уриндим, бироқ мен ҳақимда нотўғри хаёлга борасанми, деб айтишга журъат қилолмагандим, — деди у кўзларини бир нуқгага тикиб.
Зилола охирги пайтлар камгап, бунинг устига одамови бўлиб қолган эрининг маҳзун, озғинлигидан юзига ботиб кетган кўзларига тикилиб ич-ичидан унга раҳми келиб кетди:
— Нега ундай хаёлга борар эканман? Ахир мен хотинингизман-ку. Сизни нима қийнаётганини менга бемалол айтсангиз бўлади, — деди кўзларида ёш жилваланиб.
Воҳид оғир хўрсинди-да, гап бошлади:
— Биласанми, шу уйга келганимиз-дан буён ғалати тушлар кўраяпман. Тушимга ҳар куни аллақандай, мен танимайдиган икки қиз кириб чиқаяпти. Ҳар сафар уларни таниб олмоқчи бўлиб, тикилсам ҳам, бироқ ҳеч уларни таний олмаяпман. Балки, уларни ҳеч қачон кўрмагандирман. Аммо кўрмаган инсонинг тушингга кирмайди-ку, тўғрими?—деди-да хотинига савол назари билан тикилди.
Зилола эрининг бу гапидан сўнг ўйланиб қолди. Аввал маслаҳат сўрагани қайнонасининг ёнига борди. Бироқ қайнонасидан жўяли гап чиқмагач, эндигина танишган қўшнисига ёрилди. Қўшни аёл аввалига Зилоланинг гапларини жим эшитди-да, сўнг бир нарса ёдига тушгандай сапчиб ўрнидан турди:
— Қўшни, кўчамиз бошидаги уйда Қумри исмли бир ёши улуғ момо яшайди. Ўша аёл кўп нарсаларни билади. Ҳозироқ момонинг олдига борамиз, — деди Зилоланинг жонига оро кириб ва биргаликда йўлга тушишди.
—Ҳозир гапларингизни эшитаётиб, бир воқеа ёдимга тушиб кетди, — салмоқ билан гап бошлади момо Зилоланинг гапларини тинглаб бўлгач.—Бундан анча йиллар илгари маҳалладаги икки-уч нафар аёл кечки пайт — соат чамаси, етти-саккизлар атрофида сизнинг уйингиз қурилган жой атрофида бир машинанинг тўхтаганини кўришган. Шундан сўнг машинадан икки барзанги қўлида белкураклар билан тушиб, ўша атрофдан чуқурлик қазиган экан. Бироқ аёллар бунга аҳамият бермай, қоронғи тушиб қолгани учун уй-уйларига кириб кетишган. Аммо эртаси куни шу атрофда мол-қўйларини боқиб келган болалар ўша жойда иккита кичик-кичик тепаликчапар пайдо бўлганини ва уларнинг устига катта тош кўйиб қўйилганини айтиб келишди. Лекин қишлоқ одамлари бунга ортиқча эътибор қилишмаганди, — деди. Сўнг оғир хўрсиниб, гапида давом этди. — Сизлар айнан ўша кичик тепаликлар яқин жойда уй кўтардингиз. Менимча, ўша тепаликка эрингизнинг тушига кираётган икки қиз кўмилган бўлса керак,—деди.
Зилола момонинг бу гапидан ранги оқариб кетди. Бироқ тезда ўзини қўлга олиб, момодан энди бу ёғига нима қилиш кераклиги ҳакида маслахат сўради.
—Ўша қизлар учун қурбонлик аташ керак, — деди момо. — Зора, шундан кейин улар эрингизни тинч қўйишса.
Зилола қайнона-қайнота, маҳалла кексаларини чақириб, худди момо айтгандек қурбонлик чиқартирди. Момонинг гаплари тўғри экан. Ўша кундан бошлаб, Воҳиднинг тушларига нотаниш қизлар кирмай қўйди.
ДИЛИЗОД.
Просмотров: 768 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024