Форма входа

Поиск

Календарь

«  Август 2013  »
ПнВтСрЧтПтСбВс
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031

Статистика


Онлайн всего: 1
Гостей: 1
Пользователей: 0




Понедельник, 20.05.2024, 00:25
Приветствую Вас Гость | RSS
"ҚУМ СОАТ" МАДАНИЙ-МАЪРИФИЙ САЙТИ
Главная | Регистрация | Вход
Главная » 2013 » Август » 12 » Қуръонни унутган қори…
15:22
Қуръонни унутган қори…
Қуръонни унутган қори…
"Қуръони каримни ёд олган ёки баъзи сураларни ёд олиб, кейин уни унутган кишининг ҳоли ҳақида айтиб берсангиз. Қуръонни унутиш нақадар оғир гуноҳ эканини биламиз. Лекин шундай бўлса-да, ҳадислардан билиб олсак, мақсадга мувофиқ бўлади”. 
(Тошкент вилояти, Бўстонлиқ туманидан тушган савол)

– Имом Бухорий Самура ибн Жундуб розийаллоҳу анҳудан ривоят қилади, у киши айтадилар: "Пайғамбаримиз (с.а.в.) намоз ўқиб бўлгач бизга юзланиб: "Бу кеча сизлардан ким туш кўрди, деб савол берардилар. Бирор киши кўрган тушини ҳикоя қилса, "мошааллоҳ”, деб қўярдилар. Бир куни: "Сизлардан бирор киши туш кўрдими?” деб сўрадилар. Биз: "Йўқ”, дедик. Шунда бундай гап бошладилар: "Мен ўтган кечада икки кишини тушимда кўрдим. Улар келиб қўлимдан тутиб мени муқаддас ерга олиб чиқишди. Шунда орқаси билан ётган бир кишининг ёнига улар билан бирга бордик. Бу киши орқаси билан ерда ётган бўлса, яна бир киши (кафтни тўлдирадиган) бир тош билан унинг бошини уриб пачоқлаб турибди. Уни уриши билан тош думалаб кетади. Тошни олиб келгунча, ётганнинг боши тузалиб яна ўз ҳолига қайтади. Сўнг яна уради.

"Бу ким?” деб сўрадим. Улар: "Юринг, кетамиз” дейишди. Охирида уларга айтдим: "Бу кечада мени айлантириб сайр қилдирдингиз. Энди кўрган нарсаларим ҳақида хабар беринг!”, дедим. Улар: "Хўп”, дейишди. "...Сиз кўрган боши пачоқланаётган кишига Аллоҳ Қуръонни таълим берган. У эса кечқурунлари Қуръонни четга суриб ухлаган. Кундузи унга амал қилмаган. Қиёмат кунигача мана шундай азобланади”, дейишди ва улар ўзларини таништиришди: "Мен Жаброилман, бу эса Микоил бўлади...” дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Мазкур ҳадисни шарҳлашар экан, Ибни Ҳажар ва Ибни Ҳубайра қуйидагиларни нақл қилишади: "Қуръонни ёдлаб, кейин уни четга ташлаб қўйиш катта жиноят. Чунки бундай кимса Қуръонни четга суриб қўйиш керак, деган хаёлни қилган бўлади. Энг шарафли нарса Қуръонни ташлаб қўйгани учун, энг шарафли аъзоси бўлган боши билан азобланади”. Ҳадис зоҳиридан маълум бўладики, кечаси Қуръон қироатини тарк қилган киши азобга тортилади.

Расулуллоҳ (с.а.в.) яна айтадилар: "Умматимнинг гуноҳлари менга кўрсатилди. Бир кишига Қуръондан бир сура ёки бир оят ато қилинганидан кейин уни эсидан чиқаришидан катта гуноҳ кўрмадим” (Имом Термизий ва Абу Довуд ривояти).
Қуртубий раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Қуръоннинг ҳаммасини ёки баъзисини ёдлагандан кейин эсидан чиқариш катта гуноҳ. Қорининг мартабаси олий бўлади. Мана шу мартаба Қуръон кўтарилиши билан ундан кўтарилади ва натижада азобга гирифтор бўлади. Чунки Қуръонни доимий ўқиб туришни тарк этиш жаҳолатга етаклайди. Илмдан сўнг жаҳолатга қайтиш оғир гуноҳ”.

Қуръонни Аллоҳ учун ёд олган қорида бундай ҳолат кузатилмайди. Аллоҳ таоло барчамизни Қуръонга амал этадиган бандаларидан қилсин, омин!
Саволга муфтий Усмонхон Алимов жавоб берган.
Просмотров: 754 | Добавил: lenger | Рейтинг: 0.0/0
Всего комментариев: 0
Имя *:
Email *:
Код *:

Copyright MyCorp © 2024